Jump to content

Хоразм вилояти

Координаталари: 41°20′0″Н 61°0′0″Э / 41.33333°Н 61.00000°Э / 41.33333; 61.00000
From Vikipediya
Хоразм вилояти
Мамлакат Ўзбекистон
Маъмурий маркази Урганч
Ҳоким Жўрабек Раҳимов
Аҳоли (2022) 1,924,167
Майдони 6 050 км² км²
Вақт минтақаси УТC+5
Қисқача
Код ИСО 3166-2 УЗ-ХО
Автомобил рақами коди 90
Расмий сайти хоразм.уз
Харитада
Хоразм вилояти харитада
Хоразм вилояти, Харита
41°20′0″Н 61°0′0″Э / 41.33333°Н 61.00000°Э / 41.33333; 61.00000

Хоразм вилояти — Ўзбекистон Республикаси таркибидаги вилоят. 1925-йил февралдан 1938-йил январгача Хоразм округи, 1938-йил 15-январда вилоят мақомига ўтказилган. Вилоят шимолдан Қорақалпоғистон республикаси, жанубдан Туркманистон республикасининг Тошҳовуз вилояти, шарқдан Бухоро вилояти билан чегарадош. Шаҳарлари — Урганч , Хива ва Питнак. Умумий майдони — 6,05 минг квадрат километр. Маъмурий маркази — Урганч шаҳри.

Этимологияси[edit | edit source]

Хоразм сўзи биринчи марта зардуштийларнинг муқаддас китоби „Авесто“да тилга олинган. Қадимги хоразм тилидан таржима қилинган Хоразм „пастликдаги ер“, „озиқ-овқатли ер“ деган маънони билдирган деган фикрлар ҳам бор.

Тарихи[edit | edit source]

Милоддан аввалги 8-асрда хоразмликлар томонидан асос солинган Марказий Осиёдаги энг қадимий давлатлардан бири ташкил топди. Бу ерда массагетлар, саклар, апасаклар, ослар, дахлар ва бошқалар қабилалари ҳам яшаган.

12-асрда Ўрта Осиёда қудратли Хоразмшоҳлар давлати ташкил топди. У ўзининг энг гуллаб-яшнаган чўққисига 13-аср бошларида Алауддин Муҳаммад ИИ даврида эришган. Аммо империянинг гуллаган даври узоқ давом этмади ва у мўғуллар босқинидан натижасида Хоразмшоҳлар давлати қулади.

1920-йил феврал ойида Хива хонлигининг вориси сифатида Хоразм Халқ Совет Республикаси ташкил топди[1].

Ҳукмдор расман тахтдан воз кечгач, 1920-йил 26-апрелда Биринчи Хоразм Қурултойи (йиғилиши) эълон қилинди[2].

1923-йил 30-октабрда ХХСР Хоразм Социалистик Совет Республикасига айлантирилди. Ўрта Осиёда миллий-ҳудудий чегараланиш муносабати билан Хоразм ССР тугатилишини эълон қилди. Хоразм ССРнинг ўзбеклар яшайдиган 23 та тумани янгидан ташкил қилинган Ўзбекистон ССР таркибига Хоразм вилояти қилиб киритилди[3]. У 1924-йилнинг кузигача, унинг ҳудуди Ўзбекистон ССР (Хоразм вилояти таркибида), Туркманистон ССР ва Қорақалпоғистон Мухторияти ўртасида бўлингангача мавжуд эди.

1925—1930-йилларда ва 1932—1938-йилларда Хоразм тумани ташкил этилган. 1938-йил 15-январда алоҳида вилоят сифатида ташкил топди[4].

Хоразм алгебра ва алгоритм асосчиси Муҳаммад бин Мусо Ал Хоразмий ва шар шаклидаги ер харитасини яратган Абу Райхон Беруний ҳамда бошқа олим ва арбобларнинг ватани ҳисобланади.

2003-йилда Хоразм вилояти Жалолиддин Мангуберди ордени билан тақдирланган[5].

Маъмурий-ҳудудий тузилиши[edit | edit source]

Республиканинг шимоли-ғарбида, Амударё қуйи оқимининг чап соҳилида. Шимолий ва шимоли-шарқдан Қорақалпоғистон Республикаси, жанубий ва жануби-ғарбдан Туркманистон, жануби-шарқдан Бухоро вилояти билан чегарадош. Таркибида 11 қишлоқ тумани (Боғот, Гурлан, Урганч, Хива, Хонқа, Шовот, Янгиариқ, Янгибозор, Қўшкўпир, Ҳазорасп ва Тупроққал’а), 3 шаҳар (Урганч, Хива, Питнак), 7 шаҳарча (Гурлан, Хонқа, Чалиш, Шовот, Янгибозор, Қўшкўпир, Ҳазорасп), 100 қишлоқ фуқаролари йиғини бор. Маъмурий маркази Урганч шаҳри. Вилоятнинг бошқа катта шаҳарлари — Хива ва Питнак[6].

Хоразм вилоятида 56 та шаҳар типидаги аҳоли пунктлари бор[7]. 2020-йил март ойида Ҳазорасп туманининг шарқий қисмидан янги Тупроққалъа тумани ташкил этилди[8].

Аҳолиси[edit | edit source]

Вилоят аҳолиси 1 930 747 киши, тахминан 60 фоизи қишлоқ жойларда яшайди. Ҳудудлар кесимидаги аҳоли сони[9]:

Аҳолисининг этник таркиби[edit | edit source]

Қадимда Хоразмда яшовчи ўзбек қабилалари бир неча этник гуруҳлар бўлиб, улар Абулғозий Баҳодирхон (1643-1664) томонидан 4 гуруҳ (тўп)га бўлинган. Ҳар бир гуруҳга 2 қабила (биринчи гуруҳга уйғур ва найман, иккинчисига қўнғирот ва қиёт, учинчисига нукуз ва манғит, тўртинчисига қанғли ва қипчоқлар) бирлаштирилган. Шунингдек, бир неча қабила қолдиқлари (жалойир, кенагас, дўрмон, юз, минг, ших, қатағон) ва айрим этник гуруҳлар (алиэли, хўжаэли ва сайидлар) мавжуд бўлган. Амударёдан сув оладиган каналлар ва суғориладиган ерларнинг катта қисми шу қабила ва уруғларга тақсимлаб берилган ва улар аста-секин ўтроқлашиб, деҳқончилик билан шуғулланганлар. Қолган гуруҳлар Хоразмда жуда кам бўлиб (булар қўнғиротлар ва бошқалар) вилоятнинг Гурлан ва Шовот туманлари, манғитлар Гурлан тумани ва Шовот тумани (АнбарМанақ)да, қиётлар Шовот туманида, қипчоқлар Урганч, Шовот ва Қўшкўпир туманлари, дўрмонлар Урганч ва Шовот (Анбар Манақ) туманларида, хидирели Урганч ва Хивада, тома Хонқа ва Боғот туманларида жойлашган.

