Владимир И

Владимир И (7-1015) - Новгород князи (969 й.дан), Киевнинг улуғ князи (980 й.дан) Святослав И нинг кенжа ўғли. Вятичлар, радимичлар ва ятвагларни бўйсундирган; бижанаклар, Волга Булғорияси, Византия ва Полша билан уруш олиб борган. Унинг даврида Десна, Осётр, Трубеж, Сула ва б. дарёлар бўйлаб мудофаа истеҳкомлари барпо этилган, Киев ш. қайтадан мустаҳкамланиб, тошдан иншоотлар курилган. 988—989 йилларда христианликни давлат дини сифатида жорий этган. В. И даврида Қад. Рус давлати равнақ топган, унинг халқаро обрўси ошган. Рус шеърий киссаларида В. 1 "Красное Солнишко" ("Қуёш") деб аталган. Рус православ черкови томонидан авлиёлар қаторига қўшилган.

Адабиётлар

edit
  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил