Тоҳа сураси
Бу мақолада манбалар <ref></ref> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |
Тоҳа сураси — سورة طه | |||||||||||||
---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
Суранинг арабча матни | |||||||||||||
Номининг маъноси | То, ҳа (ҳарф)[1][2] | ||||||||||||
Таснифи | Маккий сура[3] | ||||||||||||
Статистика | |||||||||||||
Саҳифаси | 312–321[4] | ||||||||||||
Жуз | 16 | ||||||||||||
Сура рақами | 20 | ||||||||||||
Оятлар сони | 135 | ||||||||||||
Сажда ояти | йўқ | ||||||||||||
Рукуълар сони | 8[5] | ||||||||||||
Муқаттаот ҳарфлари | То, ҳа.[6] | ||||||||||||
Нозил бўлиш тартиби | 45[7] | ||||||||||||
| |||||||||||||
Арабча матни |
ар.wикисоурcе.оргда танзил.нетда | ||||||||||||
Таржималари |
ҚуранАcадемй.орг қуран.узда | ||||||||||||
| |||||||||||||
Тоҳа сураси (арабча: سورة طه, номининг маъноси — То, ҳа (ҳарф)[8][9]) — Қуръоннинг 20-сураси. Маккий суралардан бири, 135 оятдан иборат. Бу сура Қуръоннинг 312–321[10]-саҳифасида ва 16-жузида жойлашган. 45-бўлиб нозил бўлган.
Асосий мавзуси[edit | edit source]
Бу сура Муҳаммад алайҳис-саломга хитоб қилиш билан бошланиб, у зотга бор мавжудотнинг Ҳожаси томонидан инган Қурони Каримнинг Аллоҳдан қўрқадиган кишилар учун бир панд-насиҳат экани ва Яратганнинг энг махфий нарсалардан ҳам огоҳ бўлган зот эканлиги баён қилинади. Бу сурада Аллоҳ таоло Ўзининг сўнгги пайғамбарига ундан аввал ўтган салафлари учун ҳам Ҳақ йўлига даъват қилиш осон бўлмаганини эслатиб, суранинг асосини ташкил этадиган Мусо ва Ҳорун пайғамбарларнинг қиссасини батафсил баён қилади. Унда Мусо алайҳис-саломнинг қай ҳолатда пайғамбар бўлганлари ва у зотга Тангри таоло томонидан қандай мўжизалар ато этилгани; Мусо билан золим Фиръавн ўртасидаги мужодала; Мусо билан сеҳргарлар ўртасида бўлиб ўтган мубораза-мусобақа; ниҳоят Фиръавн ва унинг лашкарлари қандай ҳалок бўлганлари ва бошқа воқеа-ҳодисалар ҳақида ҳикоя қилинади.
Яна бу сурада барча жонзот ҳисоб-китоб учун жамланадиган қиёмат кунида овозлар ҳам Раҳмонга таъзим қилишлари ва фақат пичирлашларгина қулоққа чалиниши каби қиёмат манзаралари ҳам тасвирлаб ўтилади ҳамда Ҳақ йўлидан тоймаган кишилар ўзларига ваъда қилинган жаннатларга киритилиб, кофирлар эса жаҳаннамга ташланишлари ҳақида хабар берилади. Сура пайғамбар алайҳис-саломга айрим илоҳий йўл-йўриқлар кўрсатиш билан ниҳояланади.
Бу суранинг нима сабабдан «Тоҳа» деб номлангани хусусида турли ривоятлар мавжуддир. Уларнинг аксарисида «Тоҳа» — пайғамбар алайҳис-саломнинг исмларидан биридир, дейилади.
Манбалар[edit | edit source]
- ↑ Қуръони Карим таржимаси ва шарҳи. Абдулазиз Мансур
- ↑ Қуръони Карим маънолари таржимаси. Алоуддин Мансур
- ↑ Қуръонда кўрсатилган тасниф.
- ↑ 604 саҳифали Қуръонда.
- ↑ Юқоридаги сура сарлавҳасининг тасвиридан олинган.
- ↑ Қуръондан кўрилган.
- ↑ Юқоридаги сура сарлавҳасининг тасвиридан олинган.
- ↑ Қуръони Карим таржимаси ва шарҳи. Абдулазиз Мансур
- ↑ Қуръони Карим маънолари таржимаси. Алоуддин Мансур
- ↑ 604 саҳифали Қуръонда.
ТОҲА СУРАСИ (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-06-30 санасида архивланган)
Кейингиси: Анбиё сураси | 20-сура — арабча матни | Олдингиси: Марям сураси |
- Маккий суралар
- Сажда ояти йўқ суралар
- Муқаттаот ҳарфлари бор суралар
- 16-жуз суралари
- 100 оятдан кўп оятли суралар
- 90 оятдан кўп оятли суралар
- 80 оятдан кўп оятли суралар
- 70 оятдан кўп оятли суралар
- 60 оятдан кўп оятли суралар
- 50 оятдан кўп оятли суралар
- 40 оятдан кўп оятли суралар
- 30 оятдан кўп оятли суралар
- 200 оятдан кам оятли суралар
- 150 оятдан кам оятли суралар
- 5 рукуъдан кўп рукуъли суралар
- 10 рукуъдан кам рукуъли суралар
- 15 рукуъдан кам рукуъли суралар
- 20 рукуъдан кам рукуъли суралар
- Суралар
- Суралар ҳақидаги чала мақолалар