Jump to content

Вожиб

From Vikipediya

Вожиб (араб. - мажбурият, бурч) - исломда бажарилиши зарур бўлган амал тури. Мусулмонлар Аллоҳ ва Муҳаммад амрларигина эмас, якка ҳукмдор (халифа, подшоҳ, амир, хон) лар фармойишини ҳам бажариши мажбурий эканлигини англатади. Мажбурийлик нуқтаи назаридан вожиб фарздан кейин, суннат талабларидан олдин туради. Исломда вожибни инкор этиш оғир гуноҳ ҳисобланса-да, кофирликка нисбат берилмайди. "Подшоҳнинг амри вожиб" деган тушунча Қуръонда бор. Суннийликда вожибга шариат тушунчалари бўйича фарз билан суннат орасидан жой бериш — ҳанафий мазҳабидагина эътироф этилган. Бошқа уч мазҳабда вожиб алоҳида тушунча сифатида қабул қилинмаган. Уларда фарздан кейин бевосита суннатга ўрин берилган. Вожибни эса улар фарзга қўшиб юборишган. Бинобарин, улар ҳанафий мазҳабидаги вожибларни фарз ҳисоблайдилар. Масалан, беш вақт намоз, рўза, закот, ҳажни ҳанафийлар фарз деса, улар фарз ҳам, вожиб ҳам деб атайверадилар[1].

Манбалар[edit | edit source]

  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил