Futurama
Футурама | |
---|---|
![]() | |
Жанри |
мулцериал комедия илмий тахайюлот |
Муаллиф(лар) | Матт Гроэнинг |
Овоз берганлар |
Биллй Wест Катей Сагал Жоҳн ДиМаггио Пҳил ЛаМарр Лаурен Том Мауриcе ЛаМарче Тресс МаcНеилле Давид Ҳерман Франк Wелкер Катҳ Соуcиэ Том Кеннй |
Мамлакат |
![]() |
Мавсумлар сони | 8 |
Қисмлар сони | 150 |
Ишлаб чиқариш | |
Ижрочи продюсер(лар) |
Матт Гроэнинг Давид Х. Cоҳен |
Қисм давомийлиги | 22 дақ. |
Эфирга узатилиши | |
Телеканал |
Фох (1999—2003) Cартоон Нетwорк (2001—2007) Cомедй Cентрал (2008–2013) |
Тасвир формати | НТСC (480и) |
Трансляция даври | 28-март, 1999 |
Ташқи ҳаволалар | |
Расмий сайти |
Футурама Америка мулцериалидир. Илмий-фантастик комедия жанридадир. Матт Гроэнинг ва Давид Х. Cоҳен томонидан Фох телеканали учун яратилган. Сериал 1999-йили музлаб қолиб, 3000-йилда уйғонган Ню-Ёрклик пизза ташувчи Пҳилип Ж. Фрй ҳақида ҳикоя қилади.
Сериалнинг 1999—2003-йиллар орасида 4 мавсуми тайёрланиб, Фох телеканалида эфирга узатилди. Узоқ танаффусдан сўнг, 2007-йил охирида 5-мавсум устида иш бошланди ва у 2008-йил январидан Cомедй Cентрал каналида кўрсатилмоқда. Сериал номи инглизча футуре — келажак ва панорама сўзларидандир (қолаверса, "Футурама" номи билан 1939-йилги Ню Ёрк бутунжаҳон кўргазмасидаги бир павилён номланганди, сериал асосчилари ўша павилёндан илҳомланишган).
Қаҳрамонлар
[edit | edit source]Футурамадаги воқеалар ХХХИ-аср бошида бўлиб ўтади. Асосий қаҳрамонлар «Планет Эхпресс» юк ташиш хизмати ширкатида ишлашади. Улар қуйидагилардир:
- Пҳилип Ж. Фрй (Биллй Wест)
- Пҳилип Ж. Фрй ёш, одатда омадсиз пизза ташувчи йигитдир. У 2000-йил кириб келиши билан крионика лабораториясида музлаб қолиб, 2999-йил охирида уйғонади. Шундан сўнг у эгаси унинг ягона тирик қариндоши Профессор Фарнсwортҳ бўлган Планет Эхпресс ширкатига ишга жойлашади.
- Туранга Леэла (Катей Сагал)
- Леэла бир кўзли ёш аёл бўлиб, Планет Эхпресс ширкатида фазовий кема дарғаси бўлиб ишлайди. Фрй уни севишини билса-да, анча вақтгача у билан яқин муносабатлар бошлашдан бош тортади.
- Бендер Бендинг Родрíгуэз (Жоҳн ДиМаггио)
- Бендер пиёниста, сигара ишқибози, майда ўғри, мизантроп, худбин роботдир. Мексика заводларидан бирида металл эгиш учун махсус ишлаб чиқарилган бу робот Планет Эхпрессда савдо менежери ёрдамчиси ва кейинчалик ошпаз бўлиб ишлайди. У Фрйнинг энг яқин дўсти ва хонадоши ҳамдир.
- Профессор Ҳуберт Ж. Фарнсwортҳ (Биллй Wест)
- Тахминан 168 яшар Профессор Ҳуберт Фарнсwортҳ Фрйнинг узоқ жияни ва ягона тирик қариндошидир. Фарнсwортҳ ўзининг ғаройиб тажриба ва ихтиролари устидаги ишларига кетадиган харажатни қоплаш учун Планет Эхпрессга асос солган.
- Др. Жоҳн А. Зоидберг (Биллй Wест)
- Зоидберг Деcапод 10 сайёрасидан келган қисқичбақасимон келгиндидир. Планет Эхпрессда табиб вазифасида ишласа-да, унинг одам анатомиясидан ҳам деярли хабари йўқ. Зоидберг қашшоқ ҳаёт кечиради ва унинг Фрйдан бошқа дўсти йўқ.
- Амй Wонг (Лаурен Том)
- Амй Планет Эхпрессда амалиёт ўтаётган муҳандис-талаба қиздир. Марс сайёрасида унинг бадавлат ота-онаси яшайди. Марсда туғилган бўлса-да, хитойлик қилиб тасвирланган.
- Ҳермес Cонрад (Пҳил ЛаМарр)
- Ҳермес Планет Эхпресс бухгалтеридир. Ямайкалик Ҳермес 37-даражали қоғозбоз бўлиб, бундан жуда фахрланади. Шунингдек у лимбо ўйини чемпиони ҳамдир.
Манбалар
[edit | edit source]
![]() |
- АҚШ телесериаллари
- Телевидениега оид чала мақолалар
- Анимацион телесериаллар
- Футурама
- Фох Броадcастинг Cомпанй дастурлари
- Cомедй Cентрал дастурлари
- Инглиз тилидаги телевизион шоулар
- 1990-йиллар телесериаллари
- 1990-йиллар анимацион телесериаллари
- 2000-йиллар телесериаллари
- 2000-йиллар анимацион телесериаллари
- 2010-йиллар телесериаллари
- 2010-йиллар анимацион телесериаллари