Иқтисодиёти[edit | edit source]

Вилоятда 32 та хорижий инвестицияли қўшма корхона фаолият юритади. Улар буджети 1997-йилда 301,7 миллион АҚШ долларини ташкил этди. Вилоят иқтисодиёти пахтани қайта ишлаш ва озиқ-овқат саноатига асосланган. Кўп сонли пахта тозалаш заводлари, нефт қазиб оладиган ва ипак йигирадиган фабрикалар, тўқимачилик ва виночилик корхоналари ва ҳоказолар. Шунингдек, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш тараққий этган. Хива гилам фабрикасида тайёрланган гиламлар бутун дунёга машҳур.

Машинасозлик ва тўқимачилик тармоқлари ривожланиб бормоқда. Маҳаллий қишлоқ хўжалигининг асосий йўналиши — албатта, пахтадир. Бошоқлилар, айниқса, гуруч етиштириш сўнгги бир неча йилда кескин ошди. Шунингдек, кўплаб боғ ва узумзорлар, қовун ва қовоқ плантациялари бор, картошка далалари бутун вилоятни қамраб олган. Шакар тозалаш заводи қурилиши режалаштирилмоқда. Вилоят иқтисодий жиҳатдан ўсишга тайёр.

Мазкур соҳаларга эътибор қаратилса, қуйидагиларга эришиш эҳтимол қилинмоқда:

Пахта, ипак хом ашёси ва бошқа маҳаллий захиралардан фойдаланадиган мавжуд корхоналарни таъмирлаш, техник замонавийлаштириш ва кенгайтириш. Пахта толасини қайта ишлаш жараёнини яхшилаш ва ошириш, ип, газлама, пахта йигирув ипи ва гиламлар тайёрлаш ва экспорт қилиш зарур.

Мавжуд озиқ-овқат саноати тармоқларини янгилаш ва янгиларини, айниқса, мевалар, узум, сабзавот, қовун ва қовоқ билан боғлиқ корхоналарни ташкил этиш. Гўшт-сут маҳсулотларига асосланган корхоналар кенгайтирилиши керак.

Ўраб-жойлаш ускуналарини ишлаб чиқариш. Идиш материаларининг етишмаслиги — экспортга мўлжалланган томат пастаси, ўсимлик ёғи, турли турдаги жем ва мармеладлар ишлаб чиқариш йўлида жиддий тўсиқ бўлмоқда.

Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун вилоятга хорижий инвестициялар кўринишида қарийб 52,1 миллион АҚШ доллари зарур. Хоразм вилояти темирйўллари умумий узунлиги 130 км дан ортиқ. Вилоят Россиянинг Европа қисми ва Кавказ билан темирйўл орқали боғланган. Йўлларнинг умумий узунлиги — 2 300 км, шоҳ кўчалар 2 000 км масофага ястанган. Вилоят авиарейслари Хоразмни бутун Марказий Осиё, шунингдек, Россия минтақаларининг катта қисми ва МДҲ билан бирлаштиради. Хива — халқаро сайёҳликнинг катта маркази. 1997-йилда Хива ўзининг 2500-йиллигини нишонлади. Хива атрофида сайёҳликни янада ривожлантириш учун кўп ишлар қилинди.

Табиати[edit | edit source]

Иқлими кескин континентал, ўртамиёна совуқ қиш ва қуруқ иссиқ ёз бўлади. Вилоят чўл зонасида, Хоразм воҳасининг ғарбий қисмида, ўртача 100 м баландликда жойлашган. Релефи пасттекисликдан иборат. Амударё қадимги делтасининг бир қисми бўлиб, дарё ётқизиқларидан ташкил топган. Қорақум чўлига туташган ғарбий ва жануби-ғарбий қисми қум билан қопланган. Фойдали қазилмалардан оҳактош, қум, гил ва бошқа қурилиш материаллари бор. Қиши мўтадил совуқ, қор кам ёғади, январнинг ўртача температураси −5°, энг паст температура −32°. Ёзи иссиқ, қуруқ, июлнинг ўртача температураси 30°, энг юқори температура 47°. Вегетация даври 200-210 кун. Йилига 78-79 мм ёғин тушади, асосан, март-апрел ойларида ёғади. Шимолий ва шимоли-шарқий шамоллар эсади. Ягона дарёси — Амударё вилоят ҳудудида кенг водий бўйлаб оқади, қирғоқлари паст, шу сабабли тошқин бўлиб туради. Тошқинга қарши дамбалар қурилган. Амударё сувидан йирик каналлар ердамида экинларни суғоришда фойдаланилади. Вилоят жанубида майда шўр кўл, ботқоқлик ва шўрхок кўп. Тупроқлари Амударёнинг аллювиал ётқизиқларидан ташкил топган. Дарё водийсида ўтлоқи ва ўтлоқи-ботқоқ тупроқлар, ғарбида қумликлар учрайди. Суғориладиган ерларда, асосан, бўз тупроқ бўлиб, кучли шўрланган. Вилоят ҳудудининг асосий қисми ҳайдаладиган ерлар. Амударё қирғоқларидаги тўқайзорларда терак, тол, жийда, юлғун, кандир, қумликларда саксовул ва бошқа ўсимликлар ўсади. Ёввойи ҳайвонлардан, асосан, кемирувчилар, судралувчилар, тўқайзорларда тўқай мушуги, чиябўри; қушлардан тўрғай, ўрдаклар, кулранг ғоз, оққуш, бирқозон, балиқчи, деҳқончумчуқ, қизилиштон, зарғалдоқ ва бошқалар бор. Сув ҳавзаларида ондатра ва нутрия иқлимлаштирилган.

Аҳолиси, асосан, ўзбеклар (96,3 %), шунингдек, туркман, рус, қозоқ, татар, корейс, қорақалпоқ ва бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди. Аҳолининг ўртача зичлиги 1 км² га 231,6 киши. Шаҳарликлар 321,7 минг киши, қишлоқ аҳолиси 1091 минг киши (2004).

Ҳудудий бўлиниши[edit | edit source]

Туман номи Туман маркази
1 Боғот тумани Боғот
2 Гурлан тумани Гурлан
3 Хонқа тумани Хонқа
4 Тупроққал’а тумани Питнак
5 Хива тумани Хива
6 Қўшкўпир тумани Қўшкўпир
7 Шовот тумани Шовот
8 Урганч тумани Қоровул (қишлоқ)
9 Янгиариқ тумани Янгиариқ
10 Янгибозор тумани Янгибозор (Янгибозор тумани)
11 Ҳазорасп тумани Ҳазорасп

Хўжалиги ва саноати[edit | edit source]

Хоразм вилояти иқтисодиётида қишлоқ хўжалиги билан бирга саноат ҳам салмоқли ўринни эгаллайди. Пахта толаси, калава ип, гилам, озиқ-овқат маҳсулотлари, машина ускуналари экспорт қилинади. Вилоятда пахта тозалаш саноати ривожланган (барча туман марказлари ва Урганч шаҳрида пахта тозалаш заводлари бор). Гурлан, Боғот, Хонқа, Урганч, Хива ва Ҳазораспда тўқимачилик, пиллачилик, тикувчилик; Хивада гилам фабрикаси, „Хива гилами“ аксиядорлик жамияти ишлаб турибди. Фаолият кўрсатаётган жами корхона ва ташкилотлар 13748 та. Микрофирмалар сони 11340 дан зиёд (2004).

Вилоятда 36 қўшма корхона ва уларнинг филиаллари ишлаб турибди. Ўзбекистон — Туркия „Багат Текстил“, „Хоразм-Нуртоп“, „СемурғСанТе“, „Хоразм Текстил“, „Мемгилам“; Ўзбекистон — АҚШ „Амерозиндустриес“, „Хива маликаси“, „Нурлайт“, „Раҳнамо Ҳйп“; Ўзбекистон — Германия „Унихо“, „ЎзОлмонХотелз“, „Хива Карпет“; Ўзбекистон-Британия „Хива“; Ўзбекистон-Россия „НамунаАгрофуд“; Ўзбекистон — Италия „Мева“; Ўзбекистон-Украина „КиевХоразм“; Ўзбекистон — Хитой „Азия Текстил ЛТД“; Ўзбекистон-Туркманистон „ҒайратХумоюн“ ва бошқа шулар жумласидандир.

Қишлоқ хўжалиги асосини пахтачилик ва ғаллачилик ташкил этади. Полизчилик, сабзавотчилик, боғдорчилик, чорвачилик, пиллачилик ҳам ривожланган. Ширкат, ижапа ва хусусий фермер, деҳқон хўжаликлари, аксиядорлик жамиятлари фаолият кўрсатади. Вилоятда жами экин майдони 232,1 минг га, шундан 129,4 минг га қишлоқ хожалиги ширкатлари (69 минг га ер хусусий фермерлар, 33,7 минг гектар ер деҳқон хўжаликлари)га тегишли. Умумий ер фондининг 38,4 % ҳайдалади, 18,2 % яйлов, ўтлоқ, 1,3% боғ ва токзор; ўрмон ва чангалзорлар 9,6 % ни, тутзорлар 0,9 %ни ташкил этади.

1991—2003-йилларда канал ва ариқлар реконструксия қилиниб, сув йўлларининг умумий узунлиги кўпайди. Хоразм вилоятидаги шўр сувлар вилоят ташқарисига захкашлар орқали чиқариб ташланади. Вилоятда ирригация ва мелиорация ишларига алоҳида эътибор бериб келинмоқда.

Жами экин майдонининг 102,3 минг гектарига пахта, 86 минг гектарига дон, 3 минг гектарига картошка, 9 минг гектарига сабзавот экилади (2003). Дон (асосан, буғдой, шоли) етиштириладиган майдонлар кенгайди. Хоразм вилояти мамлакатда шоли етиштириш бўйича 1ўринда туради.

Вилоят хусусий ва жамоа хўжаликларида 492,3 минг қорамол (шу жумладан, 202,1 минг сигир), 247,1 минг қўй ва эчки, 1437,6 минг парранда боқилади. 6500 дан зиёд фермер хўжалиги чорвачиликка ихтисослашган. Урганч, Хива паррандачилик фабрикалари фаолият кўрсатади. Хоразм вилоятида Пахтачилик илмий тадқиқот стансиясининг пахтачилик-бедачилик зонал комплекс тажриба стяси (Урганч шаҳрида), Қорақум илмий тадқиқот стансияси, пахта навларини тажриба қилиш участкаси (Хива туманида), мевали дарахтзорлар кўчатзори, ўрмон кўчатзори (Урганч туманида) ва бошқа бор.

1996—2004-йилларда Ислом Бобожонов, Машарип Қувоқов, Бектурди Жуманиёзов, Вера Пак, Анор Маҳмудова „Ўзбекистон Қаҳрамони“ унвонига сазовор бўлдилар.

Транспорти[edit | edit source]

Хоразм вилояти орқали Тошкент — Москва, Душанбе — Москва темирйўл ўтган, Урганч — Тошкент йўналишида поездлар қатнайди. Транспорт йўли узунлиги 128 км (2004). Амударё устига қурилган Ҳазорасп темирйўл кўприги ишга туширилиб (Ҳазорасп яқинида, 2004), Ҳазорасп — Мискин — Тошкент темирйўл масофаси қисқарди. Кўприк ҳар суткада 14 поезд, 20 минг автомобил ўтказиш имкониятига эга. Кўприк стратегик аҳамиятга эга. Вилоятдаги қаттиқ қопламали автомобил йўлларининг уз. 2750 км (2004). Хива — Урганч йўналишида троллейбус қатнови (1997-йилдан) йўлга қўйилган. Урганч, Хива шаҳарларидан Тошкент, Самарқанд, Навоий, Бухоро, Нукус ва бошқа шаҳарларга автобуслар катнайди. Урганч шаҳри халқаро ва маҳаллий йўналишлар аэропортларидан хорижий давлатлар (шу жумладан, Париж, Токио, Мунҳен, Тел-Авив, Москва, Симферопол ва бошқалар) шунингдек, Тошкент, Нукус ва бошқа шаҳарлар билан мунтазам авиация алоқаси ўрнатилган. Вилоят орқали Ўрта Осиё — Марказ, Бухоро — Урал, Туркманистон — Россия халқаро газ магистрал қувурлари ўтказилган.

