Jump to content

Бешёғоч

From Vikipediya

Бешёғоч, Бешоғоч — ўтмишда Тошкентдаги тўрт даҳадан бири. "Тарихи жадидаи Тошканд" асарида (19~а.) Зангиота даҳаси номи билан қайд этилган. Даҳа номи баъзи олимлар (Ҳ.Ҳасанов) фикрича, қад. туркий узунлик, масофа ўлчови — оғочдан олинган (1 оғоч — 7–8 км). Муҳаммад Солиҳнинг "Тарихи жадидаи Тошканд" асарида даҳа номи бешёғоч қавми, тоифаси номидан олингани айтилган. С. Қораевнинг маълумотига кўра, ўзбек қўнғиротлари таркибида бешоғоч уруғи бор. Тошкентнинг жан.-ғарбий қисмида жойлашган. Кўкча, Себзор, Шайхонтоҳур даҳалари билан туташ бўлган. Б.нинг чегараси шим.-ғарбдан Қуйи Бўзсув бўйлаб (ҳозирги Уйғур ва самарқанд дарвоза кўчалари оралиғидан), шарқ тарафдан Бешёғоч — Хадра йўналиши бўйлаб (ҳозирги Фурқат кўчасидан) ўтган. Даҳанинг жан. томонида боғ-роғлар жойлашган. Б. ҳудудидан Чуқуркўприк ва Захариқ жарликсойлари ўтган. Б.даги меъморий ёдгорликлардан Абулқосим шайх мадрасаси машҳур. Даҳада шаҳарнинг 3 дарвозаси (Самарқанд, Камолон, Бешёғоч). 75 масжид, 3 мадраса (Абулқосимхон, Хожа Аҳрор, Кўкалдош), кўплаб хум-донлар бўлган. Н.Маевнинг маълумо-тига кўра, 1876-йил Б.да 1400 хонадон (12450 киши) яшаган. Б. ўзининг боғлари, мисгарлик буюмлари билан шуҳ-рат қозонган. Б.нинг Самарқанд дар-возасидан бир фарсах (6–7 км) нарида Зангиота (Чўпонота мозори) жойлашган. 19-аср ўрталарида бу ерда Б.ликлар ҳар йили қовун сайли ўтка-зишган. 20-аср бошларида Б.да 75 та маҳалла бўлган. Бўзсув даҳани 2 қисмга ажратган, сўл қирғогининг айрим қисмигина Кўкча даҳасига тегишли бўлиб, унда кўнчилик заводлари ва боғлар жойлашган. Б. даҳаси Анҳордан сув оладиган бир қанча ариқлардан сув ичган: Жартегирмон — даҳанинг Чорсу, Қўйбозор, Мирлар, Сузукота маҳаллаларидан оқиб ўтиб, Сузукотада янги ном билан Кичик Бўзсув аталиб, шим.га Самарқанд дарвоза томон оқиб, девор тагида чуқур жарлик ҳосил қилган, кейинчалик Тошкентнинг энг хушманзара жойларидан оқиб ўтиб Бўзсувга қуйилган; Катта Танишар — чуқуркўприк, Дархон ва Чақар маҳал-лаларини суғориб Бўзсувга қуйилган. Бу 2 ариқ орасида Анҳордан чиқарилган Кичик Танишар ариқ Ўқчи, Эскиўрда, Қоратош, Кўкмасжид, Сарфароз, Жирлик масжиддан оқиб ўтиб Сузукота маҳалласида изи йўқолган; Арпапоя— Арпапоя ва Терс маҳаллаларидан ўтиб Катта танишарга қуйилган; Қубурариқ шаҳар дарвозасидан ташқарида Анҳордан бошланиб Камолон дарвозаси ёнидан шаҳар ичига кирган ваЯнги, Камолон, Чақар ва Эшонгузар маҳаллаларини суғорган, сўнгра Катта Танишарга қуйилган; Аламдор — шу номдаги авлиё қабри ёнидан бошланиб шаҳарга Камолон ва Самарқанд дарвозалари ўртасидан кирган, Эшонгузар ва Самарқанд маҳаллаларини суғориб, Катта Танишарга қуйилган. Бу ариқлар даҳадаги кўчалардан ўтган кичик ариқчаларнинг асоси ҳисобланган. Б. даҳасининг боғ ва экинзорлари Бўржар (Анҳорнинг жан. тармоғи) ва Захариклардан сув ичган, улар Бўзсувга қуйилган. Б. даҳасида 3 та карвонсарой ҳамда кичик Танишар ариғи бўйида жойлашган 13 та тегирмон бўлган. Даҳа аҳолисининг асосий машғулоти деҳқончилик, боғдорчилик, ғишт ишлаб чиқариш, ҳунар-мандчилик (этикдўзлик, бўёқчилик, темирчилик, чилангарлик) ва баққолликдан иборат бўлган. Даҳада 8 та бозор бўлиб, улар Баланд масжид, Зе-вак, Терсариқ, Сарфароз, Янги, Эшонгузар маҳаллаларида, шунингдек, 2 таси Чорсуда жойлашган. Чор-суда 2 бозор, қўй бозор ва туя бозор бўлиб, Эшонхон мадрасасининг вақф ерларини ташкил этган. Б.даги мадрасаларнинг ҳар бирида 60 тадан 100 тагача муллавачча ўқиган. Бундан ташқари даҳада 16 та уй мактаби, шунингдек, ҳар бир мас-жид қошида биттадан мактаб мавжуд бўлган. Ҳар бир 15 хонадонга 1 та мактаб тўғри келган.

Чор Россияси қўшинлари шаҳар деворини Камолон дарвозаси олдидан ёриб кириб (1865-йил), Камолон тепалиги ва Камолон кўчаси бўйлаб шаҳарга ҳужум қилганлар.

Мустақиллик даврида Б. тубдан реконструксия қилиниб, ободонлашти-рилган.

Адабиёт[edit | edit source]

  • Маев Н., Азиацкий Ташкент, Спб, 1876; Масалский В..И., Туркестанский край, Россия, т. 19, Спб, 1913; Маллицкий Н Г., Тошкент ма\алла ва мавзелари, Т., 1995.

Машҳура Шарипова.