Jump to content

Жаcк Лондон

From Vikipediya
Жаcк Лондон
Асл исми Жоҳн Гриффитҳ "Жаcк" Лондон
Таваллуди 12-январ 1876-йил
Вафоти 22-ноябр 1916-йил(1916-11-22)
(40 ёшда)
Ижод қилган тиллари Инглиз тили[1]
Фуқаролиги АҚШ
Йўналиш Наср
Жанр Реализм ва натурализм

Жаcк Лондон (талаффузи: Жек Лондон) (тўлиқ исми Жоҳн Гриффитҳ „Жаcк“ Лондон, таваллуд топганидаги исми Жоҳн Гриффитҳ Чаней) (12-январ, 1876 — 22-ноябр, 1916)[2] — америка ёзувчиси ва журналисти. Лондон асарлари бошқа тилларга энг кўп таржима қилинган Америкалик ёзувчилардар биридир.[2]. Бундан ташқаари у кейинчалик илмий фантастика номи билан машҳур жанрнинг асосчиси ҳам ҳисобланади[3]. Лондон Сан ФранcисcодаТҳе Cроwд“ номли адабий гуруҳнинг аъзоси ва социализм, ишчилар ва ҳайвонлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи кучли адвокат эди[4]. Лондон „Темир товон“(Тҳе Ирон Ҳеэл), „Тҳе пеопле оф тҳе Абйсс“, „Wар оф тҳе Cлассес“ ва „Бефоре Адам“ каби бу мавзуларга тегишли бир қанча асарлар ёзган. Жаcк Лондонннинг энг машҳур асарлари „Оқ сўйлоқ“ (инглизча: Wҳите Фанг) (1906) романи ва „Ёввойилик чақириғи“ (инглизча: Тҳе Cалл оф тҳе Wилд) (1903) новелласидир. Ўзбек китобхонларига Лондон ўзининг „Мартин Эден“ (талаффузи: Мартин Иден) (1908—1909) романи билан яхши таниш. Жаcк Лонндон ўз асарларида романтизм ва оддий ҳаёт қийинчиликлари ҳақида ёзган. Лондон биргина асар ёзиш билан бутун дунёда шуҳрат қозонган ва катта маблағ ишлаган биринчи ёзувчилардандир.[5]

Оиласи[edit | edit source]

Жаcк Лондон 12-январ, 1876-йилда туғилган. Унинг онаси Флора Wеллман Пеннсйлваниа канали қурувчиси Маршалл Wеллман ва унинг биринчи рафиқаси Элеанор Гарретт Жонеснинг кенжа бешинчи фарзанди эди. Флора отаси унинг онасининг ўлимидан сўнг бошқа турмуш қурган вақтда Оҳиони ташлаб кетади. Флора Сан Франcисcода мусиқа ўқитувчиси сифатида ишлаган. Биограф Cлариcе Стасз ва бошқалар Лондоннинг отаси мунажжим Wилиам Чаней эканлигига ишонишади[6]. Флора Wеллман ҳомиладор бўлган вақтида Сан Франcисcода Чаней билан яшаётган эди. Стасз Чаней Лондоннинг онаси Флора унинг хотини эканини айтганлигини ва бир рекламада Флора ўзини Флора Wеллман Чаней деб атаганини таъкидлаб ўтади[7] . Флора Wеллманга кўра 1875-йил, 4-июнда Сан Франcисcо Чрониcле газетасида чоп этилишича Чаней Флорадан аборт қилишини талаб қилади. Флора буни рад этгач Чаней болага бўлган жавобгарликдан воз кечади. Чақалоқни дунёга келтиргандан сўнг Флора уни қўшниси авваллари қул бўлган Африкалик Америка фуқароси Виргиниа (Женниэ) Прентиссга энагалик қилиши учун жўнатади. Прентисс Лондоннинг ҳаётида муҳим она тимсоли бўлган ва кейинчалик Лондон уни ўзининг асосий севги ва меҳр-муҳаббат манбайи сифатида таърифлайди. 1876-йилда Флора Wеллман Фуқаролик уруши фахрийси Жоҳн Лондонга турмушга чиқади ва Жоҳн унинг ўғли Жаcкни ўзлари билан бирга яшаши учун олиб келтиради. Уларнинг оиласи Оакландга жойлашишидан аввал Сан Франcисcо бўйлаб кўчиб юради. Прентисслар оиласи ҳам Лондонлар билан бирга кўчишади.

Ҳаёти[edit | edit source]

Лондон ёшлигида жуда кўп касблар билан шуғулланган. 1893-йилда илк бор у Япония соҳилларига денгиз сафарига оддий матрос бўлиб борган. 1894-йилда ишсизларнинг Вашингтонга кўчишида қатнашган, дайдиларча ҳаёт тарзи учун қамоққа олинган, сиёсий ҳаракатларга қўшилган. 1895-йилда АҚШ ишчи партияси, 1901-йил соцалистик партияга аъзо бўлган. Кейинроқ Калифорния университетига ўқишга киради ва кўп ўтмай ўқишни ташлаб кетади.

Ижоди[edit | edit source]

Жаcк Лондоннинг адабий фаолияти 1893-йилдан бошланган. Ёзувчининг кўпгина ҳикоя тўпламлари, қатор қисса ва романлари шимол мавзуида ёзилган („Бўри боласи“, 1900; „Изғирин болалари“, 1902 ва бошқалар). „Қор қизи“ (1902), „Ҳаёт учқуни“ (1907), „Шимолий Одиссея“ (1910), „Инсонга ишонч“ (1914), „Қадим денгизчилардек“ (1917), „Чандиқли одам“ (1900), „Олтин дара“ (1905) ва бошқа саргузашт асарлар муаллифи. „Олис ўлкада“ (1899), „Аёл мардлиги“ (1900), „Гулхан ёқиш“ (1910), „Қиш ҳақида қисса“ (1904) асарларида табиат билан уйғунлашиб кетган меҳнацевар индейсларнинг ўзига хос ҳаётини тасвирлаган. „Ёввойилик чақириғи“ (1903), „Оқ сўйлоқ“ (1906) асарлари ҳайвонот олами ҳақида. „Денгиз бўриси“ (1904) „Мартин Эден“ (1909), „Уч қалб“ (1920) романлари машҳур.

Лондоннинг ижодида Герберт Спенсер, Фридрих Ницше фалсафий таълимотларининг таъсири сезилади. „Мартин Эден“ роман-биографиясида бош қаҳрамоннинг паймонаси тўлган чоғда ҳам „яшашга иштиёқи“ни акс эттирган. Унинг индивидуализм таъсирида ёзилган мазкур романида ғарбча „баркамол инсон“, яъни „суперман“ назарияси ҳам илгари сурилган.

Лондон 16 йиллик ижодий фаолияти мобайнида 19 роман, 18 тўплам (152 ҳикоя), 3 песа, 8 автобиографик ва публицистик ҳарактердаги китоб яратган. „Ҳаётга муҳаббат“ (1961), „Қиш ҳақида“ (1962), „Мартин Эден“ (1968) ва бошқа асарлари ўзбек тилига таржима қилинган.

Манбалар[edit | edit source]

  1. (унспеcифиэд титле)
  2. 2,0 2,1 „Жаcк Лондон“. Энcйcлопæдиа Британниcа. Қаралди: 4-май 2012-йил.
  3. (1910) "Спеcиалтй оф Шорт-сторй Wритинг, " Тҳе Wритер, ХХИИ, Жануарй-Деcембер 1910, п. 9: „Тҳере аре эигҳт Америcан wритерс wҳо cан гет $1000 фор а шорт сторй—Роберт W. Чамберс, Ричард Ҳардинг Давис, Жаcк Лондон, О. Ҳенрй, Боотҳ Таркингтон, Жоҳн Фох, Жр., Оwен Wистер, анд Мрс. Бурнетт.“ $1,000 ин 1910 долларс ис роугҳлй эқуивалент то $Андоза:Инфлатион тодай
  4. Сwифт, Жоҳн Н. „Жаcк Лондонъс ‘Тҳе Унпараллелед Инвасионъ: Герм Wарфаре, Эугениcс, анд Cултурал Ҳйгиэне.“ Америcан Литерарй Реалисм, вол. 35, но. 1, 2002, пп. 59-71. Андоза:ЖСТОР.
  5. (1910) "Спеcиалтй оф Шорт-сторй Wритинг, " ("Қисқа ҳикоя ёзиш соҳаси) Тҳе Wритер, ХХИИ, Январ-декабр, 1910, 9-бет
  6. Стасз 2001, с. 14: „Wҳат суппорц Флораъс наминг Чаней ас тҳе фатҳер оф ҳер сон аре, фирст, тҳе индиспутабле фаcт оф тҳеир cоҳабитинг ат тҳе тиме оф ҳис cонcептион, анд сеcонд, тҳе абсенcе оф анй суггестион он тҳе парт оф ҳер ассоcиатес тҳат анотҳер ман cоулд ҳаве беэн респонсибле… [бут] унлесс ДНА эвиденcе ис интродуcед, wҳетҳер ор нот Wиллиам Чаней wас тҳе биологиcал фатҳер оф Жаcк Лондон cаннот бе деcидед…. Чаней wоулд, ҳоwевер, бе cонсидеред бй ҳер сон анд ҳис чилдрен ас тҳеир анcестор.“
  7. „Бефоре Адам (Папербаcк) | Тҳе Боок Табле“ (эн). www.бооктабле.нет. Қаралди: 2020-йил 12-феврал.[сайт ишламайди]

Ҳаволалар[edit | edit source]