Норвег тили
Норвег тили | |
---|---|
![]() | |
Миллий номи | норск |
Мамлакатлар | Норвегия |
Сўзлашувчиларнинг умумий сони | 5.000.000 |
Туркумланиши | |
Тил оиласи | Ҳинд-европа |
Алифбоси | лотин |
Тил кодлари | |
ИСО 639-1 | но |
ИСО 639-2 | нор |
ИСО 639-3 | нор |
Норвег тили — Ҳинд-европа тиллари оиласидаги герман тиллари гуруҳининг скандинав тиллари шохобчасига мансуб тил. Норвегияда, шунингдек, АҚСҲ ва Канадада тарқалган; Норвегия Қироллигининг расмий тили. 5 млн. дан ортиқроқ киши сўзлашади. Норвег тили лаҳ-жалари ғарбий ва шарқий гуруҳларга бўлинади. Норвег тили тарихи 2 даврга: қад. Норвег тили (9-асрдан 1525-йилгача) ва янги Норвег тили (1525-йилдан) даврларига бўлинади.
1380-йилдан Норвегия Данияга тобе бўлиб қолиши муносабати билан бу ҳудудда ёзма дан (дат) тили кенг тарқалади ва 16-асрда расмий тил мақомини олади. 19-аср бошларида Норвегияда 2 та адабий тил вужудга келди: риксмол (дан-норвег адабий тили) ва ланс-мол (19-аср ўрталарида норвег тилшуноси И. Осен томонидан адабий тилнинг қад. шаклидан сунъий яратилган). 1929-йилда риксмол ва лансмол расмий равишда букмол ва нюнорск (янги норвег) атамалари билан алмашти-рилган. Ҳар иккала адабий тил бир қатор фонетик жиҳатлари билан ўзаро фарқланади, улардан букмол нисбатан кенгроқ қўлланади. Адабий Норвег тилининг шаклланиши ва такомиллашувида 1907, 1917, 1938 йларда имло соҳасида ўтказилган ислоҳотларнинг алоҳида ўрни бор.
Норвег тили нинг қад. ёзуви руник ёзув асосида бўлган, замонавий ёзуви эса ло-тин алифбоси асосида яратилган.[1]
Манбалар[edit | edit source]
![]() | Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
![]() |