Jump to content

Адвейр

From Vikipediya

Адвейр дастурлари (шунингдек, ишлаб чиқувчилари томонидан реклама ортидан қўллаб-қувватланувчи дастурий таъминот деб ҳам аталади) бу дастурий таъминот интерфейсида автоматик равишда онлайн рекламаларни қалқиб чиқариш орқали ўз эгасига даромад олиб келувчи дастурлардир. Ушбу дастур асосан, икки ҳолатда даромад келтириши мумкин. Биринчи ҳолат реклама қалқиб чиқиши орқали бўлса, иккинчисида фойдаланувчи реклама ролиги устига босганда, „пей-пер-клик“ тизими орқали картадан пул ечиб олиш орқали ўз эгасига фойда келтиради.

Баъзи адвейрлар жосус дастурлар вазифасини ҳам бажариши мумкин. Улар фойдаланувчининг шахсий қизиқишларига оид маълумотларни тўплаши, шу орқали эгасига ҳисобот бериши, дастур яратувчиси эса ушбу маълумотларни сотиши ёки шахс маълумотлари асосида унинг номидан янги ҳисоб яратиши мумкин[1]. Адвейр дастурлар рекламаларни фойдаланувчиларга турли йўллар билан жумладан, статик қути экран, баннер дисплейи, тўлиқ экран, видео, қалқиб чиқувчи реклама ёки шу каби бошқа йўллар орқали улашиши мумкин. Рекламаларнинг барча шакллари фойдаланувчилар учун соғлиққа оид, ахлоқий, хавфсизлик ва махфийлик ҳолатлари ортидан хавф туғдиради .

2003-йилги Миcрософт Хавфсизлик Энсиклопедияси ва бошқа баъзи манбаларда „адвейр“ атамаси бошқача маъноларни ифода этади. Жумладан, "фойдаланувчи рухсатисиз тизимга ўзини ўрнатадиган ва интернетни кўздан кечираётганда рекламаларни кўрсатадиган ҳар қандай дастурий таъминот"[2], яъни зарарли дастурнинг бир тури сифатида тавсифланади.

Баъзи софтвейр девелоперлар (дастурий таъминот ишлаб чиқарувчилари) ўз дастурларин бепул таклиф қилишади. Шу орқали ўз харажатларини қоплаш ва даромад олиш учун рекламалардан тушган даромадга таянадилар. Кўпчилик дастурчилар эса рекламасиз дастурий таъминот версиясини маълум бир пул миқдори эвазига сотиб олишни таклиф қилишади.

Яна қаранг[edit | edit source]

Манбалар[edit | edit source]

  1. ФТC Репорт (2005). ""
  2. Туллоч, Митч. Миcрософт Энcйcлопедиа оф Сеcуритй Коч: . Редмонд, Wашингтон: Миcрос��фт Пресс, 2003 — 16 бет. ИСБН 978-0-7356-1877-0.