Jump to content

Саид Олимхон

From Vikipediya
Revision as of 12:57, 28 December 2023 by Janob Mirzaolim (talk | contribs) (Turkum:Qarshi beklari qoʻshildi (HotCat))
(diff) ← Older revision | Latest revision (diff) | Newer revision → (diff)
Саид Олимхон
(Амир Олимхон, Амир Саид Олимхон,
Амир Саййид Олимхон)
Саййид Мир Олимхон

Амир Олимхон
(1911-йил; Бухоро)
Бухоро амирлиги ҳукмдори
Мансаб даври
1910-йил 24-декабр – 1920-йил 2-сентабр
Ўтмишдоши Амир Абдулаҳад
Вориси лавозим тугатилган
Кармана вилояти ҳокими
Мансаб даври
1910-йил боши – 1910-йил 24-декабр
Монарх Амир Абдулаҳад
Қарши вилояти ҳокими
Мансаб даври
1898-йил – 1910-йил боши
Монарх Амир Абдулаҳад
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1880-йил 3-январ
Кармана, Бухоро амирлиги
Вафоти 28-апрел 1944-йил(1944-04-28)
(64 ёшда)
Қалъайи Фоту, Кобул, Афғонистон қироллиги
Фуқаролиги Бухоро амирлиги
Афғонистон қироллиги
Турмуш ўртоғи Назира
Болалари Султонмурод, Шоҳмурод Олимов, Абдураҳимхон, Қилич, Саййид Орифхон, Муслима, Назокат, Шукрия Раад.
Отаси Амир Абдулаҳад

Саид Мир Муҳаммад Олимхон — Бухоро амирлигини 1910 — 1920-йилларда бошқарган сўнги ўзбек мангит ҳукмдор. 1880-йилнинг 3-январ куни Бухорода туғилган.

Саид Муҳаммад Олим Туркийларнинг Манғит улуси Ўзбеклари оиласида туғилган. Саид Олим ўн уч ёшдалигида отаси Абдулаҳад томонидан уч йилга давлатни бошқариш ва ҳарбий маълумотларни ўзлаштириш учун Санкт-Петербургга юборилади. 1896-йилда у Россиядан Бухоро Шаҳзодаси сифатида Бухорога қайтиб келади.

Икки йилдан сўнг у Насаф хокими этиб тайинланади ва ушбу лавозимида ўн икки йил фаолият юритади. Кейинги икки йилда у Карминнинг шимолий провинсиясини бошқаради. 1910-йилда отаси Абдулаҳад Хон вафот этади. Ўша йили Россия Империяси Императори Николай ИИ томонидан Олий мартабага кўтарилади. 1911-йилда Саид Олимхонга Ҳазрати Олийлари Император Свитасида генерал-маёр унвони берилади.

Тахтга 1910-йилда ўтирди. Бошқарувининг бошида у совғалар олмаслигини, бошқа вазир ва бошлиқларга пора олишни ман этишини ва солиқчилар ва бошлиқларни халқдан олган солиқни ўз манфаатларида қўлламасликни амр этди. Бироқ вақт ўтиб вазият ўзгариб кетди, ушбу интригалар оқибатида янги қонунлар чиқармоқчи бўлганлар Москва ва Қозонга юборилди. Саид Олимхон эса бошқарувини анъанавий тарзда давом эттирди.

Бухоро амирлиги Россия Империясига қарам ҳисоблансада Саид Олимхон ўз давлатида Амир мақомига эга эди. Саид Олимхиннинг пулларига Санкт-Петербургда Масжид ва Бухоро Амири Уйи қурилди. 1915-йилнинг 30-декабр куни генерал-лейтенент мақомига эга бўлди ва Тер Казаклари қўшинида генерал-адютант мақомигача кўтарилди.

1920-йилда Қизил Армия Бухорони эгаллаб олганида Саид Олимхон Бухоро амирлигининг шарқига, кейинроқ эса Афғонистонга қочиб кетади.