Маориф, маданият, соғлиқни сақлаш ва спорт[edit | edit source]

2003/04-ўқув йилида 537 умумий таълим мактаби (шу жумладан, 47 ихтисослашган мактаб, гимназия, интернат мактаби) бўлиб, 335,4 мингга яқин ўқувчи таълим олди. 1997-йилда Хоразм тасвирий ва амалий санъати лицейи очилди. Вилоятдаги 57 касб-ҳунар коллежи ва ўрта махсус ўқув юртларида 34 мингдан зиёд талаба ўқийди (2004).

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг ташаббуси билан Хоразм Маъмун академияси қайта тикланди, педагог кадрлар тайёрлашга ихтисослашган вилоят педагогика институти (1935 — 1992) Ал-Хоразмий номидаги Урганч давлат университетига айлантирилди. Урганч давлат университети, Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиалида 7460 талаба таълим олади (2004). Ўзбекистон Фанлар академияси археология минтақавий бўлими, пахтачилик, Қорақум илмий тадқиқот стансиялари фаолият кўрсатади. Хоразм вилоятида Хива давлат "Ичан қалъа" тарихий-меъморлик музей-қўриқхонаси ва унинг филиаллари, 424 жамоат кутубхонаси (5 млн. асар), 302 клуб муассасаси, маданият уйлари ва саройлари, 10 га яқин маданият ва истироҳат боғи, Хоразмий, Беруний, Жалолиддин Мангуберди, Авесто ёдгорлик боғ-мажмуалари, „Оразибон“, „Авазхон“, „Достон“ фолклор-этнографик халқ дасталари, "Муборак, „Юлдуз“, „Навбаҳор“, „Хива нақшлари“ ашула ва рақс дасталари, миллий дорбозлар гуруҳи, кўплаб бадиий ҳаваскорлик жамоалари бор. Огаҳий номидаги вилоят мусиқали драма ва комедия театри, вилоят қўғирчоқ театри (Хива шаҳрида) ишлаб турибди.

Хоразм мусиқий ҳаёти Хоразм воҳасида қадимгидан яшаб келаётган халқларнинг турмуш тарзида муҳим ўрин эгаллаган. Қадимги Хоразм ҳудудидаги Қўйқирилган қалъа, Тупроққалъа, Қирққиз қалъа каби истеҳкомлардан топилган ва асл номлари сақланмаган торли (дуторсимон, чангканора, арфага ўхшаш), дамли (най, мизмар), зарбли (даф ва ноғорага ўхшаш) чолғу созларни ушлаган аёл ва эркаклар тасвирлари туширилган тангалар ва ганч ҳайкалчалар бу воҳа мусиқа санъатининг илдизлари жуда қадимги эканлигидан далолат беради. ВИИИ аср бошидаги араблар истилоси оқибатида Қадимги Хоразм маданияти ва санъати харобаликка юз тутиб, ислом маданиятининг янги анъаналари тараққий эта бошлади. Хоразмий, Беруний, Абу Абдулло ибн Юсуф Хоразмий (Х аср) ва бошқа олимларнинг қомусий асарларини мусиқага бағишланган қисмларида мусиқани ҳисоб илмининг таркибий бўлаги ва уни инсон руҳиятига таъсири таърифланади. „Мафотих улулум“ асарида ўша даврдаги мавжуд чолғулар: уд, чангканора, қанун, танбур, мизмар, арғанун, най, сурнайларнинг номлари келтирилган. Ўша даврда Гурганжда чолғу асбоблар ясовчи усталар маҳалласи бўлган.

Муҳаммад Хоразмшоҳ даврида (1200-1221) машҳур созанда устод Маҳмуд, Юсуфбек Дуторий каби созандалар эдда танилган. 14-асрда яшаган „Муҳаббатнома“ достонининг муаллифи Хоразмий, Абдураҳим Ҳофиз Хоразмий, айниқса, Алишер Навоийнинг „Сабъаи сайёр“ достонида ва бошқа классик шоирларнинг ғазалларида ўша давр мақомлари, созандалари ва чолғулари юксак дид билан таърифланади. Шунингдек, санъаткорлар ҳомийси Султон Вайис (Увайс), бахшилар пири Ошиқ Ойдинлар ҳам шу даврда яшаганлар. Муҳаммад Раҳимхон (1806-1825) даврига келиб Ниёзжонхўж�� ва унинг шогирдлари Маҳдумжон қози, Муҳаммаджон Сандиқчи, Абдусаттор махрам, унинг шогирди Худойберган косиб ва бошқа танбур мақомларини ривожланишига катта ҳисса қўшдилар. Комил Хоразмий Хоразм мақомларини ўзи ихтиро қилган „Танбур чизиғи“ асосида қоғозга туширишни бошлаб берган етук мусиқашунослардан ҳисобланади. 1883-йилда дастлаб Хоразм мақомлари таркибидаги „Рост“ мақоми, кейин, бу ишни давом қилдириб ўғли Муҳаммад Расул Мирзо Хоразм мақомларидан Бузрук, Наво, Дугоҳ, Сегоҳ, Ироқ ва Ростларни қоғозга туширган. Бу даврда Оташ бахши, Нуржон бахши ва айниқса, Эшвой бахши ҳамда унинг шогирди Муҳаммадниёз Гуржи каби бахшилар ном қозонганлар.

Номлари номаълум бўлган устоз созандалар ва бахшилар томонидан Хоразм дутор йўллари жамланиб 11 та дутор мақоми шаклланган. Машҳур созанда ва нафис таъб эгаси Муҳаммад Раҳимхон Соний (Феруз) хонлик даври (1864-1910) га келиб Хоразмда мусиқа санъати янада ривож топди. Феруз саройида 40 дан ортиқ шоир, 20 га яқин мақомчи созандаларни тўплаб мушоира ва мақом кечаларини ўтказиб турарди. Сарой мақомчилари орасида Пахлавон Ниёз Мирзабоши Комил, Муҳаммад Ёқуб Девон Харрот, Ёқуб фозачи, Қаландар Дўнмас ва бошқа мақомларнинг чолғу ва айтим қисмларини бойитганлар. Ферузнинг ўзи ҳам мақом чолғу қисмларига 14 га яқин куй басталаган. Бу даврда 40 дан ортиқ бахши, 32 созанда қўшлари (созандаларнинг жамланган дастаси) фаолият кўрсатган. Улар сайил ва байрамларда хоннинг кўригидан ўтар ва эл-юртнинг томошасини ўтказишга фатво олар эдилар. Бахшилар ичида машҳурлари: Ризо бахши, Эрназар бахши, Суяв бахши; созанда қўшларидан элга танилган намояндалардан Шомурод сурнайчи ва бошқа бўлган.

1910-йил Хива хонлиги тахтига Асфандиёрхон ўтирганидан кейин сарой шоир ва созандалари тарқаб кетди.

Хоразмда шўролар ҳокимияти ўрнатилгач, мақом ва мусиқа ривожи бироз тўхтади. 1923-йилда Хива шаҳрида мусиқа мактаби ташкил қилиниб, скрипка, кларнет, танбур каби чолғу асбобларда ижро этиш бўйича синфлар очидди. 1925-йилда Москва шаҳрида Мулла Бекжон Раҳмон ўғли ва Муҳаммад Юсуф Девонзодаларнинг „Хоразм мусиқий тарихчаси“ китоби чоп эттирди. Бу даврда созандалардан Сафо Оллаберганов (Муғанний), Қурбон созчи Исмоилов, Мадраҳим Ёқубов (Шерозий), Қурбонназар Абдуллаев (Бола бахши), Матюсуф Харратов (Чокар), Отажон Абдуллаев, Ҳожихон Болтаев; аёл халфалардан Онажон Собирова (Анаш махрам), Онабиби қория Отажонова (Ожиза) ва бошқа машҳур бўлишган. Уларнинг издошлари ва шогирдлари ичида хонандалардан Комилжон Отаниёзов, Ваҳобжон Фаёзов, Коммуна Исмоилова, Султонпошша Раҳимова, Матёқуб Раҳимов, Қувондиқ Искандаров, Жуманазар Бекчонов, Олмахон Ҳайитова, Рўзмат Жуманиёзов, Ортиқ Отажонов, Отажон Худойшукуров, Бобомурод Ҳамдамов; созандалардан дуторчи Н. Болтаев, қўшнайчи Қ. Бобожонов, торчи Ҳ. Бобожонов, ғижжакчи О. Ҳасанов; бастакорлар Р. Оллаберганов, Ш. Рамазонов, Ш. Солаев, А. Отажонов, М. Юсупов, С. Ҳайитбоев, У. Мусаев, Р. Абдуллаев, Қ. Полвонов, М. Отажонов, Р. Бекчонов, Ш. Файзуллаев, Қ. Раҳимов; мусиқашунос О. Матёқубов ва бошқа маълум. 1958-1960-йиллар орасида М. Юсупов томонидан тўплаб нотага олинган „Ўзбек халқ мусиқаси“ (6,7 ва 9 жилдлар) чоп этилди. 1980-1987-йилларда Хоразм мақомларининг янги тўлдирилган вариантлари нашрдан чиқси.

Хоразм вилоятида 16 та болалар мусиқа мактаби (шулардан 3 таси санъат мактаби), мусиқа билим юрти, филармония, вилоят телерадиокомпанияси қошидаги мақомчилар ансамбли фаолият кўрсатади.

Хоразм вилоятидан Девонаи Ҳисобий, Ниёзжонхўжа, Ниёзий, Худойберган муҳркан, Комил Хоразмий, Матёқуб Харратов, М. Худойберганов, Сафо Муғанний, Х. Девонов каби йирик санъаткорлар; Бола бахши, Қ. Иск��ндаров, Р. Жуманиёзов, Ф. Давлетов сингари Ўзбекистон халқ достончи ва ҳофизлари; Матюсуф Харратов, М. Юсупов, Р. Оллаберганов, Ш. Рамазонов, Л. Абдуллаева, И. Ниёзматов, Р. Абдуллаев, О. Матёкубов, С. Давлетов, У. Мусаев, О. Оллаберганов, Қ. Раҳимов каби Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоблари ва композиторлар; Шерозий (Ёкубов), К. Отаниёзов, Ҳ. Болтаев, К. Раҳимов, М. Раҳимов, Б. Раҳимова, С. Девонов, С. Раҳимова, Г. Ёқубова, М. Ихтиёрова, О. Ҳайитова, Г. Матёқубова, М. Бобожонов, О. Отажонов, Г. Раҳимова сингари Ўзбекистон халқ артистлари; Норбек бахши, Қаландар бахши каби Ўзбекистон халқ бахшилари етишиб чиққанлар.

Хоразм вилоятида халқ амалий санъати ва ҳунармандчилик, айниқса, Хива, Ҳазорасп ва Хонқа шаҳарларида қадимдан тараққий этган. Ёғоч ўймакорлиги, заргарлик, кандакорлик, гиламчилик, кулолчилик ва бошқа ривожланган. Хива гиламчилик фабрикаси, „Хива сополи“ аксиядорлик жамияти ва бошқа ишлаб турибди. Ўзбекистон халқ рассоми А. Болтаев, халқ наққошлари ва ёғоч ўймакор усталари О. Полвонов, Р. Машарипов, С. Боғбеков, машҳур кулол, кошинкор уста Р. Матчонов ва бошқаларнинг номлари машҳур.

Соғлиқни сақлаш[edit | edit source]

Вилоятда 6269 ўринли 36 касалхона ва 211 тиббий муассасаларда 3882 врач (ҳар 10 минг кишига 27,1 врач), 13337 ўрта тиббий ходим ишлайди. Давлат дастурига асосан, вилоятда Республика шошилинч тиббий ёрдам марказининг вилоят бўлими ва барча туман марказий касалхоналари қошида унинг бўлинмалари ташкил этилган ҳамда зарурий тиббий ва техник жиҳозлар билан таъминланган. Хоразм вилоятида 4010 ўринли 20 санаторий фаолият кўрсатади.

