Jump to content

Грузия фуқаролар уруши

From Vikipediya
Грузия фуқаролар уруши
Уруш ери Гüрcистан (Тифлис, Самегрело); Абҳазя ; Гüней Осетя)

Грузия фуқаролар уруши, Грузиядаги озчиликлар ва Жанубий Осетия (1988-1992) ва Абхазиядаги (1992-1993) автоном вилоятларнинг қайноқ тўқнашувлари; Унда 1991-йил 21-декабрдан 1992-йил 6-январгача бўлган даврда демократик сайловлар билан ҳокимиятга келган Звиад Гамсахурдияга қарши давлат тўнтариши жараёнлари, сўнгра демократияга қайтиш (1993) жараёнлари ёритилган. Бу жараён якунида Звиад Гамсахурдия ва унинг тарафдорлари бутунлай мағлубиятга учради, Жанубий Осетия ва Абхазия де-факто мустақилликка эришди.

Этник низолар[edit | edit source]

Грузиядаги барча озчиликлар, хусусан, осетинлар ва абхазлар 1990-йилларнинг бошидан кўпроқ ҳуқуқ талаб қила бошладилар, аммо Грузия қуролли кучлари зўравонлик билан жавоб берди. 1991- йил 5- январда Грузия миллий армияси Жанубий Осетия пойтахти Цхинвалига аралашди, шундан кейин жанглар авж олди. Бу Звиад Гамсахурдия ҳукумати бошидан кечирган биринчи можаро даври.

Ички зиддиятлар[edit | edit source]

Звиад Гамсахурдия ҳукумати ва мухолифат гуруҳлари ўртасидаги тортишувлар 1991- йил кузидан бошлаб шиддатли тўқнашувларга айланди. 1991-йил 2-сентябрда Грузия пойтахти Тбилисида мухолифатнинг норозилик намойишларидан сўнг кўплаб мухолифат етакчилари ҳибсга олинди ва кўплаб газеталар ёпилди. Грузия миллий армиясида Звиад Гамсахурдия тарафдорлари ва мухолифат тарафдорлари бор эди. Жаба Иоселиани бошчилигидаги яна бир ҳарбийлаштирилган ташкилот Мкҳедрион мухолифат томонида эди.

Кейинги пайтларда намойишлар шиддатли тус олди ва 1991- йил 22- сентябрдаги биринчи ўлимлардан сўнг Тбилисида 1991- йил 24- сентябрда фавқулодда ҳолат эълон қилинди. 1991- йил октябр ойига келиб, барча мухолифат етакчилари, айниқса Гиорги Чантурия бошчилигидаги Миллий демократия партияси ҳибсга олинди. Ушбу воқеалардан сўнг, раҳбари Тенгиз Китовани бўлган Грузия миллий армияси Тбилисидан чиқиб кетди. [1]

Тўнтариш[edit | edit source]

1991- йил 20- декабрда Тенгиз Китовани бошчилигидаги аскарлар Тбилисига қайтиб, Звиад Гамсахурдияга қарши курашни бошладилар. Гиорги Чантурияни озод қилгандан сўнг, армия 1991- йил 22- декабрда бир нечта ҳукумат биноларини эгаллаб олди ва Звиад Гамсахурдия ва унинг тарафдорлари жойлашган парламент биносига ҳужум қила бошлади. Шу билан бирга, Тбилисининг қолган қисмини назорат қилган армия Звиад Гамсахурдияни қўллаб-қувватлаш учун норозилик намойишларини қонли бостирди; Бу қонли бостирилган намойишларда кўп одамлар ҳалок бўлди. 1992-йил 6-январда Грузия президенти Звиад Гамсахурдия ва баъзи ҳукумат аъзолари мамлакатни тарк этишга мажбур бўлди. Дастлаб Арманистонда бошпана топган гуруҳ кейинчалик Чеченистонга кўчиб ўтди ва у эрда кейинги 18 ой ичида сургун ҳукуматини тузди. Президент мамлакатни тарк этгач, давом этаётган можароларда кўплаб бинолар шикастланган, 113 киши ҳаётдан кўз юмган.

"Звиадист" қаршилиги[edit | edit source]

Муваффақиятли тўнтариш ташаббусидан сўнг, Армия кенгаши Грузияда муваққат ҳукумат тузди. Ҳукумат назорати дастлаб Жаба Иоселиани, Тенгиз Сигуа ва Тенгиз Китовани қўлида бўлса-да, 1992- йил март ойида Тбилисига қайтиб келган Совет Иттифоқининг собиқ коммунистик раҳбарларидан бири Эдуард Шеварднадзе бу вазифани ўз зиммасига олди. 1992- йилги сайловлардан сўнг Эдуард Шеварднадзе расман парламент президенти ва давлат раҳбари бўлди.

Собиқ президент Звиад Гамсахурдия тарафдорлари 1992-1993 йилларда Грузияда кўплаб намойишлар ва давлат тўнтаришига уринишлар ўтказган. Аммо бу уринишларнинг барчаси муваффақияцизликка учради.

Грузия ғарбида жойлашган мухтор вилоят бўлган Ажария Мухтор Республикаси раҳбари Аслан Абашидзе давлат тўнтаришидан сўнг чегараларни ҳам ҳукумат, ҳам мухолифат кучлари учун ёпиб, де-факто мухториятга эришди ва марказий ҳукумат билан кескинликни келтириб чиқарди., бу бугунги кунгача давом этмоқда.

Жанубий Осетия ва Абхазия урушлари[edit | edit source]

1992-- йил феврал ойида Жанубий Осетияда Россия иштирокидаги қайноқ можаролар янада кучайди. Президент Эдуард Шеварднадзе Россия билан фуқаролар уруши, сиёсий бетартиблик ва можароларнинг олдини олиш учун музокаралар ўтказишга рози бўлди. 1992 йил 14- июлда сулҳ эълон қилинди ва рус, грузин ва осетин аскарларидан иборат тафтиш комиссияси тузилди. [2]

1992- йилнинг ёзига келиб мустақиллик талаб қиладиган бошқа минтақа Абхазияда қизғин тўқнашувлар кучая бошлади. 1992- йил 14- августда Грузия армияси Абхазияга аралашди. 1993-йил сентабрида Россия томонидан қўллаб-қувватланган айирмачилар қаршилик кўрсатиб, 1993-йил 17-сентабрда минтақа пойтахти Сухумни эгаллаб олишди. Грузия ҳарбий мағлубиятидан сўнг Абхазияда кўпчилик грузинларга қарши этник тозалаш амалга оширилди. Натижада ҳар икки томондан 20 000 га яқин киши ҳалок бўлди, 260 000 га яқини ҳижрат қилишга мажбур бўлди.

1993- йил фуқаролар уруши[edit | edit source]

Собиқ президент Звиад Гамсахурдияни қўллаб-қувватлаган Вахтанг Лоти Кобалиянинг ҳарбийлаштирилган кучларининг 1992 -йилда Абхазиядаги урушда ва ундан кейинги ўрни жуда зиддиятли. Вахтанг Лоти Кобалияга қарашли ҳарбий кучлар Абхазиядаги уруш пайтида Грузия армиясини қўллаб-қувватлаган. Буни президент Эдуард Шеварднадзе миллий ярашув йўлидаги ижобий ўзгаришлар сифатида баҳолади. Бироқ, Сухум абхазиялар қўлига ўтиши билан бу вазият ўзгара бошлади.

1992- йил 9 ва 10- июлдаги давлат тўнтариши натижасида Тбилисидан олиб ташланган собиқ Олий Кенгаш Грузиянинг Зугдиди шаҳрида йиғилиб, қонуний Грузия ҳукумати бу шаҳардан давом этишини эълон қилди. 1992- йил июл ва август ойлари орасида Лоти Кобалияга тегишли ҳарбий кучлар Самегрело вилоятининг катта қисмини назоратга олди.

1993- йил сентябр ойида собиқ президент Звиад Гамсахурдия Грузияга қайтиб келди ва ғарбий минтақада жойлашган Зугдиди шаҳрида уюшмаган намойиш уюштирди. Самегрело вилоятида грузин аскарларини қуролсизлантирган Звиад Гамсахурдия бу ҳудудни назоратга олди. Грузия президенти Эдуард Шеварднадзе Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо бўлишга қарор қилди ва Россиядан ҳарбий ёрдам сўради. 1993- йил январ ойида Россия ҳарбий кучлари Грузияга кела бошлади. 1993- йил 20 октябрда Грузия темир йўлларини ҳимоя қилиш учун 2000 га яқин рус қўшинлари турли минтақаларга жойлаштирилди.

1993-йил 22-октабрда Грузия ҳукумат кучлари Россия ёрдамида Звиад Гамсахурдияни қўллаб-қувватлаган Лоти Кобалия бошчилигидаги кучларга ҳужум қилди. Кейинчалик муваффақиятли Грузия ҳукумати ва Россия кучлари 1993- йил ноябр ойида деярли бутун Самегрело вилоятини назоратга олди. 1993 -йил 6- ноябрда Звиад Гамсахурдия ва унинг қўриқчилари Зугдиди шаҳрини тарк этишди. Кейинги баёнотда, собиқ президент 1993-йил 3- декабрда Грузия ғарбидаги Самегрело вилоятидаги Жихашкари шаҳрида ўзини бошига отиб ўз жонига қасд қилгани айтилган. Бироқ, бу ўлим ҳақидаги даъво ва шубҳаларга барҳам берилмаган. Ушбу вазият натижасида қўзғолон тугади ва Звиад Гамсахурдиянинг кўплаб тарафдорлари ҳибсга олинди.

Грузия фуқаролар урушининг оқибатлари[edit | edit source]

Уч йиллик фуқаролар уруши Грузияга ҳам сиёсий, ҳам молиявий, ҳам ижтимоий жиҳатдан оғир ва салбий таъсир кўрсатди. 1995- йилда вазият бироз яхшиланган бўлса-да, радикал „звиадистлар“нинг қўпорувчилик ҳаракатлари вақти-вақти билан кескинликнинг кучайишига сабаб бўлди.

2004-йил 26-январда бўлиб ўтган сайлов билан ҳокимиятга келган янги президент Михаил Саакашвилининг бу вазиятни тўғирлаш ва ижтимоий ярашувни таъминлашга қаратилган илк ишларидан бири Звиад Гамзаҳурдия даврига юз тутиш ва бу даврдан кейин ҳибсга олинганларни озод қилиш эди. . Грузия ва унга қарам Абхазия ва Жанубий Осетия ўртасидаги кескинлик 2008 -йилда Жанубий Осетия урушига олиб келди.

Манба[edit | edit source]

  1. „Тҳе Струггле фор Cонтрол, Cоунтрй-студиэс.cом“. 28 аралıк 2010да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 22 оcак 2010.
  2. „Тҳе Георгиан-Соутҳ Оссетиан Cонфлиcт, Cауcасус.дк“. 30 нисан 2009да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 22 оcак 2010.