Jump to content

Глориа Вандербилт

From Vikipediya
Вандербилт Глориа

Вандербилт (1959-йил)
Таваллуди 20-феврал 1924-йил
Ню-Ёрк шаҳри, АҚСҲ
Вафоти 17-июн 2019-йил(2019-06-17)
(95 ёшда)
Ню-Ёрк шаҳри, АҚСҲ
Фуқаролиги АҚШ
Касби
  • Рассом
  • актриса
  • мода дизайнери
  • социалист
Отаси Региналд Cлайпооле Вандербилт
Онаси Глориа Морган Вандербилт
Мукофотлари Олтин Глобус

Глориа Лаура Вандербилт (инглизча: Глориа Лаура Вандербилт ;1924-йил 20-феврал — 2019-йил 17-июн, Манҳаттан, Ню-Ёрк) — америкалик актриса, рассом, ёзувчи, социалист ва дизайнер. У машҳур Вандербилт оиласининг аъзоси ҳисобланади. CНН бошловчиси Андерсон Cоопернинг онаси.

Ҳаёти[edit | edit source]

Глориа 1924-йилда Ню-Ёркда туғилган. У темирйўл магнати Региналд Клейпул Вандербилт (1880-1925)[1] ва унинг иккинчи хотини Глориа Морганнинг (1904-1965) ягона фарзанди эди[2][3].

Глориа Вандербилт 1925-йилда жигар сиррозидан вафот этган отасининг беш миллион долларлик ишончли жамғармасининг ярмига меросхўр бўлди. Унинг онаси Глориани тез-тез ўзи билан Европага олиб борган ва улар асосан Парижда кўп вақт ўтказишган. Улар билан бирга Глорианинг болалигидаги энагаси Додо[4] ва онасининг эгизак синглиси Тҳелма ҳамроҳлик қилган[5].

Глориа Лаура Вандербилт онаси билан (1928-йил)

Глорианинг отасининг синглиси Гертруд Вандербилт Уитни Глорианинг Қўшма Штатлардан Парижга бундай саёҳатларга нисбатан салбий муносабатда бўлган ва жиянини васийликка олишга ҳаракат қилган. 1934-йилда Глорианинг онасининг кўплаб жанжаллар билан бирга баланд овозда суд мажлиси бошланди, судя у ерда содир бўлаётган воқеаларга чидай олмай, бир неча бор суд залини тарк этди[6][7]. Натижада Глориа Морган ишни ютқазди ва Гертруде Вандербилт Уитни қизининг васийлигини олди[8].

Глориа болалигини Гертруда холасининг Лонг-Айленддаги ҳашаматли уйида ўтказди. Глориа Морганга қизини кўришга рухсат берилди.

Вандербилт таълимни Лонг-Айлендда олган. Шунингдек, у Коннектикут ва Род-Айленддаги хусусий мактабларда ўқиган[9][10]. Ню-Ёркдаги Санъат талабалари лигаси билан машғулотларда қатнашди. Бу эса унга санъатга бўлган муҳаббат ва иштиёқни уйғотди. Вояга этганидан сўнг, у онасига молиявий ёрдам беришдан бош тортган. Кейинги йилларда у онаси билан анча кескин муносабатларни сақлаб қолди. Унинг онаси умрининг қолган қисмини синглиси билан Беверли-Хиллзда ўтказган. Глориа Морган 1965-йилда вафот этди.

1950-1960-йиллар охирида Глориа Вандербилт бир нечта телесериалларда рол ўйнаган.

1960-йилларнинг охирида Вандербилт ўзининг чойшаблари, идиш-товоқлари, ��илкалари ва пичоқларини ишлаб чиқаришни бошлади. 1970-йилларда у бизнес брендини моделлаштиришни кашф этди. 1976-йилда ҳинд модел корпорацияларидан бирининг таклифи билан Вандербилт ўзининг жинси шимларини ишлаб чиқарди. Жинси шимнинг орқа чўнтакларида унинг номи ва оққуш логотипи бор эди. Тез орада Глориа Вандербилт бренди блузкалар, поябзаллар, чарм буюмлар, ликёрлар, парфюмерия ва турли аксессуарлар ишлаб чиқаришга ўтди. Вақт ўтиши билан Глориа Вандербилтнинг жинсилари, Cалвин Клеин ва Армани жинси шимлари каби, бутун дунё бўйлаб катта шуҳрат қозонган классик брендга айланди.

Глориа Вандербилт бутун ҳаёти давомида моделлаштириш бизнесида иштирок этишдан ташқари, кўплаб оммавий тадбирларда қатнашган жуда таниқли шахс эди.

Кейинчалик Глориа Вандербилт ўзнинг барча брендлари ҳуқуқларни сотди. Глориа Вандербилт парфюмлари Л'Орéал томонидан сўнгги ўттиз йил давомида ишлаб чиқарилади[11].

2009-йил ёзида унинг "Обсессия: Эротик эртак" (русча: Одержимость: Эротические рассказы) номли автобиографик асари оммавий ахборот воситаларининг катта эътиборини тортди.

Оиласи[edit | edit source]

Андерсон Cоопер, Глориа Вандербилтнинг ўғли

1941-йилда Вандербилт Голливудга кўчиб ўтди ва у ерда ўша йили агент Пасқуале Пат ДиCиccога уйланди (инглизча: Пасқуале "Пат" ДиCиccо)[12]. Унинг биринчи никоҳ ҳаётида қисқа бўлди. У 1945-йилда Пасқуале Пат билан ажрашди.

