Jump to content

Мичаэл Атияҳ

From Vikipediya
Мичаэл Франcис Атияҳ
Таваллуди 22-апрел 1929-йил
Ҳампстеад, Лондон, Англия
Вафоти 11-январ 2019-йил(2019-01-11)
(89 ёшда)
Истиқомат жойлари Буюк Британия, АҚШ
Фуқаролиги Британия
Соҳаси Математика
Институтлар
Академик раҳбарлари W. В. Д. Ҳодге
Машҳур ишлари Атияҳ–Сингер индекс теоремаси
Атияҳ–Сегал тўлдириш теоремаси
Мукофотлари

Мичаэл Франcис Атияҳ (талаффузи: Майкл Френсис Атия) (22-апрел 1929-йил — 11-январ 2019-йил) — британиялик математик. Геометрия бўйича ишлари билан шуҳрат қозонган. Атияҳ Судан ва Мисрда улғайган, аммо академик фаолиятини Буюк Британияда Охфорд ва Cамбридге университетларида, кейинчалик АҚШда Перспектив тадқиқотлар институтида олиб борган[1].

Атияҳ Лондон Қироллик жамияти президенти (1990-1995)[2], Исааc Неwтон институти (1990–1996) директори, Тринитй коллежи директори (1990–1997), Леиcестер университети ректори (1995–2005) ҳамда Эдинбургҳ Қироллик жамияти президенти лавозимларида ишлаган. 1997-йилдан ўлимига қадар Эдинбургҳ университети фахрий профессори бўлган[3].

Атияҳ Фриэдрич Ҳирзебруч[4] билан ҳамкорликда К-теорияни ишлаб чиққан. Ушбу теория алгебраик топологиянинг муҳим асбобларидан бири ҳисобланади. 1963-йил Исадоре Сингер билан ҳамкорликда таниқли Атияҳ–Сингер индекс теоремасини исботлаган. Ушбу теоремадан дифференсиал тенгламаларнинг мустақил ечимлари сонини ҳисоблашда фойдаланилади. Атияҳ назарий физика соҳасидаги, хусусан, майдон квант назариясисида қўлланиладиган инстантон ва монополлар бўйича ишлари билан ҳам танилган. Атияҳ 1966-йил Фиэлдс медали билан, 2004-йилда эса Абел мукофоти билан тақдирланган.

Манбалар[edit | edit source]

  1. Институте фор Адванcед Студй: А Cоммунитй оф Счоларс (Wайбаcк Мачине сайтида 6-январ 2013-йил санасида архивланган)
  2. Ҳитчин, Нигел (2020). "Сир Мичаэл Атияҳ ОМ. 22-апрел 1929-йил–11-январ 2019-йил". Биограпҳиcал Мемоирс оф Феллоwс оф тҳе Роял Соcиэтй 69: 9–35. дои:10.1098/rsbm.2020.0001. 
  3. „Атияҳ'с CВ“.
  4. Атияҳ, Мичаэл (2014). "Фриэдрич Эрнст Петер Ҳирзебруч 17-октябр 1927-йил – 27-май 2012-йил". Биограпҳиcал Мемоирс оф Феллоwс оф тҳе Роял Соcиэтй 60: 229–247. дои:10.1098/rsbm.2014.0010. 

Ҳаволалар[edit | edit source]