Аср
Appearance
Аср (араб. – давр, вақт):
1) юз тақвим йили (календар йил)га тенг вақт оралиғи; масалан, 1901-йил 1-январдан 2000-йил 31-декабргача даврни ўз ичига олади; юз тропик йил; 36524, 2199 ўртача Қуёш суткасига тенг;
2) геологик даврнинг бир қисмини ўз ичига олган вақт. А. ичида бир яруснинг барча тоғ жинслари пайдо бўлади. Геохронология жадвалида А. энг кичик қисм (вақт) ҳисобланиб, бир А. бир ярусга тўғри келади;
3) кун (Қуёш) ботиши чоғидан 1–2 соатча олдинги пайт ва шу пайтда ўқиладиган намоз. А. намозининг муддати – кун ботишидан 2 соат илгаридан то кун ботгунгачадир (яна қаранг Аср намози)[1].
Манбалар[edit | edit source]
![]() | Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |