Jadidlar
Муаллиф(лар) |
Олим Усмонов (Ж) Дилмурод Қуронов (А) Улуғбек Долимов (Д) Ҳамидулла Болтабоев (И) Баҳодир Каримов (Д) Олтинбек Олим (Л) Сотимжон Холбоев (А) Зайнобидин Абдирашидов (Р) |
---|---|
Муҳаррир(лар) | Баҳодир Каримов |
Безовчи(лар) | Муҳаммадхон Юсупов |
Тил | ўзбекча |
Нашриёт | Ёшлар нашриёт уйи |
Ўзбек тилида нашр этилган санаси | 2022-йили |
Саҳифалар сони |
156 (Ж) 160 (А) 180 (Д) 144 (И) 160 (Д) 156 (Л) 152 (А) 156 (Р) |
ИСБН |
978-9943-6682-6-3 (Ж) 978-9943-6682-4-9 (А) 978-9943-6682-3-3 (Д) 978-9943-6682-5-6 (И) 978-9943-6682-7-0 (Д) 978-9943-6682-1-8 (Л) 978-9943-6682-8-7 (А) 978-9943-6682-2-5 (Р) |
„Жадидлар“ — жадидлар ҳақидаги саккиз жилдли китоблар тўплами. Саккиз нафар жадидлар ҳаёти ва ижодига бағишланган рисолаларни турли муаллиф ёзган: Олим Усмонов Ғулом Зафарий, Дилмурод Қуронов Абдулҳамид Чўлпон, Улуғбек Долимов Исъҳоқхон Тўра Ибрат, Ҳамидулла Болтабоев Абдурауф Фитрат, Баҳодир Каримов Абдулла Қодирий, Олтинбек Олим Абдулла Авлоний, Сотимжон Холбоев Мунавварқори қори Абдурашидхонов, Зайнобидин Абдирашидов Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳақидаги жилдни ёзган.
Тўплам 2022-йилда Ёшлар нашриёт уйида юмшоқ муқовада, лотин ёзувида чўнтак китоби сифатида нашр қилинган. Лойиҳага Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев раҳбарлик қилган. „Жадидлар“ тўплами қизиққан шахслар ва ташкилотларга бепул тарқатилди[1].
Тўплам эълон қилиниши биланоқ оммалашди[2]. Хусусан, жадидларга эътибор, рисолаларнинг ўзига хос дизайни ҳамда тўплам дастлаб бепул тарқатилгани ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокама қилинди.
Тўпламни нашрга тайёрлаш учун 1 416 800 000 сўм маблағ сарфланган[3]. Ҳар бир муаллифга 10 миллион сўмдан гонорар пули ажратилган[4].
Жилдлари
[edit | edit source]Ҳар бир жилд „Адиб ҳаёти“, „Фаолияти ва ижоди“, „Ҳикматлари сўзлари“, „Эътироф“ ҳамда „Фойдаланилган адабиётлар“ бўлимларига бўлинган.
Жилд | Мавзу | Муаллиф | ИСБН | Саҳифалар |
---|---|---|---|---|
1. „Ж“ | Ғулом Зафарий | Олим Усмонов | 978-9943-6682-6-3 | 156 |
2. „А“ | Абдулҳамид Чўлпон | Дилмурод Қуронов | 978-9943-6682-4-9 | 160 |
3. „Д“ | Исъҳоқхон Тўра Ибрат | Улуғбек Долимов | 978-9943-6682-3-3 | 180 |
4. „И“ | Абдурауф Фитрат | Ҳамидулла Болтабоев | 978-9943-6682-5-6 | 144 |
5. „Д“ | Абдулла Қодирий | Баҳодир Каримов | 978-9943-6682-7-0 | 160 |
6. „Л“ | Абдулла Авлоний | Олтинбек Олим | 978-9943-6682-1-8 | 156 |
7. „А“ | Мунавварқори қори Абдурашидхонов | Сотимжон Холбоев | 978-9943-6682-8-7 | 152 |
8. „Р“ | Маҳмудхўжа Беҳбудий | Зайнобиддин Абдирашидов | 978-9943-6682-2-5 | 156 |
Жамоа
[edit | edit source]„Жадидлар“ рисолалар тўплами Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев раҳбарлиги ��стида ҳозирланган. Ижодий гуруҳ аъзолари Қандил Бобоқулов ва Меҳриноз Аббосовадан иборат бўлган. Шунингдек, асарни нашрга тайёрлашда қуйидаги шахслар иштирок этган: Баҳодир Каримов — масъул муҳаррир, Саидмурод Холбеков — муҳаррир, Муҳаммадхон Юсупов — бадиий муҳаррир, Дилмурод Жалилов — техник муҳаррир, Ахтам Рўзимуротов — саҳифаловчи, Нигора Гаъниева — мусаҳҳиҳ. Китоб адади — 23 000 нусха.[5]
Манбалар
[edit | edit source]- ↑ „“Жадидлар” китоблар тўпламини нашр этиш учун буджетдан қанча маблағ сарфлангани ма’лум бўлди“. Дарё (26-июл 2022-июл). Қаралди: 3-август 2022-йил.
- ↑ „Ижтимоий тармоқда "қо`лма-қо`л" бо`лаётган “Жадидлар” китоблар то`пламини нашр этиш харажати қанчага тушгани ма`лум қилинди“. Даракчи (июл 26). Қаралди: 3-август 2022-йил.
- ↑ „"Жадидлар" китоблар тўпламини нашр этишга қарийб 1,5 млрд со'м сарфланди - Алишер Са'дуллаев“. Узрепорт (26-июл 2022-июл). Қаралди: 3-август 2022-йил.
- ↑ „“Жадидлар” китоблар тўпламини нашр этиш харажати қанчага тушган?“. Таҳлил (25-июл 2022-июл). 2022-йил 3-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 3-август 2022-йил.
- ↑ Мадиева, Рисолат „“Жадидлар” рукни остида китоблар тўплами нашр этилди“. Янги Ўзбекистон (18-июл 2022-йил). Қаралди: 3-август 2022-йил.