Jump to content

Насриддинхон

From Vikipediya

Насриддинбек, Насриддин хон (1850, Қўқон —1876-йилдан сўнг, Тошкент), — Қўқон хони (1875-йил июл—октабр). Андижон хокими (1865— 75). Худоёрхоннинг катта ўғли. "Пўлатхон" қўзғолони даврида лашкарбоши Абдурахмон Офтобачи томонидан юборилган лашкар қо'зг'олончилар томонига о'тиб кетади ва амалдорлар томонидан отасига қарши уюштирилган фитнада қатнашади. Иложсиз шаройитда қолган Қо'қон хони томонидан Насриддинбек ва хон қо'шини юборилади ва қо'зголончиларга қо'шилади. Кейинчалик, Тошкентга қочиб кетган Худоёрхон ўрнига хон қилиб кўтарилади. К.П. Кауфман 1875-йил 22-сентабрда Насриддинбекни Марғилонда оғир шартлар битилган шартномага имзо чекишга мажбур қилади. Унга кўра, Н. ўзини Россия генерал губернаторининг "содиқ қули" деб тан олган. Сирдарёнинг ўнг соҳилидаги ерлар Наманган ва Чует шаҳарлари билан бирга Россия ихтиёрига ўтиши ва 2 млн. рубл миқдорида контрибуция (товон) тўланиши лозим бўлган. Мазкур битимдан норози бўлган халқ қўзғолон кўтарган ва 9-октабрда қўзғолончилар Қўқонни эгаллашган. Насриддинбек Хўжанд орқали Тошкентга келган. Насриддинбек Андижонда муҳташам Мадраса ва жоме масжиди қурдирган.

Маданият

[edit | edit source]

Насриддинбек беклик даврида Андижонда ҳашаматли мадрасалар, Жомий масжиди қад ростлади.

Адабиёт

[edit | edit source]
  • Мирзаолим Мушриф, Қўқон хонлиги тарихи, Т., 1995; Бобобеков Ҳ.Н., Қўқон тарихи, Т., 1996.[1]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил