Халқаро ташкилот
Халқаро ташкилотлар — давлатларнинг ёки ҳукумат қарамоғида бўлмаган миллий жамият (ассоциация)ларнинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, фан-техника, маданият ва шу каби соҳаларда умумий мақсадларга эришиш учун тузилган уюшмаси; давлатлар ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорликнинг энг муҳим шаклларидан бири. Халқаро ташкилотлар ХИХ асрда вужудга келди ва иккинчи жаҳон урушидан кейин кўплаб тузила бошлади. Ҳозирги кунда Халқаро ташкилотларнинг сони 4 мингдан ортиқ бўлиб, 300 таси ҳукуматлараро ташкилотдир. Халқаро ташкилотлар ўзига хос бир қанча хусусиятлари билан ажралиб туради. Жумладан, Халқаро ташкилотларнинг тузилмаси, асосий мақсад ва ташкилот фаолиятининг йўналишларини белгилаб берувчи таъсис ҳужжати (устави) бўлади; бундай ташкилотлар доимий ёки вақти-вақти билан фаолият юритади; кўп томонлама музокаралар ва муаммоларни муҳокама қилиш улар фаолиятининг асосий усули ҳисобланади; қарорлар овоз бериш ёки консенсус йўли билан қабул қилинади; қарорлар, одатда, тавсиявий кучга эга бўлади. Ҳукуматлараро Халқаро ташкилотлар ва ноҳукумат Халқаро ташкилотлар, шунингдек, умумжаҳон ва минтақавий ташкилотлар фарқланади.
![](https://cdn.statically.io/img/upload.wikimedia.org/wikipedia/commons/thumb/7/72/Palace_of_Nations_Geneva_20102014_02.jpg/250px-Palace_of_Nations_Geneva_20102014_02.jpg)
Халқаро ташкилотлар ташкилот, иттифоқ, жамғарма, банк, агентлик, марказ ва шу каби номлар билан аталади.
Ўзбекистон Республикаси 50 дан ортиқ нуфузли Халқаро ташкилотларнинг тенг ҳуқуқли аъзосидир.
Халқаро ташкилотлар:
- Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) (1992-йил 2-мартда)
- МДҲ (1991-йил 21-декабрдан)
- ТУРКСОЙ (1993-йил 12-июлдан)
- Туркий давлатлар ташкилоти
- Жаҳон савдо ташкилоти (1992–1993-йиллар)
- ЭCОСАН (1993-йил 20-сентабрда)
- Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (СҲҲТ) (2001-йил 15-июн)
- Осиё Парламент Ассамблеяси (ОПА) (2006-йил)
- Интерпол (1994-йилдан)
- УНИCЕФ (1946-йил қабул ташкил топган)
- МАГАТЕ (1994-йил 21-январдан)
- УНЕСCО (1993-йил 26-октабрдан)
- УНИДО (1992-йилдан)
- НАТО (1994-йил 13-июлдан)
- ОПЕC (2017-йил 30-ноябрдан (кузатувчи сифатида))
- ЭХҲТ
Манбалар
editУшбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |