Jump to content

Ферма

From Vikipediya

Ферма – хусусий қишлоқ хўжалиги корхонаси. Бозор иқтисодиёти мамлакатларида ферма ўз мулкида ёки ижарага олинган ерда хўжалик фаолияти билан шуғулланадиган фермерга тегишли бўлади. Собиқ Иттифоқда чорвачилик мақсулотлари ишлаб чиқариш ва чорва молларини ўстириш бн шуғулланадиган қишлоқ хўжалиги корхонаси еки унинг бўлинмаси ферма деб аталган. Ихтисослашишига қараб, ферма қорамолчилик, қўйчилик, чўчқачилик, паррандачилик ва бошқа йўналишларда ташкил этилади. Чорвачилик фермалари наслчилик ва товар фермаларига бўлинади, уларнинг миқёси чорва моллари бош сони ва маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми билан белгиланади. Фермалар емхашак экинларини экиш, молларни яйловда боқиш шароити, сув ресурслари, йўлларнинг жойлашиши, аҳоли яшаш жойларининг узоқяқинлиги, ветеринариясанитария ва бошқа омиллар мавжудлигига қараб ташкил этилади.