Jump to content

Алехандер Гротҳендиэcк

From Vikipediya
Алехандер Гротҳендиэcк
Таваллуди 28-март 1928-йил
Берлин, Пруссия, Германия
Вафоти 13-ноябр 2014-йил(2014-11-13)
(86 ёшда)

Саинт-Лизиэр, Франсия
Фуқаролиги Фуқаролиги йўқ (1945–1971)
Франсия (1971-йилдан)
Соҳаси Математика
Институтлар Илмий тадқиқот олий институти
Монтпеллиэр университети
Сãо Пауло университети
Таълими Монтпеллиэр университети
Нанcй университети
Академик раҳбарлари Лаурент Счwартз
Машҳур шогирдлари Пиэрре Бертҳелот
Машҳур ишлари алгебраик геометрия ҳамда ушбу соҳа билан сонлар назарияси ва топология ўртасидаги синтез
Мукофотлари Фиэлдс медали (1966)
Cрафоорд мукофоти (1988)

Алехандер Гротҳендиэcк (талаффузи: Александр Гротендик) (28-март 1928-йил – 13-ноябр 2014-йил) – франсиялик математик. У „Ниcолас Боурбаки“ тахаллуси остида ижод қилган математиклар гуруҳининг аъзоси бўлган. Гротҳендиэcк алгебраик геометрия, сонлар назарияси, тоифалар назарияси ва гомологик алгебра соҳаларига катта ҳисса қўшган. У 1966-йил Фиэлдс медали ва 1988-йилда Cрафоорд мукофоти билан тақдирланган.

Гротҳендиэcк тадқиқотлари алгебраик геометрия соҳаси кенгайиши олиб келди, унинг „нисбий“ қарашлари эса соф математиканинг бир неча соҳасида йирик ютуқларга сабаб бўлди. Кўпчилик Гротҳендиэcкни 20 асрнинг энг буюк математиги деб ҳисоблайди.

Гротҳендиэcк Германияда туғилган, аммо Франсияда улғайган. Узоқ йиллар давомида унинг фуқаролиги бўлмаган. У математикадаги фаолиятини 1949–йилда бошлаган. 1958–1970-йилларда Илмий тадқиқот олий институтида ишлаган. Кейинчалик Монтпеллиэр университетида ишини давом эттирган. 1988-йилда расман нафақага чиққанидан кейин, Франсиянинг Лассерре қишлоғига кўчиб бориб, ёлғиз яшади. 2014-йил вафот этгунича математик масалалар устида ишлашда давом эттирди.