2004-йилгача ўз касби бўйича хусусий иш фаолияти юритиш учун 50 га яқин мутахассисга лицензия берилди.

Спорт[edit | edit source]

Хоразм вилояти спортчилари спортнинг кўплаб турлари бўйича турли даражадаги мусобақаларда иштирок этмоқда (кураш, футбол, гандбол, волейбол, теннис, бокс ва бошқалар). „Умид ниҳоллари — 2003“ спорт мусобақалари ўтказилиши муносабати билан шаҳар ва туманларда 17 та йирик спорт иншоотлари, „Олимпия захиралари“ коллежи, 10- 15 минг кишилик стадион фойдаланишга топширилди.

Вилоятда 14 спорт мажмуаси, шунингдек, 16 стадион, 8 сузиш ҳавзаси, 136 теннис корти, отчопар, спорт заллари, отиш тири, баскетбол, гандбол, футбол майдонлари бор. 389 минг киши жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланади. Турли миқёсдаги республика ва халқаро спорт мусобақаларида вилоятнинг 9 спортчиси олтин, 8 таси кумуш медалларга сазовор бўлишди. Хоразмда „Умид ниҳоллари-2003“ тадбири катта байрам сифатида нишонланди. „Умид ниҳоллари“, „Президент кубоги учун“, Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишлаб ўтказилган республика ва халқаро спорт беллашувларида 6 спортчи республика ва жаҳон чемпиони унвонларини олдилар.

Хоразм вилоятида 10 дан ортиқ халқаро тоифадаги спорт устаси, 100 дан ортиқ спорт устаси, 300 дан зиёд спорт усталигига номзод, шунингдек, кўплаб 1-тоифадаги спортчи тайёрланди. Вилоятнинг 30 дан ортиқ спортчиси Ўзбекистоннинг турли миллий терма жамоалари аъзоларидир.

Адабиёти[edit | edit source]

Хоразм адабиёти замонлар силсиласида емирилиб, йўқотилиб, қайта шаклланди. Араблар Хоразмга бостириб келганда ўзларига қараганда жуда ҳам юқори маданиятга дуч келдилар. ВИИИ асрга келиб қадимги хоразмий тилининг батамом йўқотилиши билан ВИИИ асрдан токи ХИИ-ХИИИ асрларгача форс ҳамда араб ва ХИИ асрлардан бошлаб турк ўзбек тилларида ижод қилинди. Абу Мансур Саолибийнинг „Ятимат аддахр фи махосин ахлал аср“ („Аср аҳлининг фозиллари ҳақида замонасининг дурдонаси“) тазкирасида Х-ХИ асрларда Хоразмда яшаб, араб тилида ижод этган етук арабнавислар ҳақида кенг маълумот берилади. Қарийб 5 аср давомида (ВИИИ-ХИИ асрлар) араб тилида ижод қилган кўпгина Хоразм шоирлари ўз фаолияти билан Хуросон ва Мовароуннаҳрда шуҳрат қозонганлар. ХИ аср бошида Хоразмда илк бор ташкил этилган Хоразм Маъмун академиясида жаҳон тарихи, фани ва адабиётига муносиб улуш қўшган Беруний раислигида Ибн Сино, Абу Наср Ироқ каби замонасининг йирик фан ва маданият намояндалари ижод қилдилар. Асли балхлик бўлиб, Хоразмда турғун яшаб Хоразмшоҳ Оциз ҳукмронлиги даврида юқори мартабага эга бўлган Рашидиддин Ватвот („Саъд ал-мулк“ фахрий унвонини олган) форс ва араб тилларида ижод қилиб шеъриятда мурассаъ, тарсеъ, тажнис ва бошқа усулларни қўллашда форс тилида ёзадиган пешқадам шоирлардан бири ҳисобланади. Аҳмад Яссавийнинг шогирди Сулаймон Боқирғоний ХИИ асрдаёқ туркийда ижод қилган. Бу даврларда араб, форс тиллари ва туркийда бараварига ижод қилингани ўша давр адабий муҳитининг нақадар кўп қирралигини кўрсатади. Хоразмдаги адабий жараён Чингизхон истилоси ва ундан кейинги даврда анча мураккаб кечган бўлса-да, тўхтаб қолмади. Кубровийлик тариқатининг асосчиси, „Шайхи валитарош“ („Авлиёлар етиштирувчи шайх“) номи билан бутун Шарққа машҳур бўлган шоир Нажмиддин Кубро, „Муҳаббатномамуаллифи Хоразмий (ХИВ аср), Насриддин Бурҳониддин Рабғузий (ХИИИ аср охири — ХИВ аср бошлари), Паҳлавон Маҳмуд, Ҳайдар Хоразмий, Қутб Хоразмий, Сайфи Саройи (ХИВ аср) каби буюк сиймолар ижод этган. Рабғузийнинг „Қиссаси Рабғузий“ асари ўзбек насрининг мукаммал намунаси бўлиши билан эътиборлидир. Хоразм адабий муҳити, илм-фани жаҳон маърифати тараққиётига таъсири эътирофга лойиқ. Аз-Замахшарий араб дунёсини кезиб илм тарқатган бўлса, 1414-йилда Шерозга келган Абдураҳим Ҳофиз Хоразмий туркийда битган ғазаллари билан шуҳрат топган.

Алишер НавоийМажолис ун-нафоисасарида Хожа Абулвафойи Хоразмий ва Мавлоно Жалолиддин Румий маснавийсига шарҳ битган Ҳусайн Хоразмийларни катта ҳурмат билан таърифлайди. Хоразм адабий жараёнининг ривожланиши натижасида етук адабиёт намояндалари етишиб чиқа бошлади. Булар Равнақ (1725-1805), Роқим (1742-1825), Насимийнинг ғазалларини ўзбек тилига ағдарган машҳур шоир Андалиб (1710-70), Восифийнинг „Бадое ул-вақоеъ“ асарини форсийдан таржима қилган, ўзбек ва форс тилларида баравар ижод этган Диловархўжа (ХВИИИ аср), Навоийнинг „Хамса“сидаги достонларнинг насрий вариантларини яратган Умар Боқий (ХВИИИ аср), ўз замонасининг улуғ шоирлари Мунис, Огаҳий, Комил Хоразмий (1825-1899), Баёний ва бошқалардир.

