Jump to content

Инсбрук

From Vikipediya

Инсбрук — Австриянинг ғарбидаги шаҳар. Тирол ерининг маъмурий маркази. Шарқий Алп тоғларида. Инн да-рёси (Дунай ирмоғи) бўйида, 574 м баландликда. Аҳолиси 144,2 минг киши (2000). Италия, Швейсария ва ГФРга бориладиган транспорт йўлларининг йирик тугуни. Халқаро аэропорт бор. Майин мовут, ип газлама, шойи тўқилади; шиша ва кошиндан бадиий бу-юмлар ишлаб чиқарилади. Металлсозлик, кимёфармацевтика ва озиқ-овқат саноати корхоналари бор. Туризмнинг йирик маркази. Қишки спорт мусобақалари ўтказиб турилади. 9-, 12қишки олимпиада ўйинлари ўтказилган (1964, 1976). Ун-т (1669-йилдан), музейлар, театрлар, ботаника боғи бор. Тарихий бинолар ва меъморий ёдгорликларидан шаҳар минораси (14—16-асрлар), Хофбург саройи (14—18-асрлар), Хофкирхе черкови (1553—63) ва б. сақланган.

И. 1234-йилда шаҳар ҳуқуқини олган. 1814-йилда Австрияга қайтариб берил-гунга қадар И. турли давлатлар тарки-бида бўлиб келди. 1938-йилда фашистлар Германияси босиб олди; 1945—55-йилларда оккупация қилинган Австриянинг Франсия зонасида бўлди.[1]


Манбалар[edit | edit source]

  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил