Милка
![]() | |
Эгаси |
Монделез Интернатионал (2012–ҳ.) |
---|---|
Мамлакат |
Келиб чиқиши: Швейсария Ҳозирги ишлаб чиқарувчи: Германия, Словакия[1] |
Алоқадор брендлар | Крафт брендлари рўйхати |
Аввалги эгалари |
|
Веб-сайт | милка.cом |
Милка – Монделēз Интернатионал компаниясига тегишли шоколад бренди. Маҳсулот ишлаб чиқарувчи жой – юз йилда бери Лöррачда (Германия) жойлашган. Илк ишлаб чиқариш фабрикаси Швейсарияда бўлган.
Милка номи иккита немисча сўзлардан – Милч (сут) ва Какао (какао) дан олинган. Милка бренди шоколадли печене, ширинликлар ва бошқа қандолат маҳсулотларини ҳам ишлаб чиқаради[3][4].
Тарихи
[edit | edit source]Швейсариялик Филипп Сучард 1825-йили Невчателда шоколад ишлаб чиқаришни бошлаган. 1826-йилда Сухардда ўз компаниясини кенгайтирди ва ишлаб чиқаришни яқин атрофдаги Серерга кўчирди, у ерда ижарага олинган собиқ сув тегирмонида ҳар куни 25-30 кг шоколад ишлаб чиқаради ва сотади[5]. Сучарднинг шоколади 1851-йили Лондондаги Жаҳон кўргазмасида ва 1855-йилда Париждаги Бутунжаҳон кўргазмасида тақдирланади. 1890-йилларда эса компания шоколадга сут қўшишни бошлаган.
Бренд 1901-йилда ташкил этилган. Сутли шоколад фирма маҳсулотини бошқа ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларидан ажратиб турувчи нилуфар ўрамига қадоқлай бошлаган. 1909-йилда Милка биринчи марта Австрияда ишлаб чиқарилган ва сотилган[6].
1913-йилга келиб, компания Германиянинг Лöррач заводида 1880-йилдаги биринчи заводига қараганда 18 баравар кўп шоколад ишлаб чиқарган.
1926-йилда Милка Рождество ва Пасха учун мавзули конфетлар ишлаб чиқаришни бошлаган.
1960-йилларда Милка савдо белгиси сифатида рўйхатга олинган ва бинафша ранг маҳсулот қадоқлаш учун расмий бренд рангига айланади.
Бинафшаранг сигир 1972-йилда савдо рамзига айланди[7].
1970-йилда Сучард Тоблер билан бирлашиб, Интерфоодни ташкил этади[8].
1982-йилда Интерфоод Жаcобс кофе компанияси билан бирлашиб, Жаcобс Сучардга айланган. 1990-йилда Крафт Фоодс Жаcобс Сучардни сотиб олади[9].
2012-йилда Крафт Фоодс иккита йирик компанияга бўлиниш жараёнини бошдан кечирган[10].
Реклама
[edit | edit source]Бренд рамзи – бўйнида қўнғироқ осилган бинафша ранг сигир ҳисобланади.
Илгари маҳсулотни реклама қилиш учун ҳақиқий сигир ишлатилган, у пуркагич билан бинафша рангга бўялган, кейин эса бўёқдан ювилган. Энг оммабоп реклама модели 1990-йилларда реклама компаниясидан олинган қалдирғоч сигир бўлган. Унинг бу рекламаси ишлаб чиқарувчига йилига 6000 франкка тушган[3].
Манбалар
[edit | edit source]- ↑ „Вýроба обľúбенеж трожуҳолнíковеж čоколáдй са сťаҳуже на Словенско“ (ск). Стартитуп.ск (2022-йил 23-июн). Қаралди: 2022-йил 24-июн.
- ↑ Тҳе Унтолд Трутҳ Оф Милка Чоcолате он Машед.cом
- ↑ 3,0 3,1 БрандНеwс. История Милка[сайт ишламайди]
- ↑ „МИЛКА“. https://www.mondelezinternational.com/.+2020-yil 18-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 7-апрел 2020-йил.
- ↑ „Гесчиэденис“. милка.нл/. 20-май 2015-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 7-апрел 2020-йил.
- ↑ „Гесчиэденис“. милка.де/. 20-апрел 2016-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 7-апрел 2020-йил.
- ↑ „Страница шоколада «Милка» на сайте компании Крафт Фоодс“. 2007-йил 25-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 7-октабр 2009-йил.
- ↑ „CҲЕАП CҲОCОЛАТЕ WОРРИЭС ТҲЕ СWИСС“. Тҳе Неw Ёрк Тимес/. 7-апрел 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 7-апрел 2020-йил.
- ↑ „CОМПАНЙ НЕWС; 14.9% оф Роwнтреэ То Жаcобс-Сучард“. Тҳе Неw Ёрк Тимес/. 7-апрел 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 7-апрел 2020-йил.
- ↑ „Крафт Фоодс стал Монделез Интернатионал“. Тҳе Неw Ёрк Тимес/. 7-апрел 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 7-апрел 2020-йил.
Ҳаволалар
[edit | edit source]- www.милка.cом Милка шоколадининг веб-сайти (Wайбаcк Мачине сайтида 2018-12-24 санасида архивланган)