Jump to content

Душанбе

Координаталари: 38°34′23″Н 68°47′11″Э / 38.57306°Н 68.78639°Э / 38.57306; 68.78639
From Vikipediya
Душанбе
тожикча: Душанбе
шаҳар
{{{расмий_номи}}}нинг расмий герби
Герб
38°34′23″Н 68°47′11″Э / 38.57306°Н 68.78639°Э / 38.57306; 68.78639
Мамлакат Тожикистон
Ҳукумат
 • Ҳукумат раиси Рустам Эмомали
Асос солинган ХВИИ
Илк эслатилиши 1676[1]
Аввалги номлари Душанбе (1924—1929),
Сталинобод (1929—1961)
Қачондан бери шаҳар 1925
Майдон 1,266 км2 (489 кв ми)
Маркази баландлиги 706 м
Расмий тил(лар)и тожик тили|тожикча
Аҳолиси
 (2013)
764 300[2].
Зичлиги 5905 киши/км2
Миллий таркиб тожиклар, ўзбеклар, руслар
Вақт минтақаси УТCУТC+5
Телефон коди +992 37
Почта индекс(лар)и 734000
Автомобил коди СБ, ДБ (1959—1991)
(1999-2009) 01РТ
2009-йил 01ТЖ
Душанбе тожикча: Душанбе харитада
Душанбе тожикча: Душанбе
Душанбе
тожикча: Душанбе

Душанбе (тожикча: Душанбе, форсча: دوشنبه) — Тожикистоннинг пойтахти ва энг катта шаҳри. Душанбеда тўртта шаҳар тумани бор. 1929-йилгача Душанбенинг номи Душамбе бўлган. 1929-йилдан 1961-йилгача Сталинобод деб аталган. „Душанбе“ сўзи форс-тожикча „душанба“ дегани. Шаҳарнинг бундай аталишига сабаб шаҳар жойлашган ерда душанба куни катта бозор очиладиган қишлоқ бўлган.

Тарихи[edit | edit source]

Душанбе дастлаб Варзоб дарёсининг бўйидаги учта кичик ёндош қишлоқ — Сариосиё, Шоҳмансур ва Душанба ўрнида пайдо бўлган. Бу уч қишлоқнинг энг йириги Душанба қишлоғи бўлган. Шаҳар ҳудудидан юнон-бақтрия даври (эрамиздан ававвалги 2-аср)га оид археологик ёдгорликлар топилган. Қўлёзмаларда Душанба қишлоғи 17-аср бошидан тилга олинган. Душанбе 1924-йидан Тожикистон Мухтор республикаси пойтахти бўлган. 1925-йил Душанбега шаҳар статуси берилган.

Географияси[edit | edit source]

Душанбени Варзоб дарёси шимолдан жанубга, Кофарниҳон дарёси шарқдан ғарбга кесиб ўтади.

Иқлими[edit | edit source]

Душанбенинг иқлими континентал. Январнинг ўртача ҳарароти −0,6-9 °C, июлники 19.4-35.6 °C. Душанбеда йилига 625–630 мм ёғин ёғади. Душанбе Ҳисор водийсида, Варзоб дарёсининг денгиз сатҳидан 750-930 метр баландликдаги кенг террасаларида жойлашган.

Ҳудудий бўлиниши[edit | edit source]

Душанбе шаҳрининг ҳудудий бўлиниши

2013-йил 18-июлда Душнабе шаҳрининг майдонини уч бараварга катталаштириш қарори қабул қилинди[3]. Душанбе шаҳри тўрт туманга бўлинади. Ҳар бир туманнинг ўз маʻмурий бошқармаси мавжуд.

Туманлари
  • Исмоил Сомоний тумани
  • Сино тумани
  • Фирдавсий тумани
  • Шоҳмансур тумани
Туман номи Аввалги номи Майдони,
км²
Аҳолиси,
киши (2011)
Туман раиси
1. Исмоили Самоний Октабрский 25,8 131 600 Қурбонов Аламхон Жамилович
2. Сино Фрунзенский 43,8 285 400 Сафаров Зафар Абдуллоевич
3. Фирдавсий Сентралний 29,1 183 300 Алеев Саиднуриддин Акромович
4. Шоҳмансур Железнодорожний 27,9 147 300 Бобоев Самандар Бобоевич

Демографияси[edit | edit source]

Душанбенинг аҳолиси 1926-йил 5,600 киши бўлган[4]. 1997-йил аҳоли сони 512,500 бўлган. 2008-йил аҳоли сони 679,400 бўлган.1-апрел 2014-йилга келиб аҳоли сони 778,500 кишига етган[5].

Иқтисоди[edit | edit source]

Душанбе. Президент қасри

Душанбе — Тожикистоннинг йирик саноат маркази. Шаҳарда республика саноат ишлаб чиқаришининг қарийб 1/3 қисми жойлашган. Машинасозлик ва металлсозлик саноати, тўқимачилик машинасозлиги, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, савдо машинасозлиги, рўзғор совиткичлари, арматуралар, „Тожиккабел“, йўл қуриш машиналари ремонти заводлари мавжуд. Қурилиш материаллари (семент, ёғочсозлик корхоналари, темир-бетон конструксиялар заводи) ишлаб чиқарилади.

