Jump to content

Эссе (асар)

From Vikipediya

Эссе (франсузча: эссаи — уриниш, синаш, очерк) — эркин композицияли, унча катта бўлмаган насрий асар. Эссе орқали нарса ва ёки шахсга оид субектив фикр билдирилади. Эсселар фалсафий, тарихий-биографик, публицистик, адабий-танқидий, илмий-оммаб��п ёки соф беллетристик характерда бўлади. Эссе услуби образлилиги, афористиклиги, жонли тилга яқинлиги билан ажралиб туради. Мазмуни муайян сабаб ёки масалага оид тугал тафсилотни ёки аниқликни талаб қилмайдиган индивидуал таассурот ва мулоҳазалардан иборат бўлади. Мустақил жанр сифатида А. Монтел ижодида таркиб топди. Ўзбек адабиётида ХХ-асрнинг 90—110-йилларидан Эссе яратила бошланди.

Яна қара[edit | edit source]