Мамлакатидан ташқарига қочиб кетганидан кейин Қоракўл сотиб тирикчилик қилган. Босмачиликни қўллаб-қувватлаган. Қарилигида кўзи деярли кўр бўлиб қолган. Унинг банкдаги ҳисоб рақамлари СССР Ҳукумати томонидан ёпиб қўйилган.

Саид Муҳаммад Олимхон 1944-йилнинг 5-май куни 64 ёшида Қобулда вафот этган.

Унинг кўп сонли авлодлари (қарийб 3000 киши) бутун дунёга тарқалиб кетган. Улар асосан АҚСҲ, Туркия, Олмония, Афғонистон ва бошқа давлатларда истиқомат қилишади.

Унинг ўғилларидан бири бўлган Шоҳмурод (Олимов фамилиясини олган) 1929-йилда отасидан воз кечган ва Қизил Армия сафида хизмат қилган ва Иккинчи жаҳон урушида қатнашиб оёғини йўқотган. У ўтган асрнинг 60-йилларида Москвадаги Фрунзе номидаги Ҳарбий Академияда фаолият юритган.

Амир Олимхоннинг Қаршидаги ҳокимлиги[edit | edit source]

Амир Саид Олимхон —

Бухоро амирлигини бошқарган манғит ҳукмдорлари орасида энг сўнггиси Амир Саид Олим Тўра тарихда зиддиятли шахс сифатида гавдаланиб келган. Амир Саид Олимхон ёшлигидан бошлаб Тўражон деб эъзозланган. Онасининг исми Давлат Бахт ойим. Амир Абдулаҳадхон хонадонида Олимхон Тўра ёлғиз ўғил фарзанд бўлган. Амир Саид Олимхон ўз даври учун керакли билимларни отаси саройида эгаллаган. Саид Олимхоннинг авлодларидан бири Саййид Мансур Олимийнинг ёзишича диний ҳамда ўша даврда кенг тарқалган билимларни замонасининг олимларидан ўрганган.

Таълим олиши[edit | edit source]

Амир Саид Олим Тўра 13 ёшида отаси амир Абдулаҳадхон буйруғи билан ҳарбий таълим олиш учун Петербургга бориб, ҳарбий муҳандислик мутахасислиги бўйича билим олади. Саид Олим Тўра Николаэв кадет корпусида император олий ҳазратларининг фахрий қоровуллари вазифасини бажарадиган „пажлар“ бўлимида ўқишни бошлайди. Уч йил ўқигач, 1897-йилда диплом олиб отаси ёнига Карманага қайтади ва ўз отасидан иқтисодий, сиёсий, савдо, давлат бошқаруви, ички таълим масалаларини ўрганади. СҲу ўринда Ёш бухороликлар партиясининг асосчиларидан бири Фитратнинг ёзишича Абдулаҳад ўғлининг таҳсилни тугатиши муносабати билан Петербургга бориб, катта зиёфат ва инъомлар бериб, Амир Саид Олимхонни ўзининг валиаҳди деб эълон қилган экан.

Ҳукмдорлик фаолияти[edit | edit source]

Амир Саид Олимхон Қаршида 12 йил ҳукмронлик қилгач, Амир Абдулаҳадхоннинг соғлиги ёмонлашгач, Карманага ҳоким этиб тайинланади. 1910-йил 22-декабр куни Амир Абдулаҳадхон вафот этди. Бу вақтда махсус топшириқ билан Тошкентга юборилган Амир Олимхон эса зудлик билан Бухорога қайтди ва 30-декабр куни амирлик тахтига ўтиради. Амир Саид Олимхон Бухоро тахтини эгаллагач ҳам қатор ислоҳотларга қўл урди. Хусусан, бу ҳақида Амир Саид Олимхоннинг ўзи шундай дейди: „ Тахтга ўтирганимдан сўнг бу банда даргоҳи олийда мамлакатимнинг бир йиллик хирож тўлашдан озод қилиш фармойишини бердим. Бухоро минорасининг паст томонида бозорнинг ички томонида ўз номимдан Дорул-улум — Билим уйи бўлган бир мадраса қурдирдим; ҳар хил илмдан дарс берувчи муаллимлар тайин эттирдим. Мазкур мадрасада истиқомат қиладиган талабалар сарф-харажатлари, маош ва кийим-кечаги хам ўз тарафимдан белгиланиб, унга бир нафар нозир тайин этдим; уларнинг емак-ичмак, маош ва кийим-кечакларини муайян бир вақтда етказтирардим. Бозор ва юл ободлигига кўп ҳаракат килдим, уч йил ичида Бухоро мамлакати анча обод бўлди, унга зеб-зийнат ва тартиб-интизом ўрнатдим“. Амир Олимхон Европа ва Осиёнинг ривожланган давлатларидан мамлакат ҳудудига кириб келаётган таълим тизимига оид ўзгаришларга ижобий муносабатда бўлиб, дунёвий фанларни ўқитилишига қаршилик қилмаган. СҲу ўринда туркиялик тарихчи олим Нуреттин Ҳатиноғлу Олимхоннинг дунёқараши ва шахси ҳақида сотқин, мустабид, янгиликка қарши, сивилизация душмани, лаёқациз ва худбин шахс деган фикр жамиятда ҳукм суради. Бироқ Олимхон ҳақидаги бу фикрлар сиёсий мақсадларни кўзлаб юритилган сиёсат натижасидир дейди.

Тарихий фактларга кўра:

Унинг баковули Сафар баковул бўлган.

Амир Олимхонга тегишли бўлган ва собиқ амирлик ҳудудида бўлган айрим қароргоҳ ва тарихий обектлар сақланиб қолган.

Унинг учун қадрдон жойлардан бири Кармана (ҳозирги Навоий вилояти, Кармана тумани) бўлган.

Саид Олимхон ҳам отаси каби қатор давлатлар, жумладан, Россия империяси, Британия империяси, Афғонистон амирлиги, Эрон давлати, Усмонлилар империяси билан яхши алоқада бўлган. Қўшни Хоразм давлати (Хива хонлиги), шунингдек, Бухоро амирлигининг жануби-ғарбидаги туркман қабилалалари билан муносабатлар совуқ эди.

Отаси Абдулаҳад ҳукмронлиги давридан бошлаб амирликда жадидлар ҳаракати вужудга келиб, улар эркин таълим, демократик ислоҳотлар, маориф, адабиёт, хусусан, шеърият ва публицистикани ривожлантириш тарафдорлари эди. Россия империясининг Ўрта Осиё мулклари ҳудудига қрим-татар педагоги Исмоил Гаспринский ташриф буюрган[1]. У 1893- ва 1907-йилларда Бухоро амири Саид Абдулаҳадхон ва маҳаллий зиёлилар вакиллари билан учрашди. Амирликда жадидчилар томонидан бир қанча янги усулдаги дунёвий мактаблар очилиб, уларда аҳолининг турли қатламлари фарзандларига дунёвий илмлар ва фанлардан бепул ўқитилган. Ижтимоий-сиёсий газета ва журналлар нашр этила бошланди, жадидлар ўзларининг алоҳида рисола ва китобларини нашр эта бошладилар. Бу даврий нашрларда улар амир ва унинг сафдошларини масхара қилувчи мақолалар, сатирик шеърлар ҳам чоп этганлар.

1917-йилдан кейин буларнинг барчаси Саид Олимхон атрофидагилар томонидан амирлик сиёсатига қарши ҳаракат сифатида қабул қилинди; жадидчиларнинг бир қисми ҳибсга олиниб, Бухоро зиндонига қамалган, баъзилари шариат бўйича турли жазоларга, жумладан, қамчилашга ҳукм қилинган[2]. Садриддин Айний ҳам шундай жазога маҳкум қилинган. Жадидлар оммавий қувғинга учрагач, уларнинг кўпчилиги амирликни тарк этишга қарор қилиб, асосан Самарқанд ва Тошкентда қўним топган. Бу икки шаҳар Россия империясининг Туркистон ўлкаси таркибига кирган ва уларда амирлик қонунлари амал қилмасди. У ерда жадидлар ўзларининг газета-журналлари ва бошқа адабиётларини нашр эта бошладилар, улар яширинча Бухорога олиб кетилди. Шунга қарамай, амирга яқин бўлганларнинг бир қисми ҳамон жадидларни қўллаб-қувватларди. Бироқ Саид Олимхонга унинг дунёвий ишончли кишилари эмас, балки ўта радикал исломга амал қилган исломий (маънавий) ишончли ва маслаҳатчилар катта таъсир кўрсатган. Амирликда шариат қонунлари амалда бўлган ва Бухоро мусулмон дунёсини „исломнинг мустаҳкам қал’аси“ сифатида бутун дунёга танилган эди.

