Диссертация

Диссертация (лотинча: диссертатио — тадқиқот, мулоҳаза) — илмий даража олиш учун тақдим этилган ва жамоатчилик олдида якка тартибда ҳимоя қилинадиган илмий асар. Диссертацияни ҳимоя қилиш дастлаб ўрта асрларда немис тилида сўзлашадиган мамлакатларнинг университетларида пайдо бўлган. 16—17-асрларда бошқа мамлакатларга ҳам тарқала бошлаган. Ўзбекистонда 1934-йилдан фан номзоди ва фан доктори илмий дара-жасини олиш учун Д. ҳимоя қилиш жорий этила бошлади. Фан номзоди илмий даражасини олиш учун ҳимоя қилинадиган Д. янги илмий-амалий хулоса ва тавсияларни ўз ичига оли-ши, унинг муаллифи (диссертант) танланган мутахассислик бўйича чуқур илмий-назарий билимга эга эканлигини кўрсатиб бериши лозим. Фан д-ри илмий даражасини олиш учун ҳимоя қилинадиган Д. фан ва техниканинг муайян соҳасидаги катта илмий назарий муаммони ҳал қилиши, фан ва амалиётнинг ривожига улкан ҳисса бўлиб қўшилиши лозим. Номзодлик ва докторлик Д.лари олий ўқув юртлари ёки илмий тадқиқот институтларида ташкил этилган ихтисослаштирилган илмий кенгашларда ҳимоя қилинади. Ҳимояга тақдим этилган Д.нинг асосий мазмуни алоҳида китоб тарзида ёки жур., илмий тўплам ва б. нашрларда эълон қилиниши лозим. Уларнинг сони ва ҳажми Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (ОАК) томонидан белгиланади. Шунингдек, муҳим ихтиро ва кашфиётлар, айрим шахс ёки жамоа томонидан янги машина, бошқариш тизими, турли асбоблар, қурилма ва технологик жараенлар яратишдаги тугалланган ишлар, бир муаллиф томонидан тайёрланган мустақил илмий ёки илмий методик асар даражасида бўлган оригинал дареликлар ҳам илмий маъруза шаклида Д. ўрнида ҳимояга такдим этилиши мумкин. Д. ҳимояси олдидан унинг асосий мазмуни ва хулосалари ёзилган автореферат эълон қилинади. Ҳимоя қилинган номзодлик ва докторлик Д.лари ОАК томонидан белгиланган муддатларда тасдиклангандан сўнг Д. ҳимоя қилган шахсларга давлат томонидан тасдикданган намунадаги диплом топширилади. Ҳимоя қилинган Д.лар ҳимоя ўтган илмий муассаса кутубхо-насида, шунингдек, муайян соҳа кутубхоналарида сақланади.

ЎзРда 2000/2001 ўқув йилидан бошлаб олий таълим тизимида магистрлар учун илмий ёки илмий техникавий мазмундаги магистрлик Д.сини ҳимоя қилиш жорий этилган.

Адабиёт

edit
  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил