Jump to content

Мустақиллик ва эзгулик монументи

From Vikipediya
Эзгулик аркаси

Мустақиллик ва эзгулик монументиТошкент шаҳридаги Мустақиллик майдониаа Ўзбекистон Республикасининг Президенти И.Каримов ғояси билан бунёд этилган меъморийбадиий мажмуа. Ўзбекистон истиқболининг дастлабки йиллари (1992)да майдонда ўрнатилган обида Мустақиллик монументи деб аталган. Рамзий равишдаги Ер шарида Ўзбекистон Республикаси харитаси акс этган ушбу обида жаҳон харитасида мустақил Ўзбекистон мамлакати мустаҳкам ўрин олганини ифодалайди. 2005-йил 28 декабрда ушбу монумент олдига фарзан-дини бағрига босиб турган мунис ўзбек аёли сиймоси — Бахтиёр она ҳайкали ўрнатилди (ҳайкалтарош И.Жаб-боров). Мустақиллик монументи ва Бахтиёр она ҳайкали Эзгулик аркаси, оқ поёндоз шаклидаги кенг йўлак билан бирга яхлит ансамблни ташкил қилади. Мустақиллик ва эзгулик тушунчаларини рамзий тарзда уйғун ифодалаган ушбу ёдгорлик М. ва э.м. деб аталди.

2004—2005-йилларда Мустақиллик майдони па унга туташ ҳудудда кенг кўламдаги қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Вазирлар Маҳкамаси биноси тубдан қайта таъмирланди, Сенат биноси, Эзгулик аркаси, Тасвирий санъат ғалереяси каби муҳташам меъморий иншоотлар, яшил майдон ва хиёбонлар барпо этилди. Айни вақтда янги Мач.мурий бино, Бизнес маркази қурилипчи ни-ҳоясига етмоқда. Бундай катта бунёдкорлик ишлари туфайли майдоннинг фақат қиёфаси эмас, унинг вазифасидаги мазмун-моҳияти ҳам ўзгарди. Мустақиллик майдонининг ижтимо-ий-сиёсий ҳаётимизда тутган муҳим ўрни ва аҳамиятини инобатга олиб ҳамда халқимиз, айниқса, ёш авлод қалби ва онгига истиқлол ғояларини, миллий ғурур ва ифтихор, ватанпар-варлик туйғуларини янада чуқурроқ сингдириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президснтининг 2006-йил 3-февралда "Мустақиллик ва эзгулик мону-менти тўғрисида" қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси умумхалқ байрамлари ҳамда давлат миқёсидаги бошқа тантанали маро-симларда, шунингдек, мустақил тараққиётимиз, миллий қадриятлари-миз б-п боглиқ муҳим саналар, касб байрамларини нишонлаш, тантана ва анжуманлар ўтказиш муносабати билан М. ва э.м. пойига 1улчамбар қўйиш расмий маросимини бслгилаган тартибда амалга ошириш жорий этилди ва бошқа тад-бирлар белгиланди.

Яна қара[edit | edit source]