Арман тили
Арман тили | |
---|---|
![]() | |
Миллий номи | հայերեն |
Мамлакатлар | Арманистон, Россия, АҚШ, Франсия, Грузия, Эрон, Сурия, Аргентина, Озарбайжон, Туркия, Ливан, Украина, Иордан, Қозоғистон, Ўзбекистон, Канада, Юнонистон, Туркманистон, Исроил, Фаластин, Ироқ, Можаристон, Болгария, Абхазия, Чехия, Миср, Кипр, Эстония, Гондурас, Руминия, Қирғизистон, Тожикистон, Ҳиндистон[1] |
Расмийлик ҳолати |
![]() |
Сўзлашувчиларнинг умумий сони | 6,4 млн |
Туркумланиши | |
Тил оиласи | Ҳинд-европа тиллари |
Алифбоси | Арман ёзуви |
Тил кодлари | |
ИСО 639-1 | ҳй |
ИСО 639-2 | арм (Б); ҳе (Т) |
ИСО 639-3 | е |
Арман тили — арман халқининг тили. Ҳинд-Европа тиллари оиласининг мустақил бир гуруҳи. Айрим фонетик, морфологик, лексик хусусиятларига кўра, Кавказ тилларига яқин. Бу тилда жаҳон миқёсида 4 млн.га яқин арман сўзлашади, шундан 3,0 млн.га яқини Арманистонда, 1 млн.дан ортиқроғи хорижда. Арман тили тарихи уч даврга бўлинади, яъни: а) қадимги Арман тили (грабар тили, 5 — 11-асрлар); б) ўрта давр арман тили (11 — 17-асрлар); в) ҳозирги арман адабий тили (17-асрдан бошлаб). У кўплаб диалектларга ажралувчи ғарбий ва шарқий гуруҳга эга. Арманистон аҳолиси шарқий гуруҳ арман тилида сўзлашади. Арман тилида 6 унли ва 30 ундош товуш бор. Грамматик жинс йўқолган, 7 келишик, турланишнинг 8 хили мавжуд. Арман тили асосан агглютинатив тилдир.[1]
Арман тили — хиндуевропа тиллари оиласи таркибига кирувчи тил. Арманистонда ва Тоғли Қорабохда расмий тил мақомига эга.
Манбалар[edit | edit source]
![]() | Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |