Jump to content

Мушук

From Vikipediya
Мушук
Биологик классификация
Олам: Ҳайвонот
Тип: Хордалилар
Синф: Сут эмизувчилар
Туркум: Cарнивора
Оила: Фелидаэ
Уруғ: Фелис
Тур: Ф. силвестрис
Триномиал номи
Фелис силвестрис cатус
Счребер, 1775

Мушуклар ёки уй мушуклари (Фелис Силвестрис Cатус) — мушуксимонлар оиласига мансуб йиртқич сут эмизувчилар уруғи. Олдин уй мушугини алоҳида тур сифатида ҳам қарашган. Бўйи думғаза қисмида яғринига нисбатан баланд. Тирноқлари тўлиқ тортилади. Евросиё, Африка, Шим. ва Жан. Америкада тарқалган; 30 тури, жумладан, Ўзбекистонда 6 тури (силовсин, қорақулоқ, тўқай мушуги, манул, қум мушуги, ёввойи мушук) бор. Куйикиш даврида эркаклари баланд овоз билан миёвлайди ва бир-бири билан уришади. Йилига 2 марта 1—7 тадан болалайди. Янги туғилган боласининг кўзи юмуқбўлади. Мушук боласини 2-2,5 ойгача сут билан боқади. Кейин турли ўлжалар келтириб бера бошлайди. Мушукларнинг кўпчилик турлари майда сут эмизувчилар (кемирувчилар) ва қушлар билан, Суматра Мушуги ўсимликлар меваси, балиқчи Мушук, асосан, балиқ билан озиқланади. Айрим турларининг (мас, силовсин) мўйнаси қимматбаҳо. Ливия Мушуги кенжа тури барча хонаки Мушукларнинг насл боши ҳисобланади. Хонаки Мушук кемирувчиларни қириб, фойда келтирса, қушларни еб зарар келтиради. 10 000 йил ичида мушуклар кемирувчиларга ов қилганлиги сабабли одам томонидан қадрланган. 7 тури ва 4 та кенжа тури Халқаро Қизил китобга, Ўзбекистонда учрайдиган барча турлари ҳам Қизил китобга киритилган (яна қаранг Хонаки мушуклар).[1] 1958-йил „Табиат системаси“ асарида Карл Линней томонидан уй мушугига Фелис cатус номи берилган. Иоган Христиан фон Фрибер 1775-йилда ёввойи мушукка Фелис силвестрис номини берди. Уй мушугига Фелис силвестрис cатус номини бириктириш 2003-йилнинг март ойида Зоологик номенклатура бўйича халқаро комиссия томонидан қабул қилинган. Мушукларни хонакилаштириш бундан 9500-йил олдин Яқин Шарқнинг Серҳосил Яримой туманида рўй берган.

1. Ривожланиш нуқтаи назаридан мушук ҳаётининг биринчи йили инсон ҳаётининг дастлабки 15 йилига тўғри келади. 2. Мушуклар қулоқларини 180 даражага айлантириши мумкин. 3. Ўртача мушукнинг эшитиш даражаси инсонларникига қараганда камида беш баравар юқори. 4. Зотдор мушуклар орасида эркак мушукларнинг ўртача вазни 20 фунтни ташкил қилади. 5. Уй мушуклари куннинг 70 фоизини ухлаш билан ўтказишади. 6. Мушук тўғридан-тўғри бурнининг остини кўролмайди. 7. Кўпчилик мушукларнинг киприклари йўқ. 8. Баъзилар оқ рангдаги мушук омад олиб келишига ишонишади. 9. Мушукларнинг миёвлаши бу уларнинг тили эмас — улар бу овозни одамлар билан алоқа қилиш учун чиқарадилар. 10. Гиннес рекордлар китобига кўра энг узоқ умр кўрган мушук Техаснинг Остин штатида яшаган марҳум Cреме Пуффга тегишли бўлиб, у 38 йил-у 3 кун умр кўрган.

11. Ўртача мушук битта оёқ билан 8 фут узунликка сакраши мумкин — бу танасининг узунлигидан қарийб олти марта кўп. 12. Мушуклар яхши ҳид билиш қобилиятига эга бўлиб, улар одамларни ва нарсаларни аниқлаш учун ундан фойдаланадилар, ҳайратланарлиси, уларнинг бу қобилияти одамникидан 14 баравар яхшироқ. 13. Мушукларнинг 3 та қовоғи бор.

Манбалар[edit | edit source]

  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил



Софи лақабли Сcотиш фолд зотига мансуб мушук

.