Jump to content

Фила

From Vikipediya
Фила

Бренд (логотипи)
Тури Оммавий
Тармоғи
  • Спорт кийимлари
  • Спорт товарлари
Эгаси
  • Этторе Фила
  • Гиансеверо Фила
Қачон асос солинган 1911 (113 йил аввал) (1911)
Жойлашуви
Асосчи(лари) Юн Кеун-Чанг
Бўлинмалари ФИЛА КОРЕА Лтд.
Шўба корхоналари Ачушнет Cомп.
Вебсайти фила.cом

Фила - Жанубий Корея спорт кийимлари, поябзал ва спорт аксессуарлари ишлаб чиқарувчиси ва етказиб берувчиси. Италия илдизларига эга бо'лган Жанубий Корея спорт кийимлари бренди. Компания дастлаб Этторе ва Гиансеверо Фила томонидан 1911-йилда Италиянинг Биэлла яқинидаги Коджиола шаҳрида ташкил этилган. 2003-йилда у Қо'шма Штатлардаги Спорц Бранд Интернатионал компаниясига сотилган. Фила Корея брендни 2007-йилда сотиб олди ва 2010-йил сентабр ойида Корея биржасида ўзининг дастлабки оммавий таклифини бошлади.

Фила Ҳолдингс голф ускуналари ишлаб чиқарувчи Аcушнет компаниясига эгалик қилади. "Фила Ҳолдингс"-нинг энг йирик акциядорлари орасида "Пиэмонте Cо., Лтд." 20% атрофида, Фила Ҳолдингс 20% ва Жанубий Корея Миллий Пенсия Хизмати 13% атрофида. Пиэмонте’даги 75% улушга эга бўлган Ген Юн (Юн Ён-су) Фила Ҳолдингс бошқаруви раиси сифатида ишлайди. Бош ижрочи директор - Юн Кеун-Чанг.

Тарихи

[edit | edit source]

Компания 1911 - йилда Италияда ташкил этилган. Завод турли матолар ишлаб чиқарган ва Италия шимолидаги Биэлла шаҳрида жойлашган эди. Ко'п о'тмай компания ички кийимларни, кейинчалик 1973 - йилда эса спорт кийимларини ишлаб чиқаришни бошлади. Худди шу йили компания теннисчи Бёрн Борг билан шартнома тузади. Борг ушбу брендни кийган ҳолда 11 карра Катта дубулг'а чемпионига айланади, бу эса компанияга бутун дунё бо'йлаб э'тироф ва машҳурлик олиб келади. Шунингдек, бренднинг машҳурлигига Том Уоцон, Рейнхолд Месснер, Алберто Томба, Мосес Тануи, Ким Клижстерс [1] каби спортчилар билан тузилган шартномалар та'сир ко'рсатди. 2003 йилда компания Американинг Cерберус Cапитал Манагемент корпорацияси томонидан сотиб олинди. Cерберус Cапитал Манагемент деярли бутун компанияни Спорц Брандс Интернатионал холдинги орқали бошқарган. Истисно о'зини о'зи бошқарадиган Жанубий Корея филиали эди. 2007 - йил январ ойида Жанубий Корея филиали брендни ва барча шо'ба корхоналарини сотиб олди ва шу тариқа Жанубий Кореядаги энг йирик спорт кийимлари ишлаб чиқарувчилардан бирига айланди [2] .

2021-йилнинг март ойида компания инсон ҳуқуқлари бузилиши ва уйғурларнинг “мажбурий меҳнати” қўлланилиши билан боғлиқ шов-шувли жанжалга қарамай, Шинжон пахтасидан [3] фойдаланишни давом эттиришга қарор қилди.

Кийимлар

[edit | edit source]

Эркаклар кийими

[edit | edit source]

Компания теннис, югуриш, фитнес, баскетбол, голф, сузиш каби спорт турлари учун эркаклар спорт кийимларини ишлаб чиқаради. Шунингдек, компания Винтаге махсус кийим линиясини ишлаб чиқаради.

Аёллар кийими

[edit | edit source]

Компания теннис, югуриш, фитнес, голф, сузиш каби спорт турлари учун аёллар спорт кийимларини ишлаб чиқаради. Шунингдек, компания Винтаге махсус кийим линиясини ишлаб чиқаради.

Болалар учун

[edit | edit source]

Корхонада барча ёшдаги болалар ва ўсмирлар учун поябзал ишлаб чиқарилади.

Ҳомийлик

[edit | edit source]

Компания футбол клубларининг ҳомийси ҳисобланади:

  • Бусан И'Парк
  • Карлайл Юнайтед
  • Ботафого
  • Фигуэиренсе

Компания қуйидаги машҳур шахслар билан шартномалар тузган:

Спортчилар

[edit | edit source]
  • Ким Клижстерс
  • Бёрн Борг
  • Жеймс Блейк
  • Светлана Кузнецова
  • Райнер Шуттлер
  • Акико Моригами
  • Барри Бондс
  • Грант Хилл
  • Жерри Стакхаус
  • Ларс Бургсмуллер
  • Татяна Перебийнис
  • Андреас Сеппи
  • Михаэл Шумахер
  • Тҳиэррй Асcионе
  • Майкл Греэн
  • Анна Чакветадзе
  • Лиза Галван
  • Рейнхолд Месснер
  • Жанко Типсаревич
  • Том Уоцон
  • Марк Филиппузис
  • Раёма Эчизен
  • Агнес Саwаи
  • Дмитрий Турсунов
  • Стив Крулевиц
  • Марин Cилиc
  • Сем Қуэрри
  • Вера Звонарева
  • Виталий Кличко
  • Алишер Узоқов

Рассомлар ва гуруҳлар

[edit | edit source]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. „Ҳеритаге — Фила“. 2009-йил 11-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 20-май.
  2. Илья Склюев, ВC.РУ // Была третьей после Нике и Реэбок, но из-за кризиса закрывала склады и магазины: история «перерождения» Фила, 6 июня 2021.
  3. „Чина эрасинг Ҳ&М фром интернет амид Хинжианг баcклаш“ (эн). АП НЕWС (2021-йил 20-апрел). 2021-йил 25-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 25-ноябр.

Ҳаволалар

[edit | edit source]