1917-йил баҳоригача амир қуршовида бўлган таниқли шахслар орасида Россия подшоси армиясининг биринчи ўзбек генералларидан бири Мир Ҳайдар Мирбадалев ҳам бор эди.

1913-йил 22-февралда Саид Олимхон Хива хони Асфандиёрхон билан биргаликда Санкт-Петербургдаги биринчи собор масжидининг очилишида қатнашган[3].

1917-йил Россия империясида инқилоб бошланганидан ва Бухородаги кўринишлардан сўнг амир демократик ислоҳотлар тарафдорларига (қаранг: Ёш бухороликлар) қатағонлар билан ҳужум қилди. Қизил аскар Бухорога бостириб кирганида у қушбеги, мамлакат бош вазири Низомиддин Урганжий каби бир гуруҳ амалдорларни У.Фрунзе ҳузурига элчи қилиб жо'натади. Амир Саид Олимхон ил��жи борича тарихий обидаларни ва муқаддас жойларни сақлаб қолиш, катта вайронагарчиликларни камайтиришмақсадида Бухорони ташлаб чиқишга мажбур бо'лди. Шундан со'нг Бухоро амирлигининг шарқий томонига, сўнгра Афғонистонга қочиб, ўша ерда бошпана топди.

Сургунда қоракўл савдоси билан тирикчилик қилган; баъзи маълумотларга кўра, у босмачиларни қўллаб-қувватлаган. Кексалигида деярли кўзлари кўр бўлиб қолган.

Насафнинг бошқарилиши[edit | edit source]

Амир Саид Олим ҳозирда Қарши деб аталадиган Насаф вилоятига ҳоким этиб тайинланади. Насаф Бухоро амирлигининг шарқий қисмида жойлашган муҳим, маъмурий, иқтисодий, сиёсий ва маданий марказлардан бири бўлган. Бу шаҳарнинг тарихи милоддан аввалги асрларга туташ бўлиб, илк ўрта асрларда Жанубий Сўғднинг муҳим ҳудудларидан бири ҳисобланган. Сўнгги ўрта асрларда бу беклик Бухоро амирлиги таркибида жуда муҳим мавқега эга бўлиб келган. Айниқса ХВИИИ аср охиридан бошлаб бу шаҳар Бухоро давлатининг шарқий ҳудудларини бошқаришда ҳарбий-сиёсий таянч ва иккинчи пойтахт вазифасини ўтаб келган. Насаф СҲарқ ва Жанубий СҲарқ давлатларидан Бухорога бориладиган транзит йўли устида жойлашганлиги туфайли барча карвонлар бу шаҳарни четлаб ўтолмас эди. Насаф беклиги Бухоро воҳасини СҲаҳрисабз ва Ҳисор воҳаси билан боғлар ва шулар ҳисобидан Қарши мунтазам ривожланиб тараққий этиб борди. Тарихчи олим Қаҳрамон Ражабовнинг маълумотича: „Қарши ва Ғузор бекликлари (вилоятлари) Бухоро амирлиги таркибидаги 27 та вилоятнинг иккитаси сифатида ХХ аср бошларига келганда ҳам ўз мавқеини сақлаб қолган эди. Бу пайтда Қарши вилояти 10 та, Ғузор вилояти 8 та амлокдан иборат бўлган. Хусусан, Қарши шаҳри икки вилоятнинг қолаверса, Қарши воҳасининг муҳим сиёсий ва маъмурий маркази сифатида Бухоро амирлигида пойтахтдан кейин турувчи шаҳар мавқеини юқотмаслик учун Кармана билан рақобатда бўлган“. Амир Саид Олим Тўра Қаршида 12 йил ҳукмронлик қилади. Ўша йиллар давомида муайян ўзгаришларга бош бўлди. Амир Саид Олим Тўра ўзининг Қаршидаги ҳукмдорлик даврида қатор ислоҳотларни амалга оширгани ҳақида ўзининг „Бухоро халқининг ҳасрати тарихи“ асарида қуйидагиларни келтириб ўтади: „Бу ожиз банданинг Насаф вилоятидаги хукмронлиги муддати ўн икки йил давом этди. Бу муддат ичида менинг ҳукматим ҳамиша фақирпарвар ва ғарибнавозликка интиларди, мазлумларни золимлардан асраб, хақни карор топдирарди. СҲундай қилиб, мазкур вилоят ахолисини ўзимдан хурсанд-у мамнун эттирардим. Мазкур вилоятга яқин жойда Қашқа деган шўх дарё оқарди. Ундан камбағал бева-бечораларнинг кечиб ўтишида роҳати бузилиб, доимо ғам-ташвишда эдилар. Ахолининг осойишталигини кўзлаб мазкур дарёга тош-у темирдан бир кўприк қурдирдим, кўприкни эса ўз номим билан атадим. СҲояд фақир-у фуқаролар сув кечиш ташвишидан қутилиб, тинч-у осуда яшасалар, деб ўйладим. СҲу билан яна бошқа бир қанча мадраса ва ибодатхоналар қуриб, бу борада анчагина юмушларни юзага келтирдим.“ . Вилоят ҳудудидан оқиб ўтадиган дарё устидан узунлиги 122м, эни 8,2м дарё тубидан баландлиги эса 5,35м бўлган кўприк қурдирган. Кўприк устида эса тўртта равоқ (қоровулхона) бунёд этади. Амир Саид Олим Тўранинг Қаршидаги ҳокимлик даври хусусида унинг авлоди ҳисобланган Саййид Мансур Олимий ўзининг „Бухоро- Туркистон бешиги“ рисоласида қуйидагича таъкидлайди: „12 йиллик ҳукмронлик даврида катта Қарши наҳри устига кўприк қурдирди, мадраса барпо этди“ . Аммо Амир Саид Олим Тўранинг Қаршидаги фаолияти хусусида Фитрат Олим Тўра Қаршига келган заҳотиёқ вилоятнинг барча иш, юмушларини Усмонбек ихтиёрига қолдириб, ўзи айш-ишрат билан шуғулланди. Мамлакатнинг аҳволи ва ишларидан шунчалик узоқ эдики, ҳеч ким бирор иш юзасидан унга мурожаат этмасди дейди.

Амир Олимхоннинг Афғонистондаги қабри
Санкт-Петербургда қурдирилган масжид

Мукофотлари[edit | edit source]

  • Авлиё Станислав Ордени: 1901
  • Бриллиантли Шашка (қурол): 1902
  • Авлиё Анна Ордени: 1906
  • Авлиё Владимир Ордени: 1910
  • Бриллиантли Оқ Бургут Ордени: 1911
  • Бриллиантли Николай ИИ портрети кўкрак нишони: 1913
  • Авлиё Александр Невский Ордени: 1916

Манбалар[edit | edit source]

  1. И.Қодиров, Ф.Ширинова. Со'нгги сулола тарихи. Тошкент Муҳаррир 2009 — 69 бет. ИСБН 978-9943-354-44-9. 
  2. Рустамбек Шамсутдинов. Ватан тарихи. 3-китоб. Тошкент: Шарқ нашриёти 2016 — 179 бет. ИСБН 978-9943-26-566-0. 
  3. "Санкт-Петербургскиэ ведомости", 23 февраля (8 марта) 1913, № 44, 3-бет

Ҳаволалар[edit | edit source]