Феруз даврида Хоразм адабий муҳити янада ривожланди. Унинг буйруғи билан шоир Табибий „Мажмуаи 30 шуаро пайрави Феруз“ тазкирасини тузади ва Ферузнинг 101 ғазалига 30 шоир ёзган пайравни киритади. Тазкиранавис Лаффасий тузган „Тазкираи шуаро“да (1945) Мунис давридан Лаффасий давригача ижод қилган (Мунис ва Лаффасий билан бирга) Хоразмдаги 51 шоирнинг ҳаёти ва ижоди ҳақидаги маълумотлар битилган.

Хоразмда қадимдан достончилик ривожланган. Халқ анъанавий достонлари бахшилар орқали оғизданоғизга ўтиб сайқалланган. „Авазхон“, „Бозиргон“, „Сайёдхон ва Ҳамро“, „Қоракўз Ойим“, „Гулруҳ пари“, „Шобахром“, „Завриё“, „Ошиқ Ғариб ва Шоҳсанам“, „Юсуф Аҳмад“ каби достонлар Хоразм халқ оғзаки ижодининг нодир бойлигидир. Хоразм халқ достонлари ҳажми бошқа ўзбек халқ достонларига қараганда кичиклиги, шу билан бирга мусиқавийлиги билан ажралиб туради. Хоразмда достон куйловчиларни бахши деб атаб келганлар. Хоразм воҳасида ХИХ асрнинг 1-ярмида Эшвой бахши машҳур бўлган. Хоразм воҳасида муаллиф номи билан аталган „Эшвой нағмаси“ куйи тарқалган. ХИХ асрда Хоразмда яшаб ижод қилган бахшилардан Оташ, Ғарибниёз бахшилар, Бобо бахши, Жуманазар бахши Бобо бахши ўғли, Бекжон бахши, Абдрим бахши ва бошқа шуҳрат қозонган. ХХ аср бошларида Хўжаёз бахши атоқли бахши ҳисобланган. У „Ошиқ Ғариб ва Шоҳсанам“, „Сайёдхон ва Ҳамро“, „Бозиргон“, „Алпомиш“ ва „Гўрўғлитуркумидаги достонларни ёд билган ва уни хуш овоз билан дутор жўрлигида ижро этган. Ундан кейинги даврда Бола бахши, Матназар Жаббор ўғли, Қаландар бахши, Бола бахшининг фарзандлари Норбек бахши, Матёқуб ва Етмишбой бахшилар Хоразм достончилик мактабини тараққий қилишга ҳисса қўшдилар.

Хоразмдаги халқ оғзаки ижодининг яна бир тури халфачиликдир. Халфалар (фолклорда) репертуарида халқ достонлари, ранг-баранг халқ қўшиқлари, мумтоз шоирларнинг ашулабоп ғазаллари асосий ўрин олган. ХИХ-ХХ асрнинг 2-ярмида Хоразмда Хонимжон халфа, Онажон халфа, Онабиби кори (Ожиза), Шукуржон халфа, Шарифа халфа, Жони халфа, Бибижон халфа, Дурхоним халфа, Киш халфа, Гулжон кори, Ойша кулол халфа, Ёқут халфа Вафоева, Шарифа нўғай Оташева, Уғил Нўғай Қурёзова, Ёқут халфа Сейтниязова ва бошқаларнинг номлари халқ орасида танилган эди. Халфачилик санъати анъаналари Хоразм ёш ижрочилари томонидан кейинги даврларда ҳам давом эттирилмоқда.

ХХ асрда Хоразм адабиёцҳунослигида Муғанний, Суҳанвар, Умар Қурбоний, Қаландар Қурбоний, М. Абдуллаев, Эгам Раҳим, Аҳмад Бобожон, Айёмий, Раҳим Бекниёз, Дўстжон Матжон ва бошқаларнинг назм ва насрий асарларида маърифатчилик ғоялари ўз аксини топган.

Омон Матжон, Баҳром Рўзимуҳаммаднинг фалсафий шеърияти, Эркин Самандарнинг „Дарёсини йўқотган қирғоқ“, „Тангри қудуғи“, Комил Авазнинг „Қўналға“ романлари, Матназар Абдулҳакимнинг Нажмиддин Кубро, Бедил, Паҳлавон Маҳмуд рубоийоти ва ғазалларининг ўзбек тилига таржималари муҳим аҳамиятга эга. Профессорлардан О. Мадраҳимов, С. Рўзимбоев, З. Дўсимов, Ж. Юсупов, араб ва форс тиллари билимдони А. Аҳмедов ва бошқа адабиёцҳуносликка доир асарлар ёздилар. Айниқса, бу борада Ҳ. Абдуллаевнинг Абу Бакр Хоразмийдан ҳозиргача яшаб ижод қилган адабиёт аҳлининг ҳаёти ва ижодини акс этттиргувчи тазкираси, Н. Крбуловнинг 2 жилдли „Хоразм адабий муҳити“ асари, С. Рўзимбоевнинг „Гўрўғликитоби муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Хоразм вилоятида Ўзбекистон ижодий уюшмалари (ёзувчилари, рассомлар ва бошқалар) вилоят ташкилотлари фаолият кўрсатмоқда.

Матбуот, радиоэшиттириши ва телевидениеси[edit | edit source]

Хоразм вилоятида 2 вилоят газета („Хоразм ҳақиқати“ ва „Хорезмская правда“, 2 та газета адади 5500), 10 туман газета, 3 журнал („Илм сарчашмалари“, „Дийдор“, „Хива-Шарқ гавҳари“, адади 2000) нашр этилади. Вилоятда, шунингдек, бир қанча тармоқ газеталари чоп қилинади. Жами 27 номдаги газета ва журналлар чиқарилади.

Хоразм (Хива)да Муҳаммад Раҳимхон Феруз ташаббуси билан 1874-йилда Туркистонда илк бор тошбосма очилган. Тошбосмада илк матбаачилик фаолиятини биринчи ўзбек матбаачиси Отажон Абдалов бошлаган. Ушбу тошбосма фаолияти кейинроқ, 1920-йилдан „Инқилоб қуёши“ газетаси, 1939-йилдан „Хоразм ҳақиқати“, 1941-йилдан „Хорезмская правдагазеталарининг ташкил қилинишига замин яратган.

Хоразм вилоятида 1874—1924-йилларда фаолият кўрсатган матбаачилик анъаналари 1991-йилда қайта тикланди. „Хоразм“ нашриёти ишга туширилиб, дарсликлар, китоблар нашр этиш йўлга қўйилди. „Хоразм тарихи“ (1995), „Ҳазорасп тарихи“, „Хонқа тарихи“ (1995-1998), „Авестонинг яратилиши“ (2001), „Маъмун академияси“ (тўплам, 2003) каби китоблар чоп этилди.

Хоразм вилоятида биринчи радиоэшиттиришлар 1936-йилдан бошланган. Вилоят радиоси ойига 31 соатлик ҳажмда эшиттиришлар беради. Телекўрсатувлар 1961-йилдан олиб борилади. Маҳаллий кўрсатувлар, 1979-йилдан рангли тасвирда (ўзбек ва рус тилларида), ҳафтасига 15 соат ҳажмда намойиш қилинади.

Меъморий ёдгорликлари[edit | edit source]

Хоразм вилоятидаги тарихий ва меъморий ёдгорликлар жаҳонга машҳур. Вилоятда 149 меъморий ва шаҳарсозлик, 16 археологик, 21 монументал санъат ва ҳайкалтарошлик ёдгорлиги бор. Меъморий ёдгорликларнинг асосий қисми Хива шаҳрида жойлашган. Унинг Ичан қалъа қисми эса УНЕСCОнинг Жаҳон мероси қўмитаси ҳисобига киритилган. Хивадаги ёдгорликлардан Жума масжид (Х-ХВИИИ асрлар), Паҳлавон Маҳмуд меъморий мажмуаси (ХИВ аср, ХИХ-ХХ аср бошлари), Саид Алоуддин (ХИВ-ХВИИИ асрлар), Уч Авлиё (1549, 1821) мақбаралари, Тошҳовли (ХИХ аср), Кўҳна Арк (ХВИИ-ХИХ асрлар) саройлари, Муҳаммад Аминхон мадраса ва минораси ва бошқа меҳмонлар ва саёҳатчилар диққатини ўзига тортади. Шунингдек, Хива, Ҳазорасп, Хонқа, Шовот, Янгиариқ, Қўшкўпир, Боғот ва бошқа туманларида ҳам тарихий обидалар мавжуд. Шулардан Хива туманидаги Чодра ҳовли (ХВИИИ-ХИХасрлар), Шоҳимардон меъморий мажмуаси (ХИХ аср), Қубла тозабоғ саройи (1893-1913), Ҳазораспдаги Музробшоҳ (ХВИ-ХВИИИ асрлар), Шайх Қосим эшон мақбаралари (ХВИИИ-ХИХ асрлар), қадимги Ҳазорасп қалъаси (мил. ав. ВИ-В асрлар), Хонқа туманидаги Саид ота масжиди (1766), Шовот туманидаги Ваянган бобо мақбараси (ХВИ-ХИХ асрлар); Янгиариқ туманидаги Шайх Мухтор Валий меъморий мажмуаси (Остонабобо, ХИВ аср) ; Қўшкўпир туманидаги Иморат бобо меъморий мажмуаси (ХВИ-ХИХ асрлар) ва бошқаларни айтиш мумкин.

Мустақиллик йилларида вилоятда якка тартибда уй-жой қуриш тез ривожланди. Урганч, Хива шаҳарларларига йўлдош Наврўз, Қосмаобод шаҳарчалари бунёд этилди. Вилоятда тарихий ва меъморий ёдгорликларни асраш, таъмирлаш ишларига Ўзбекистон ҳукумати томонидан катта эътибор берилмоқда. Хива шаҳрининг 2500 йиллик юбилейи (1997), Жалолиддин Мангубердининг 800 йилиги (1999), Авесто китоби яратилишининг 2700 йиллиги (2001) байрамлари арафасида вилоятда кенг миқёсда меъморий ёдгорликларни таъмирлаш, улар атрофларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди. Хоразм вилояти 2003-йил 22-августда Жалолиддин Мангуберди ордени билан мукофотланган[10].

Адабиётлар[edit | edit source]

  1. Толстов С. П., Қадимги Хоразм маданиятини излаб, Т., 1964;
  2. Виноградов А. В., Неолитические памятники Хорезма, М., 1968;
  3. Средняя Азия в древности и средневекове, М., 1977;
  4. Труди Хорезмской археологоэтнографической экспедиции, т. 1-10, М., 1952-77;
  5. Хоразм тарихи, 1995, Урганч; Қиличев Т., Хоразм халқ театри, Т.;
  6. Садоков Р. Л., Музикалная култура древнего Хорезма, М., 1970;
  7. Садоков Р. Л., Тисяча осколков золотого саза, М., 1971.
  8. Хоразм.уз

Манбалар[edit | edit source]

  1. Бухоро ва Хоразм даги Иктисодий КенгашларИ фаолияти — 32 бет. 
  2. Кҳорезм Пеоплеъс Совиэт Републиc: Биг Совиэт Энcйcлопедиа он-лине эдитион. (русча)
  3. „1920-1924-Йиллардаги Хоразм Халқ Совет Республикасида ижтимоийсиёсий ҳаётига бир назар“.
  4. „ЎзА кўзгусида Хоразм вилояти акс этади“ (2019-йил 31-декабр). Қаралди: 2023-йил 5-октябр.
  5. Указ Президента Республики Узбекистан от 22 август 2003 года № УП-3295 «О награждении Хорезмской области орденом Джалолиддина Мангуберди. — ИССН 0206-6637.
  6. "{{субст:ПАГЕНАМЕ}}" ЎзМЕ. Х-ҳарфи[сайт ишламайди] Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  7. „Cлассифиcатион сйстем оф территориал униц оф тҳе Републиc оф Узбекистан“ (уз, ру). Тҳе Стате Cоммиттеэ оф тҳе Републиc оф Узбекистан он статистиcс (2020-йил июл).
  8. Деcреэ 23 Марч 2020, 184-ИВ, ЛехУЗ.
  9. https://www.xorazmstat.uz/uz/matbuot-markazi/qo-mita-yangiliklar/7452-viloyat-shahar-va-tumanlarining-doimiy-aholisi-soni
  10. Комил Нуржонов, Ботир Матёқубов, Комил Авазов. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил