Кошице
Appearance
Кошице — Словакиянинг шарқидаги шаҳар. Словакия Рудали тоғлари этакларида, Горвад дарёси водийсида жойлашган. Аҳолиси 241,8 минг киши (1999). Транспорт йўллари тугуни. Қора металлургиянинг йирик маркази. Металлургия комбинати, оғир машинасозлик, магнезитни қайта ишлаш, озиқ-овқат, ёғочсозлик саноати корхоналари, университет, Шарқий Словакия музейи бор. 14—18-асрларга оид меморий ёдгорликлар, жумладан, готика собори сақланган.[1]
Манбалар[edit | edit source]
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |