Jump to content

Босса нова

From Vikipediya
Босса нова
Услубий илдизлари: Америка жаззи ва Бразилия самбаси
Маданий илдизлари: 1950-ларда Рио де Жанейро қирғоқларида
Хос чолғу асбоблари: Гитара (шунингдек, пианино ва флейта)
Машҳурлиги:Бразилия, АҚШ, Европа ҳамда Японияда.
Остжанрлари
МПБ - Тропиcалиа
Алоқадор мавзулар
Босса Нова (рақс)

Босса нова — Бразилия мусиқасидаги услублардан бири бўлиб, Жоãо Гилберто томонидан илк маротаба Бразилияда Гилбертонинг «Чега де Саудаде» қўшиғи билан 1958-йил ҳавола этилди. Бастакор — Антонио Cарлос Жобим, у дастлаб сингл ҳолида чиқиб, қисқа вақт ичида қўшиқнинг номини олган Гилбертонинг янги албомида чиқди (1959-йил).

Жоãо Гилберто унинг «гуру»си деб тан олиниб, босса-нова тез орада жуда катта миқдорда ўз мухлисларини орттирди. Дастлабки мухлисларнинг кўпчилиги ёш мусиқачилар, студентлар ва ёш фанатлардан иборат эди. Кейинчалик ҳар-хил ёшдаги, турли-туман ҳаётларга эга бўлган одамлар ҳам ушбу стилнинг ихлосмандларига айланишди.

Келиб чиқиши ва тарихи

[edit | edit source]

Мусиқанинг келиб чиқиши самбадан, лекин у гармоник нисбатидан мураккаброқ ва камроқ перкуссив. Cоол жазз каби Шимолий Амерриканинг жазз стилларининг босса-новага бўлган таъсири ҳақида тарихшунос ва фанатлар томонидан тез-тез тортишувлар бўлиб туради, лекин бир бирига ўхшаш «ажойиб ҳиссиётлар» («cоол сенсибилитй») сезилиб туради.

Гилбертонинг дастлабки чиқишлари ва 1959-йил суратга олинган Қора Орфей филми босса-новани нафақат Бразилия ёки Лотин Америкасиниг бошқа мамлакатларига, балки Шимолий Американинг жазз мусиқачилари билан кўришгандан сўнг у ерда хам жуда кўп мухлисларни ўзига шай этди. Натижада Чарлиэ Бйрд ва Стан Гетз томонидан ёзилган наволар уни у ерга муҳрлаб қўйди ва 1963-йилдаги Гетз/Гилберто, Элла Фитзгералд (Элла Абраçа Жобим) ва Франк Синатра (Франcис Алберт Синатра & Антонио Cарлос Жобим) албомлари билан босса-нова бутун дунёга ёйилиб ўз машхурлигининг чўққисига етди. Шу билан бирга, ушбу стил кўплаб йиллар давомида ва жумладан хозирги вақтда ҳам жахон мусиқа санъатига ўз таъсирини ўтказмоқда.

Босса-нованинг машхурлиги 1960-чи йилларнинг охирларида бир оз сусайган бўлишига қарамасдан, у келгуси давр Бразилия оммабоп мусиқа стиллари, жумладан тропиcáлиа ва МПБ кабиларга жуда кучли таъсир ўтказди.

Чолғу асбоблари

[edit | edit source]

Босса-нова аксарият ҳолларда нейлон торли классик гитара воситасида, бармоқлар билан торларни чертган холда чалинади. Унинг энг тоза шакли Жоãо Гилберто кўрсатиб бергани каби овоз билан куйланмаган ҳолдагиси ҳисобланади. Ҳатто катта жаззга ўхшаш аранжировкаларда ҳам ҳамиша гитара — ритмни белгилайдиган асосий восита бўлиб қолади.

Гарчи, гитара каби бўртиб чиқмасада, пианино — босса-нованинг яна бир асосий чолғу асбобидир. Жобим пианино учун басталаб, ўзиниг кўпгина қўшиқларида пианино чалган. Бундан рашқари, пианино босса-нова ва жазз каби икки стил орасида ўзига ҳос кўприк ролини ўтаган. Бу ҳол иккала стилнинг ҳам бир-бирига аралашиб кетишига шароит яратган.

Барабанлар ва перкуссия босса-нованинг муҳим асбоблари деб хисобланмайдилар. Бунга қарамасдан, босса-новадаги барабанларлар ритмлари ўзига ҳос ва бошқа стилларга ўхшамайди.

Друмс анд перcуссион аре нот cонсидеред эссентиал босса нова инструменц. Нонетҳелесс, тҳере ис а дистинcтиве босса нова друмминг стйле, чараcтеризед бй cонтинуоус эигҳтҳс он тҳе ҳигҳ-ҳат (мимиcкинг тҳе самба тамбоурине) анд таппинг оф тҳе рим.

Серҳашам оркестр аккомпанименти кўп ҳолларда босса-нованинг Шимолий Америка кўринишидаги «элеватор» ёки «ҳолл» мусиқаси тимсолида кўринади. Бундай мусиқа Жобимнинг кўпгина албомларида учраса ҳам, бошқа жойларда камдан кам учрайди.

Тузулиши

[edit | edit source]

Бу ерда босса-нова ритмининг гитарада чалинадиган асосий шакли кўрсатилган:

Гармоник тузулиши жихатидан босса-нова ўзининг нозик еттинчи ва узайтирилган торларининг ишларилиши билан жазз орасида жуда кўп умумийликларга хос. Дастлабки босса нова қўшиғи «Чега де Саудаде» ўз тусулиши билан чорога ўхшайди. Лекин ундан кейинги қўшиқларда бу ўхшашлик камдан-кам кузатилади.

Аввалги босса нова қўшиқлари, лирикаси ва узунлиги (асосан иккидан тўрт дақиқагача) жихатидан, босса нова «оммабоп мусиқа» стилига ўхшайди. Лекигин, унинг типик тузилиши Европа ва Шимолий Америкадаги рокка асосланган мусиқа стандартларидан бироз фарқланади. Одатда уларда қўшиқ икки куплетдан иборат бўлиб, улардан сўнг нақорат ва тугалловчи куплет келади; босса новада эса, қўшиқлар икки куплетдан кўп бўлмайди ва камдан-кам ҳолатларда нақорат ишларилади. Жоãо Гилбертонинг баъзи дастлабки қўшиқлари икки дақиқадан кам бўлган, баъзи ҳолларда эса қўшиқ ягона қофияли жуфтликни такрорлаш билан куйланган.

"Босса нова" атамасининг келиб чиқиши

[edit | edit source]

Босса нова — «янги босса» дегани. Ҳолбуки, «босса» сўзи, «Чега Де Саудаде» қўшиғи чиқишидан олдин ҳам кўпгина мусиқачилар томонидан қўлланилган. Бразилияда, кимдир ниманидир «босса» билан бажарса (cом босса), уша «ниманидир» жуда жозибадор равишда бажарган маъносини беради. 1932-йилда Ноэл Роса ушбу сўзни самбада ишлатади… О самба, а пронтидãо э оутрас боссас/Сãо носсас cоисас, сãо cоисас носсас

Босса нова мусиқачилари рўйхати

[edit | edit source]

Босса нова билан боғлиқ бошқа мусиқачилар

[edit | edit source]

Ҳаволалар

[edit | edit source]
  • МcГоwан, Чрис анд Пессанҳа, Риcардо. «Бразилия Навоси: Самба, Босса Нова ва Бразилия Оммабоп Мусиқаси.» 1998. 2-чи босим. Темпле Университтети Босмахонаси. ИСБН 1-56639-545-3

Қуйидагиларни ҳам қараб чиқинг

[edit | edit source]

Ташқи линклар

[edit | edit source]