Jump to content

Умар

From Vikipediya

Умар Ибн Ал-Хаттоб Ал-Форуқ (Умар ибн Хаттоб) (арабча: عمر بن الخطاب; ўқилиши: ъОмар ибн ал-Хаттāб; тахминан 584-йил — 644-йил) — дастлабки тўрт халифадан иккинчиси (ҳукмронлик йиллари 634—644), жаннат башорати берилган 10 та саҳобалардан бири. Шунингдек, Буюк Умар номи билан ҳам машҳур. Асли Қурайш қабиласининг Бану Ади сулоласидан. „Хулафа ур-Рошидун“ („Тўғри йўлдаги халифалар“) номини олган халифалардан бири. Исломни тахминан 616-йили қабул қилган. Муҳаммаднинг яқин сафдошларидан бири, у олиб борган барча жангларда қатнашган. Абу Бакр ўлимидан аввал Умарни ўз ўрнига тавсия этган. Умарнинг халифалик даврида ислом Ироқ, Сурия, Миср, Ливияга тарқалди. Эрон ҳудудлари халифаликка қўшилди. Араб-мусулмон салтанати таркиб топа бошлади. Унинг даврида барча асосий маъмурий-ҳуқуқий муассасалар, аввало солиқ-ўлпон тизими тузилди. Мусулмонлар жамоаси тез орада руҳонийлар идора этадиган давлатга айланди. Бу ҳол Умар халифа унвонига биринчи бўлиб қўшимча амир ал-мўминин (мўминлар ҳукмдори) унвонини қабул қилишида ҳам ифодаланди. Умар янги мусулмон йил ҳисоби — ҳижрий йил тақвимини жорий этди. Суннийлар тарихий анъанасида Умар рисоладагидек ҳукмдор, яъни тақводор, мусулмонларга нисбатан адолатли, душманларга бешафқат инсон сифатида таърифланади. Унинг даври исломнинг „олтин асри“ деб улуғланади. Умар Муҳаммаднинг Мадинадаги қабри ёнига дафн этилган.[1]Умар ибн Ҳаттобдан сўнг Усман ибн Аффон мўминларга амир бўлади

Манбалар[edit | edit source]