Логотип

tijorat korxonalari tomonidan keng qo'llaniladigan grafik belgi yoki emblema

Логотип (қадимги юнонча: λόγος (лóгос) – „сўз, нутқ“ + τύπος (тúпос) – „белги, из“) — 1) Ма’лум бир маҳсулотни ишлаб чиқарувчи корхона ёки муайян фаолият билан шуғулланувчи ташкилотнинг график шаклдаги ўзига хос тамғаси, рамзи; 2) Босмахона тизимида энг кўп қўлланувчи ҳарф, бо'ғин ёки бирор-бир белгининг металлдан (ба’зан ёғочдан) тайёрланиб, қўлда териладиган қуймаси; қадимий полиграфик литера[1].

Википедия логотипи

Тарихи

edit

Милоддан аввалги 70-7000 йиллар оралиғида ибтидоий одамлар ғорларда ҳайвонлар тасвирини чизиш орқали графика дизайн санъатига асос солишган[2]. Одамлар минг йиллар давомида штамплар, белгилар ва имзолар ёрдамида ўзларини таништириб келишган[3]. Қадимги Миср қадимда энг ривожланган сивилизациялардан бири ҳисобланади.Мисрликлар иэроглифларни милоддан аввалги 3200-йилларда ишлаб чиққанларида биринчилардан бўлиб махсус рамзлардан фойдаланишни бошлаганлар. Уларнинг ёзув тизимида тасвирлар сўзларни ва ҳодисаларни ифодалаган ҳамда мисрликлар тасвирларни рамз сифатида ишлатишни бошлаган ягона одамлар эмас эди. Милоддан аввалги 1600-йилларда Хитойда одамлар ўзларининг характерларини ишлаб чиқишган, уларнинг ҳар бири сўз ёки ғояни ифодалаган[4].

 
Миср иэроглифлари (Лувр музейи)

Логотипларнинг дастлабки версиялари эса тахминан милоддан аввалги 1300-йилларда ишлаб чиқилган. У даврларда дўконлар ўзларининг номларини, қилган ишларини акс эттириш учун махсус белгилардан фойдаланганлар[2]. Ўрта асрларга келиб зодагон оилалар герб деб номланувчи ўз логотиплари билан ўзларини бошқалардан ажратиб кўрсатишга интилганлар[4].

Кўпчилик учун ҳаёт 1440-йилда Жоҳаннес Гутенберг босмахонани ихтиро қилганидан кейин ўзгара бошлади. Бу кенгроқ саводли китобхонлар оммасини яратишга ва маълумотларни тез, кенгроқ ва аниқроқ тарқатишга ёрдам берди. Шу қаторида бу воқеа замонавий логотип дизайнлари учун кенг эшикларни очди, чунки ноширлар ўз ишларига эгалик қилишни хоҳлашди[3].

 
Паул Ранд томонидан ишлаб чиқилган ИБМ логотипи.

1800-йилларга келиб, технологиядаги ютуқлар биринчи марта оммавий рангли чоп этиш имкониятини яратди, бу компанияларга ўз брендлари учун диққатни тортадиган ёрлиқлар, рекламалар ва афишалар яратиш имконини берди. Франк Масон Робинсон 1885-йилда Cоcа-Cола логотипини ишлаб чиқди ва логотип дизайнининг замонавий даврини бошлаб берди. Аммо 1956-йилда Паул Ранд кўз ва ари тасвирланган ИБМ логотипини яратди ва бу кўпчиликнинг фикрига кўра, логотип дизайни тарихида бурилиш нуқтаси бўлди[5]. 1990-йилларга келиб шахсий компютерлар кўпроқ одамларга етиб борид. 2000-йилларнинг бошларида Адобе компанияси ИнДесигн ва Пҳотошоп каби дастурларни ишлаб чиқариб мураккаб рақамли график дизайн воситаларини оммага тақдим этди. Бу эса кичик корхоналарга қиммат агентликни ёлламасдан ўз логотипларини яратишга имкон яратди[2][4].

Логотип дизайни

edit

Логотип 4 та асосий элементдан таркиб топади. Булар ранг, типография, тасвир ва шиордир. Замонавий логотипларнинг бир қанча турлари бор:

  1. Монограм (ор леттермарк) лого — бу ҳарфлардан иборат логотиплар. Одатда бренднинг бош ҳарфларидан ташкил топади. Масалан: ИБМ, ҲП, CНН, НАСА.
  2. Wордмарк лого — бу шрифтга асосланган логотип бўлиб, у асосан бизнес номига қаратилади. Масалан: Виса, Cоcа-Cола, Гоогле.
  3. Пиcториал марк лого — тасвирий, пиктограмма ёки график белгига асосланган логотип. Бу турга мисол қилиб Аппле, Тwиттер каби компаниятларнинг логотипларини олишимиз мумкин.
  4. Абстраcт лого — бу тасвирий логотипнинг ўзига хос тури. Аппле ёки Тwиттер логотиплари каби таниқли, аниқ тасвир ўрнига, бу бизнесни ифодаловчи мавҳум геометрик шаклдан иборат бўлади. Бунга мисол Пепси ва Адидас логотиплари.
  5. Масcот лого — кўпинча ранг-баранг, баъзан эса мултфилмга ўхшаш, тасвирланган характерга эга бўлган логотиплардир. Мисол тариқасида КФC, Помидор Дўппи логотипларини келтиришим мумкин.
  6. Cомбинатион марк — сўз, график белги ёки масcот логолари бирлашган тури. Белги ва матн ёнма-ён жойлаштирилиши, бир-бирининг устига қўйилиши ёки умумий тасвир яратиш учун бирлаштирилиши мумкин. Масалан: Бургер Кинг, Лаcосте, Пайнет.
  7. Эмблем — белги ёки белги ичидаги сўзлардан иборат логотип тури. Кўпинча мактаблар, ташкилотлар ёки давлат идоралари учун қўлланилади. Масалан: Старбуcкс.

Яна қаранг

edit

Манба

edit
  1. Ўзбек тилининг изоҳли луғати. Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2023 — 964 бет. ИСБН 978-9943-8834-4-4. 
  2. 2,0 2,1 2,2 „Тҳе ҳисторй оф логос“ (Инглиз). Қаралди: 23-март 2024-йил.
  3. 3,0 3,1 Жош Блоч. „Лого Десигн Ҳисторй: Wҳере До Логос Cоме Фром?“ (Инглиз). Қаралди: 23-март 2024-йил.
  4. 4,0 4,1 4,2 Гемма Муллин. „А Бриэф Ҳисторй оф Логос“ (Инглиз) (29-март 2022-йил). Қаралди: 23-март 2024-йил.
  5. „Тҳе ИБМ лого“ (Инглиз). Қаралди: 23-март 2024-йил.