Jump to content

Қримтатар тили

From Vikipediya
Қримтатар тили
Миллий номи Қıрıмтатар тили, Қıрıм тили, Къырымтатар тили, Къырым тили
Мамлакатлар Россия/Украина[1], Ўзбекистон, Туркия, Руминия, Болгария
Расмийлик ҳолати

Россия байроғи Россия /Украина байроғи Украина

Сўзлашувчиларнинг умумий сони 484 000[2]
Туркумланиши
Туркум Евроосиё тиллари
Тил оиласи

Олтой тиллари

Туркий тармоқ
Қипчоқ гуруҳи
Нўғой-қипчоқ остгуруҳи
Ўғуз тиллари гуруҳи
Алифбоси лотин, Кирилл, 1920-йилгача Араб
Тил кодлари
ИСО 639-2 cрҳ
ИСО 639-3 cрҳ

Қримтатар тили - туркий тилларнинг қипчоқ гуруҳига мансуб тил. Асосан, Ўзбекистон ва Украинанинг бир қатор ҳудудларида, қисман Россия Федерацияси, Тожикистон, Грузия, Озарбайжон, Руминия ва Туркияда тарқалган. Сўзлашувчиларнинг умумий сони 800 минг кишига яқин (1990-йиллар охири). Қримтатар тили тарихан типологик жиҳатдан бир текис ривожланмаган. Унда 3 та: шимолий (дашт), ўрта ва жанубий лаҳжалар мавжуд бўлиб, уларнинг биринчиси нўғай тилига, учинчиси ўғуз тилларига яқин туради. Лаҳжавий фарқлар фонетика, морфология ва лексика соҳаларида кузатилади. Фонетик хусусиятлари сифатида лаб ва танглай оҳангдошлигининг 2-бўғинга таъсири, 2-даражали чўзиқ унлиларнинг мавжудлиги, баъзан сўз бошидаги ва охиридаги ҳ ундошининг тушиб қолиши (ава<ҳава, саба<сабаҳ, "тонг") ва бошқаларни кўрсатиш мумкин. Кишилик олмошларининг қаратқич келишигидаги 1-шахс бирлик ва кўплик "менинг, бизнинг" шаклларининг "меним, бизим" тарзида қўлланиши ва бошқа Қримтатар тилининг морфологик белгиларидандир. Лексикасида шу тилнинг ўзигагина хос бўлган "балабан" (катта), "қўранта" (оила) каби сўзлар билан бир қаторда араб, форс, грек, италян тилларидан ўзлашган сўзлар ҳам кўпчиликни ташкил этади.

20-асргача бўлган адабий Қримтатар тили Олтин Ўрда туркий адабий тилидан келиб чиққан ва унда Қрим хонларининг кўплаб фармон ва ёрлиқлари сақланиб қолган. Энг қад. ёзма ёдгорлиги 13-асрга мансуб. 19-асрдан адабий тил бир неча марта ислоҳ қилинган ва сўзлашув тилига яқинлаштирилган. Ҳозирги адабий тил ўтган асрнинг 20-йилларида ўрта лаҳжа асосида шаклланган. 1929-йилгача араб графикаси, кейинчалик лотин графикаси асосидаги ёзувдан фойдаланилган, 1938-йилдан эса рус графикасига асосланган ёзув жорий этилган.

Қримтатар тили

Манбалар

[edit | edit source]
  1. 1,0 1,1 Бо́льшая часть Крымского полуострова является предметом территориального спора между Россией и Украиной. Согласно федеративному устройству России на спорной территории Крыма расположены субъекты Российской Федерации Республика Крым и город федерального значения Севастополь. Согласно административно-территориальному делению Украины на спорной территории Крыма расположены входящие в состав Украины Автономная Республика Крым и Территория, подчинённая город со специальным статусом Севастополь.
  2. этҳнологуэ

Адабиёт

[edit | edit source]
  • Баскаков Н.А., Введение в изучение тюркских язиков, 2-изд., М., 1969: Меметов А., Источники формирования лексики кр1мскотатарского язшка. Т., 1988.