Jump to content

Магдебург

Координаталари: 52°8′0″Н 11°37′0″Э / 52.13333°Н 11.61667°Э / 52.13333; 11.61667
From Vikipediya
Магдебург
аҳоли пункти
Скйлине оф Магдебург
Магдебург
Герб
52°8′0″Н 11°37′0″Э / 52.13333°Н 11.61667°Э / 52.13333; 11.61667
Мамлакат Германия
Ер Саксония-Анҳалт
Ички бўлиниши 40 шаҳар туманлари
Ҳукумат
 • Обербургомистр Лутз Трüмпер
Майдон 20,095 км2 (7,759 кв ми)
Маркази баландлиги 56 м
Аҳолиси
 (2010)
231 525
Вақт минтақаси УТC+1, ёзда УТC+2
Телефон коди 0391 (03928 для Пехау, Рандау-Каленберге)
Почта индекс(лар)и 39104-39130
Автомобил коди МД
Расмий коди 15 0 03 000
Магдебург харитада
Магдебург
Магдебург

Магдебург – Германиядаги шаҳар, Саксония-Анхалт ерининг маъмурий маркази. Аҳолиси 239,4 минг киши (1998). Магдебург ва автомобил йўллари тугуни, Элба дарёсидаги порт. Мамлакатнинг муҳим саноат ва савдо-транспорт марказларидан. Оғир машинасозликнинг йирик маркази. М.да умумий машинасозлик, кимё, енгил ва озиқ-овқат саноати учун жиҳозлар ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, приборсозлик, дарё кемасозлиги ривожланган. Шунингдек, кимё, кимёфармацевтика, озиқ-овқат, тикувчилик, кўн-поябзал саноати корхоналари мавжуд. М. – мамлакатнинг маданий марказларидан: миллий театр, Янги шаҳар театри (1876) маданийтарихий музей, роман черкови (11 – 13-асрлар), готика собори (13— 16-асрлар) ва бошқа бор. Шаҳар қўлёзмаларда илк бор 805 йилда тилга олинган. 968 йилдан Магдебург архиепископлиги маркази, Ганзан��нт муҳим шаҳарларидан ҳисобланади.[1]

Магдебург Германиянинг Саксония-Анҳалт ерида жойлашган аҳоли пунктидир. Майдони – 200,95 км2. 231525 нафар аҳоли истиқомат қилади (2010).

Географияси[edit | edit source]

Ҳудуди[edit | edit source]

Магдебургнинг ҳудуди 201,01[2][3] км2дир. Денгиз сатҳидан ўртача 55 м баландликда жойлашган.

Демографияси[edit | edit source]

2021-йилда Магдебург аҳоли сони 237 мингтани ташкил қилган. ХИХ асрда саноатлаштиришнинг ривожи билан аҳоли сони кўрсаткичи ҳам ўсиб борган. 1885-йилда аҳоли сони 100 минг нафарни ташкил қилган. Беш йилдан кейин бу миқдор икки баравар ошган. 1940-йилда аҳоли сони энг юқори кўрсаткичга чиққан (таҳминан, 346,000). Шу йилда шаҳарда метрополитен қурилиши режалаштирилган аммо иккинчи жаҳон уруши сабабли режа амалга ошмай қолган. Урушдан кейин, Шарқий Германия тасарруфи остида Магдебургнинг саноат базаси, асосан, машина саноати соҳаси анча ривожланди. Шу орқали у Шарқий Германиянинг муҳим шаҳарларидан бири бўлиб қолди. 1991-йилга келиб, Саксония-Анҳалт штатининг пойтахтига айланган Магдебургда аҳоли сони яна ўсиши кузатилди. Бу даврга келиб аҳоли сони 275 мингга етди. 2011-йилда аҳоли 240 мингтани ташкил этган.

Йил Сони
1800 22 676
2015 235 723
Йил Сони
2016 238 136
2017 238 478
Йил Сони
2019 238 697
2021 235 775
Йил Сони
2022 239 364

Манбалар[edit | edit source]