Эритрея, Эритрея Давлати — Шим.Шарқий Африкадаги давлат, БМТ аъзоси. Қизил денгизга туташ. Майдони 117,6 минг км²га яқин. Аҳолиси 4,465 млн. киши (2002). Пойтахти Асмера шаҳри Маъмурий жиҳатдан 8 провинсия (ргоуце)га бўлинади.

Эритрия Давлат
ሃገረ ኤርትራ (Ҳагере Эртра)
دولة إرتريا (Даwлат Иритрийá)
ШиорЙ'о`қ
Мадҳия: Эртра, Эртра, Эртра
(Эритрия, Эритрия, Эритрия)
Лоcатион оф Эритрея
Пойтахт Асмера
Расмий тил(лар) Й'о`қ
Ҳукумат Битта-партиялик давлат
Исаиас Афеверки
Мустақиллик (Эфиопиядан)
• Сана
24-май 1993
Майдон
• Бутун
121,320 км2 (98-ўрин)
• Сув (%)
0.14
Аҳоли
• 2002-йилги рўйхат
4,561,599 (116-ўрин)
• Зичлик 37/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2005-йил рўйхати
• Бутун
АҚШ$4,471 мил. (164-ўрин)
• Жон бошига
АҚШ$980
Пул бирлиги Накфа (ЭРН)
Вақт минтақаси УТC+3
• Ёз (ДСТ)
УТC+3
Қисқартма ЭР
Телефон префикси 291
Интернет домени .эр

Давлат тузуми

edit

Эритрея — мустақил давлат. Амалдаги конституцияси 1997-йил 24-майда қабул қилинган. Давлат бошлиғи — президент (1993-йилдан Исайяс Афеворк), у Миллий ассамблея томонидан сайланади. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни президент бошчилигидаги Давлат кенгаши (ҳукумат) амалга оширади.

Табиати

edit

Эритрея ҳудудининг катта кисмини тоғли Эритрея платоси (энг баланд жойи 2989 м, Соира тоғи) эгаллаган; жануби-шарқида Афар сойлиги жойлашган. Иқлими субекваториал, чўл иқлим. Йиллик ўртача температура 23° дан 37° гача, энг юқори температура 45° (Ернинг энг иссиқ раёнларидан бири). Йиллик ёғин 50–200 мм. Ўсимликлари чўл ва чала чўл ўсимликларидан иборат.

Аҳолиси

edit

Эритреяда тиграи, тигре, афар, сахо ва бошқалар халқлар яшайди. Расмий тиллар — тиграи ва араб тиллари. Диндорлари, асосан, христианмонофистлар ва сунний мусулмонлар. Шаҳар аҳолиси 16,3%. Муҳим шаҳарлари: Асмера, Массауа, Керен.

Тарихи

edit

13—16-асрларда ҳозирги Эритреянинг катта қисми Эфиопия давлати таркибида бўлган. 1882-йил Қизил денгиз соҳилидаги Асеб порти, 1885-йил Массауа порти ва соҳил бўйидаги аҳоли яшайдиган бир қанча қишлоқларни Италия эгаллаб олди. 1890-йил Италия Қизил денгиз соҳилидаги ўзининг барча мулкини Эритрея мустамлакасига бирлаштирди (Эритрея лот. тилидаги Қизил денгиз номидан келиб чиққан). 1896-йилги ИталияЭфиопия шартномасига мувофиқ, Э. чегаралари белгилаб олинди. 1935-йил Э. Эфиопия билан бирга Италия Шарқий Африкаси мустамлакаси таркибида бўлди. 1941-йил баҳорда Э. инглизефиоп қўшинлари томонидан озод қилинди; 1952-йилгача инглиз ҳарбий маъмурияти бошқарди. 1952-йил федерация аъзоси сифатида Эфиопия таркибига кирди. 1962—87 йилларда Э. Эфиопия таркибида провинсия, сўнг маъмурий раён. 1950-йиллардан Э. озодлик халқ фронти бошчилигида Эфиопия марказий ҳокимиятидан ажралиш учун қуролли кураш авж олди. 1991-йил қўзғолончилар Асмера шаҳрини озод қилдилар. 1993-йил 24-майда Э. расмий равишда мустақил давлат деб эълон қилинди. Э. — 1993-йилдан БМТ аъзоси. Миллий байрами — 24-май — Мустақиллик куни (1993).

Сиёсий партия ва касаба уюшмалари

edit

Демократия ва адолат учун халқ фронти, 1970-йил тузилган. 1994-йилгача Э. озодлик халқ фронти деб номланган. Касаба уюшмалари ҳақида маълумотлар йўқ.

Хўжалиги

edit

Эритрея — аграр мамлакат. Ялпи ички маҳсулотда саноат 12,3%, қишлоқ хўжалиги 8,4% ни ташкил этади. Иқтисодиётининг асоси — қишлоқ хўжалиги (деҳқончилик ва чорвачилик). Меҳнатга лаёқатли аҳолининг 80% қишлоқ хўжалигида банд. Асосан, буғдой, арпа, тариқ, маккажўхори, дуккаклилар, сабзавот ва қовун экилади, кофе етиштирилади. Чорвачиликда қорамол, эчки, қўй, туя, парранда боқилади; балиқ овланади. Асосий саноат тармоқлари: нефтни қайта ишлаш, тўқимачилик, кўнпоябзал, тикувчилик, кимё, ёғочсозлик, озиқ-овқат, семент. Олтин, нефт, мис, темир рудаси, никел, хром, слюда, титан конлари бор. Денгиздан туз қазиб олинади.

 

Транспорт йўли узунлиги 306 км, автомобил йўллари узунлиги 3,9 минг км, жумладан, қаттиқ қопламали йўллар 21% ни ташкил этади. Денгиз портлари: Асеб, Массауа. Э. четга туз, тери, семент, ситрус мевалар, хом ашё чиқаради. Четдан машина ва жиҳозлар, истеъмол моллари ва бошқалар олади. Ташқи савдода Эфиопия, Саудия Арабистони, Италия, Судан, Сомали, Буюк Британия билан ҳамкорлик қилади. Пул бирлиги — накфа.

Маданияти. Э.нинг Асмера шаҳрини италян мустамлакачилари Италия шаҳарларига ўхшатиб барпо этишга ҳаракат қилганлар. Асмерада унт, Катта масжид ва Католиклар собори бор. қадимий Массауа шаҳри ўзининг гўзал пляжларига эга бўлган шарқ шаҳридир. Асмера шаҳридан денгиз томон юриладиган йўлдаги тепаликларда машҳур копт (қибт) монастирлари кўзга ташланади. Монастирларнинг аксарияти 15-асрда қурилган бўлиб, уларнинг энг машҳури Дебре Бизен монастири (14-аср)дир. Монастирлар кундузи зиёратчилар учун очиб қўйилган.

Эритреяда 1991-йилдан "Хадес Эритра" ("��нги Эритрея") ҳукумат газ. ҳафтада 2-марта тиграи ва араб тилларида, 1994-йилдан "Эритреан проуфайл" ("Эритрея кўриниши") ҳафтаномаси инглиз тилида нашр этилади. "Эритрея халқи овози" ҳукумат радиостяси ва ЭР1CҲТВ ҳуқумат телестяси ишлайди.