Шаҳар саноатида енгил (тикувчилик, поябзал, ип-газлама, трикотаж, шойи фабрикалари) ва озиқ-овқат, (сут комбинати, қандолатчилик, тамаки фабрикалари, вино, пиво, нон, ёғ-мой заводлари) саноати корхоналари ҳам салмоқли ўрин тутади.

Душанбени Душанба-Вахш энергетика системаси (шаҳар иссиқлик электр маркази, Норак, Перепадная, Марказий, Бош ГЕСлар ва Варзобдаги ГЕСлар) электр энергия билан таъминлаб туради.

Катта бозорлар[edit | edit source]

  • Шоҳмансур[6]
  • Сафариён
  • Корвон
  • Султони Кабир
  • Сакҳоват
  • Жал-Жам
  • Фаровон
  • Пайшанбе (Ёвон)

Транспорти[edit | edit source]

Душанбе шаҳри бир неча темир йўл ва шоссе йўллар тугунидир. Душанбе халқаро аэропорти шаҳарга хизмат кўрсатади. Шаҳар ичида автобус ва троллейбус қатнайди.

Таълими[edit | edit source]

Душанбе 20-аср ўрталаридан йирик илмий ва маданий марказга айланди. Шаҳарда Тожикистон Республикаси фанлар акамдеияси ва илмий тадқиқот институтлари ишлаб турибди. Душанбеда ўндан ошиқ олий ўқув юрти, бир қанча ўрта махсус ўқув юртлари, ҳунар-техника билим юртлари, лицей ва коллежлар мавжуд.

Маданияти[edit | edit source]

Душанбе
Душанбе. Н.Қаробоэв кҳиёбони
Душанбе. Рудакий кҳиёбони

Кейинги йилларда Душанбеда кўплаб чиройли маъмурий, ўқув, маданий ва маиший бинолар (Ҳукумат уйи, Мажлиси Олий, „Тожикконсерт“, Борбад номидаги киноконсерт зали, „Душанба“, „Тожикистон“ меҳмонхоналари, Тожикистон давлат миллий университети, аэровокзал, „Роҳат“, „Саодат“ чойхоналари, „Садбарг“ маиший хизмат уйи, Касаба уюшмалари Саройи, ёзувчилар уйи) ва кўп қаватли турар жой бинолари қурилган.

Душанбеда етти театр (Садриддин Айний номли Академик опера ва балет театри, А. Лоҳутий номли Тожикистон академик драма театри ва бошқалар), филармония, сирк, бир неча кинотеатр, „Тожикфилм“ киностудияси, Фирдавсий номли миллий кутубхона, фанлар акдемиясининг марказий илмий кутубхонаси, А. Лоҳутий номли шаҳар марказий кутубхонаси, қарийб 180 жамоат кутубхонаси, 7 музей, Халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмаси, радио, телемарказ, республика телеграф агентлиги ва бошқалар бор.

Душанбеда полиграфия комбинати, „Ирфон“, „Адиб“, „Маориф“, „Дониш“, „Шарқи озод“ нашриётлари, Тожикистон энсиклопедияси Бош илмий таҳририяти мавжуд. Ўттизга яқин номда тожик, ўзбек, рус, инглиз ва бошқа тилларда газета, ўндан ошиқ номда журнал нашр этилади.

Шаҳарда 27 касалхона, 60 врачлик амбулатория-поликлиника муассасаси (шу жумладан 10 та махсус диспансер), 8 санитария-эпидемиология стансияси, 5 стадион, спорт саройи, 7 сузиш ҳавзаси мавжуд. Душанбе атрофидаги (Ҳисор тоғларининг жанубий ён бағирларида) манзарали тоғ дараларида дам олиш уйлари ва санаторийлар бор.

Шаҳарда Вахдат, Ғалаба, майдонлари, Айний номидаги боғ бор. Тожик мумтоз адабиёти асеосчиси Абу Абдулло Рудакийга, Абу Али ибн Сино ва Садриддин Айнийга ҳайкал ўрнатилган, Айний ва Мирзо Турсунзодага мақбара барпо қилинган. Душанбеда яна ботаника боғи, минералогия музейи ва бошқалар бор.

Миллатлар қасри Опера ва балет театри Тожикистон ҳукуматни бинолари Қугирчоқ театри

Манбалар[edit | edit source]

  1. http://visittajikistan.tj/ru/regions/dushanbe.php (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-12-03 санасида архивланган) Официальный веб-сайт Государственного органа управления в сфере туризма Республики Таджикистан
  2. Агентство по статистике при Президенте Республики Таджикистан. „Численность населения Таджикистана на 1 января 2013 года“ (ру) (2013-йил 1-январ). 2013-йил 21-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 19-сентябр. (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-09-21 санасида архивланган)
  3. Территория столицы Таджикистана расширится втрое за счет прилегающих районов
  4. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  5. Душанбе — Неофициальный сайт Душанбе, 2016-04-06да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2013-09-23 {{cитатион}}: но-бреак спаcе чараcтер ин |титле= ат поситион 8 (ёрдам)
  6. // Асиа-плус, 2012-11-30да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2014-12-05

Ҳаволалар[edit | edit source]