Худойберган Девонов

1-O‘zbek fotografi

Худойберган Девонов (1878, Хива — 1938, Тошкент) — биринчи ўзбек кинооператори ва ўзбек киносанъатининг асосчиси.

Худойберган Девонов
Таваллуди 1879
Вафоти 1937-йил 5-сентабр
Тошкент
Фуқаролиги Хива хонлиги
Россия империяси Россия империяси
Хоразм Халқ Совет Республикаси
Ўзбекистон ССР
Касби Фотограф
Кинематограф
Ссенарийчи
Фаолият йиллари 1908-йилдан 1938-йилгача
Отаси Нурмуҳаммад Девонов
Худойберган Девонов
Худойберган Девонов шогирдлари билан

Ҳаёти

edit

Худойберган Девонов 1879-йилда Хоразмда туғилган. Болалигидан билимга чанқоқлиги ва ижодий истеъдоди билан ажралиб турган. У араб, форс ва рус тилларини ўрганган. Қизиқувчан ўсмир немис тилини ўргана бошлаган ва бу келгусида унинг тақдирини белгилаб берган. ХХ аср охирида Хоразмнинг ўша пайтдаги ҳукмдори Муҳаммад Раҳимхон ИИ немис-меннонитларнинг бир неча оиласига ўлкада яшашига рухсат берган. Уларнинг энг ёши улуғи Вилгелм Пеннер ёки маҳаллий одамларнинг тили билан Панор бувада қизиқувчан Худойберган биринчи марта фотоаппаратни кўрган ва ундан фойдаланишга рухсат сўраган. Кейинчалик Панор бува шогирдининг муваффақиятларидан хурсанд бўлиб, унга фотоаппаратни совға қилган. Шундай қилиб 1903-йилда Худойберган Девонов Хиванинг миноралари ва ҳамюртларини суратга ола бошлаган. Аввалига бу диний уламоларнинг қаттиқ қаршилигига учраган. Бироқ фотосуратчини ҳар қандай янгиликка қизиққан Муҳаммад Раҳимхон ўз ҳимоясига олган. У нафақат хон, балки истеъдодли шоир ва бастакор сифатида тарихда қолган. Ҳукмдор Худойберганга ўзининг суратини олишни буюрган, кейин эса уни ўз девонига ишга таклиф қилган. 1907-йилда Девонов Хива хонлигининг бир гуруҳ вакиллари билан бирга Санкт-Петербургга сафар қилган. Ташрифдан сўнг делегация раҳбаридан Россия пойтахтида бир неча кун қолишга рухсат сўраган. Бу ерда 29 ёшли Худойберган фото сирларини ўрганишни давом эттирибгина қолмай, кинематография билан ҳам қизиқиб қолган. У она юртига қайтиб, Хоразмга биринчи киноаппаратни олиб келган.[1]

19071908-йиллар Москва, Петербургдан телескоп, граммофон, фото ва кино асбоблари олиб келиб фотолаборатория ташкил этган. Бу лаборатория Хоразмда фотокиностудия вазифасини ўтаган. Девонов ижоди рус киносанъаткорлари фаолияти билан деярли бир вақтда бошланган.

У „Ўрта Осиё меъморий ёдгорликлари“, „Туркистон кўринишлари“, „Хива ва хиваликлар“ каби қисқа филмларни ишлаган. Ўз филмларида ватанпарварлик, маърифатпарварлик ғояларини илгари сурган. Хоразм халқи урф-одатлари ифодаланган мингга яқин фотосурат яратди. ХХСР даврида мактаб, интернатлар очиб, унда фото-кино ишларини олиб борди. „Ўзбекистанская правда“ („Ўзбекистан ҳақиқати“), „Инқилоб қуёши“ газ.ларида фотомухбирлик қилиб, Хоразм далаларида биринчи тракторнинг пайдо бўлиши, деҳқонларга ер тақсимланиши ва оммавий йиғилишларга оид кўп фотосурат ва кинолавҳалар яратди.

 
Деванованинг камераси

Ўзбек киностудияси ташкил этилгач (1925), Девоновга Хоразмда кино ишларини олиб бориш топширилди. Кейинроқ „Совкино“нинг мухбири этиб тайинланди ва Москвага „Шўр кўл“, „Ишчи аёллар“ сингари сюжет ва лавҳаларини юбориб турди. Девонов. суратга олган киноленталарнинг кўпи ҳалигача топилгани йўқ. Урганч шаҳридаги кинотеатр, Хива шаҳридаги Девонов, яшаган кўча унинг номи билан юритилади. Худойберган Девонов — биринчи ўзбек фотосуратчиси ва кинотас��ирчиси.

Вафоти

edit

1936-йилда Сталин қатағонлари авжига чиққан даврда, Девонов „халқ душмани“ сифатида ҳибсга олинган. 1938-йилда Х.Деванов Янгийўл шаҳридаги сиёсий маҳбуслар лагерига жўнатилган ва 1940-йилда вафот этган[2].

1958-йилда Худойберган Девоновнинг номи оқланиб, айбсиз деб топилди.

Манбалар

edit
  1. "Худойберган Девонов" ЎзМЕ. Х-ҳарфи Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  2. "Худойберган Девонов" ЎзМЕ. Х-ҳарфи Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил