Jump to content

ОМОН (Беларуссия)

From Vikipediya

Махсус мақсадли полиция отряди (русчада: Отряд милиции особого назначения (ОМОН)) - Беларусия ички ишлар органларининг махсус мақсадли бо'линмаси ҳисобланади. Жамоат хавфсизлиги полициясининг бир қисми бо'либ, ички ишлар органларининг ваколатлари билан бог'лиқ махсус вазифаларни бажаради.

Асосий вазифалари[edit | edit source]

2017-йил, Озодлик кунида
2020 йил 30-август
2020-йил, 29-август, Минскдаги аёллар марши
  • махсус кучлар бо'линмаларининг вазифаларини бажариш;
  • ички ишлар бо'лими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан о'тказиладиган махсус операцияларни қо`ллаб-қувватлаш;
  • оммавий тадбирларни ўтказиш чоғида жамоат тартибини бузиш ва тартибсизликларнинг, террорчилик ҳаракатлари ва экстремистик кўринишларнинг олдини олиш;
  • жамоат тартибини ҳимоя қилиш ва жамоат хавфсизлигини, фуқароларнинг шахсий ва мулкий хавфсизлигини, ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини та'минлаш;
  • криминоген вазиятнинг мураккаблашувига нисбатан тезкор муносабатни та'минлаш;
  • қуролли қаршилик кўрсатган, оғир ёки ўта оғир жиноятлар содир этган ёки уларни содир этишда гумон қилинаётган шахсларни, уюшган жиноий гуруҳлар, жиноий ташкилотлар ёки жиноий гуруҳлар а’золарини, шунингдек бошқа жиноятларни содир этишда гумон қилинган шахсларни қамоққа олиш;
  • то'сатдан пайдо бо'лган хавфсизлик таҳдидларига жавоб бериш учун тезкор-жанговар гуруҳларнинг кеча-ю кундуз навбатчилигини та'минлаш;
  • фуқароларнинг хавфсизлигига, ташкилотларнинг фаолиятига ва жамоат тартибига таҳдид соладиган ҳолатлар юзага келганда, шунингдек Беларус Республикаси мудофааси манфаатларини ко'злаб қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни бажариш.
Шеврон

Ташкил топиш тарихи[edit | edit source]

1988-йил, 3-октябрда СССР Ички ишлар вазирлигининг буйруг'и билан Совет Иттифоқи ҳудудида биринчи 19 та махсус полиция бо'линмалари ташкил этилади.

1988-йил 22-ноябрда Минск шаҳар ижроия қо'митасининг ички ишлар бошқармаси буйруг'ига асосан мамлакатда зо'равонлик, тажовузкорлик билан бог'лиқ хавфли жиноятлар сонининг ко'пайиши ҳамда ноқонуний, шу жумладан экстремистик ташкилотлар фаолиятининг кучайиши муносабати билан республикадаги биринчи махсус полиция отряди ташкил этилди (Минск "ОМОН"чилари).

СССР парчаланганидан кейин ОМОН Беларус Республикаси Ички ишлар вазирлигининг юрисдиксияси ва Минск шаҳар ижроия қо'митасининг Ички ишлар бош бошқармаси раҳбарлиги остида қолди.


Кейинчалик эса Беларус Республикасининг барча вилояти марказларида шунга о'хшаш бо'линмалар ташкил этилади.

Бошлиқлар[edit | edit source]

Вазифадошлари[edit | edit source]

Беларусияда шунга о`хшаш бо'лган бошқа бирликлар ҳам мавжуд: СПБТ Алмаз, СОБР, КГБ Алфа .

Халқаро санксиялар[edit | edit source]

ОМОН зобитлари бир неча бор халқаро санксияларга дучор бо`лишган. 2020-йил, 2-октябрда Европа Иттифоқи о'зининг санксиялар ро`йхатига (санкционный список[бе-тараск]) Минск, Витебск, Гомел ва Брест "ОМОН"чиларининг қо'мондонлари Дмитрий , Леонид Журавский, Михаил Домарнацкий, Максим Миховичларни киритди[2]. Худди шу ходимлар Буюк Британия [3], Канада [4] ва Швейцария [5] санксиялар ро'йхатига ҳам киритилган. Қо'шма Штатлар 2-октябрда Дмитрий Балабани махсус тайинланган фуқаролар ва тақиқлардаги шахслар ро'йхатига қо'шди [6]. 23-декабрда Минск "ОМОН"и ҳам АҚШ санксиялари остида қолди[7].

Эслатмалар[edit | edit source]

  1. „Что за человек возглавил ОМОН“. 2020-йил 7-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 28-октябр.
  2. „Cоунcил Имплементинг Регулатион (ЭУ) 2020/1387 оф 2 Оcтобер 2020 имплементинг Артиcле 8а(1) оф Регулатион (ЭC) Но 765/2006 cонcернинг рестриcтиве меасурес ин респеcт оф Беларус // Оффиcиал Жоурнал оф тҳе Эуропеан Унион Л 319 И“. 2020-йил 24-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 19-сентябр.
  3. „Cонсолидатед Лист оф Финанcиал Санcтионс Таргец ин тҳе УК“ (эн). Оффиcе оф Финанcиал Санcтионс Имплементатион ҲМ Треасурй (2021-йил 25-июн). 2021-йил 26-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 19-сентябр.
  4. „Беларус санcтионс“ (эн). Министерство международных дел Канады (2020-йил 15-октябр). 2021-йил 15-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 19-сентябр.
  5. „Сеарчинг фор субжеcц оф санcтионс“. 2021-йил 9-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 19-сентябр.
  6. „Треасурй Санcтионс Беларус Оффиcиалс фор Ундермининг Демоcраcй“ (эн). Министерство финансов США (2020-йил 2-октябр). 2021-йил 9-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 19-сентябр.
  7. „Треасурй Санcтионс Аддитионал Беларусиан Региме Аcторс фор Ундермининг Демоcраcй“ (эн). Министерство финансов США (2020-йил 23-декабр). 2021-йил 2-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 19-сентябр.

Ҳаволалар[edit | edit source]