Ажралишгандан сўнг у дирижёр Леополд Стоковскига турмушга чиқди. 1950-йилда Леополд Стоковскидан Леополд Станислаус ва 1952-йилда Кристофердан икки ўғил туғган.

Унинг учинчи эри таниқли режиссёр Сидней Лумет эди. Уларнинг тўйи 1956-йилнинг ёзида бўлиб ўтди. Этти йиллик никоҳдан ва Луметнинг ажралишлари сабабли ўз жонига қасд қилишга уринишидан сўнг, эр-хотин ниҳоят 1963-йилда ажрашишди.

Ўша йилнинг қишида Вандербилт яна ёзувчи, ссенарийнавис ва актёр Уайт Эмори Cооперга турмушга чиқди. Бу никоҳ ажралиш билан эмас, балки эрининг ўлими билан якунланган ягона никоҳ эди. Cоопер 1978-йилда очиқ юрак операцияси пайтида вафот этди. Унинг тўнғич ўғли Картер Вандербилт Купер 1988-йилда 23 ёшида онаси кўз ўнгида 14-қаватдаги квартиранинг деразасидан сакраб ўз жонига қасд қилган. Кенжа ўғли Андерсон Cоопер дастлаб модел, кейинчалик журналист бўлиб ишлаган. 2003-йилдан бери Cоопер CНН телеканалида ўзининг янгиликлар кўрсатувини олиб боради.

Кўп йиллар давомида Глориа Вандербилт фотограф ва мусиқачи Гордон Паркс билан ишқий муносабатда бўлган[13].

Вандербилт мода дизайнери Диане фон Фурстенбергнинг жуда яқин дўсти эди. 2011-йил 19-сентабрда ўғли Андерсон Cоопернинг телевизион ток-шоусида меҳмон сифатида иштирок экан. Вандербилт актриса Кети Гриффинни ўзининг „хаёлий қизи“ деб этган[14].

Ўлими[edit | edit source]

Вандербилт 2019-йил 17-июн куни Манҳаттандаги уйида 96 ёшида, унга ошқозон саратони ташхиси қўйилганидан 9 кун ўтиб вафот этди[15].

Мукофотлари[edit | edit source]

Глориа Вандербилтнинг болалик давридаги ҳуқуқий жанглари ҳақидаги ҳикоя 1982-йилда эфирга узатилган ва олтита Эмми ва Олтин глобус номинацияларига сазовор бўлган „Кичик Глориа“ номли НБC мини-сериали учун асос бўлди.

Манбалар[edit | edit source]

  1. А мотҳер'с сторй. Андоза:Нп3, 1996. ИСБН 0-679-45052-1. 
  2. А мотҳер'с сторй. Андоза:Нп3, 1996. ИСБН 0-679-45052-1. 
  3. Глориа Морган Вандербилт, wитҳ Палма Wайне, Wитҳоут Прежудиcе (Э П Дуттон, 1936), паге 118.
  4. „Мрс. Вандербилт'с Парис Лифе Эхпосед“. Леwистон Даилй Сун (1934-йил 2-октябр). 2019-йил 26-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 13-август.
  5. Голдсмитҳ, Барбара, муҳ. (1982), Литтле Глориа...Ҳаппй ат Ласт, Делл, ИСБН 0440151201, қаралди: 2010-08-13
  6. Вандербилт, Глориа „"Тҳе Сcарлет Стинг Оф Сcандал" (2)“,. Ит Сеэмед Импортант Ат Тҳе Тиме: А Романcе Мемоир. Неw Ёрк, НЙ: Симон & Счустер, 2004 — 9 бет. ИСБН 0-7432-6480-0. 
  7. „Глориа Вандербилт Ис Wард Оф Cоурт“. Леwистон Даилй Сун (1934-йил 21-ноябр). 2019-йил 26-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 13-август.
  8. Голдсмитҳ, Барбара, муҳ. (1982), Литтле Глориа...Ҳаппй ат Ласт, Делл, ИСБН 0440151201, қаралди: 2010-08-13
  9. Марони, Глориа. „СОCИАЛ СИДЕ Вандербилт ат ҳоме ат Wҳеэлер, ҳер ҳаппй плаcе“. Провиденcе Жоурнал (1985-йил 26-май). 2012-йил 25-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 12-ноябр.
  10. „Тимес Даилй — Гоогле Неwс Арчиве Сеарч“. 2019-йил 26-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 2-октябр.
  11. Глориа Вандербилт Фрагранcес
  12. Браунд, Симон. „Тҳе Трагиc Анд Тwистед Тале Оф Тҳе Тҳреэ Стоогес“ (эн). Эмпире Магазине (2010-йил 1-июн). 2015-йил 24-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 19-август.
  13. „Глориа Вандербилт + Гордон Паркс“. Тҳе Неw Ёрк Тимес. 2011-йил 11-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 2-апрел.
  14. Сараҳ Анне Ҳугҳес. „Андерсон Cоопер талкс то мом Глориа Вандербилт абоут бротҳер'с суиcиде (Видео)“ (эн). Wашингтон Пост (2011-йил 20-сентябр). 2020-йил 15-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 10-август.
  15. „Андерсон Cоопер Ревеалс Мом Глориа Вандербилт Диэд 9 Дайс Афтер Стомач Cанcер Диагносис“. 2019-йил 23-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 23-июн.

Ҳаволалар[edit | edit source]

Глориа Вандербилт томонидан тасвирий санъат(ингл.)