Jump to content

Орёл вилояти

From Vikipediya

Орёл вилоятиРоссия Федерацияси таркибидаги вилоят. 1937-йил 27-сентабрда ташкил этилган. Марказий иқтисодий раёнга киради. Майдони 24,7 минг км². Аҳолиси 898,9 минг киши (2000), асосан, руслар (96,9%), шунингдек, украинлар (1,3%) ва бошқа миллат вакиллари (1,8 %) ҳам яшайди. Шаҳар аҳолиси 63,2%. Маркази – Орёл шаҳри Таркибига 24 маъмурий туман, 7 шаҳар ва 14 шаҳарча киради. Бошқа йирик шаҳарлари – Ливни, Мсенск.[1]

Орёл вилояти Ўрта Россия қирларида жойлашган. Даре водийлари ва жар кўп. Фойдали қазилмалари: оҳактош, доломит, бўр, ҳар хил гиллар, қум, темир рудаси. Иқлими мўътадил континентал. Январнинг ўртача температураси –9°, июлники 18°. Йиллик ёғин 500 мм (энг кўпи езда ёғади). Вегетация даври 190–200 кун. Асосий дарёси – Ока ва унинг ирмоклари. Сунъий ҳовуз кўп. Тупроғи қоратупроқ, тўқ кулранг ўрмон, чимли подзол тупроклар. 10% ҳудуди ўрмон (дуб, заранг). Бўри, тулки, сув каламуши, юмронқозиқ ва бошқа яшайди. Вилоят ҳудудида Орёл Полесеси миллий боғи жойлашган.[1]

Асосий саноат тармоклари: машина-созлик ва металлсозлик. Орёл вилоятида авто-грейдерлар, енгил, ойна ва озиқ-овқат саноатлари учун асбоб-ускуналар, ҳисоблаш техникаси ва автоматлаштириш воситалари, приборлар, соатлар ва бошқа ишлаб чиқарилади. Металлсозлик (пўлат прокати, сим, металл тўри ва бошқалар), енгил (пайпоқ, поябзал, кийим), озиқовқат (сут, гўшт, қанд) саноати корхоналари, Орёл ГЕС бор. Энг йирик корхоналари: "Орёл" пўлат-прокат заводи, "Орлекс", "Янтар" соацозлик корхонаси, бошқарувчи ҳисоблаш ма-шиналари заводи, "Дормашина", "Тек-маш" (Орёл шаҳри) заводлари; гидравлик машиналар заводи (Ливни шаҳри), алюминий заводи.[1]

Қишлоқ хўжалигида техника экинларини етиштириш ривожланган, дон-чорвачилик йўналиши ҳам асосий ўрин тутади. Буғ-дой, сули, картошка, сабзавот-полиз, озуқа экинлари экилади, мевачилик ривожланган. Сут-гўшт чорвачилиги, чўчқачилик, гўшт-жун қўйчилиги, паррандачилик тараққий этган. Зотли йилқичилик машҳур. Олий ўқув юрти, кутубхоналар, музей, театр, бор. Вилоят ҳудудида Иван Тургеневнинг Спасское-Лутовиново музей усадбаси жойлашган.[1]

Манбалар[edit | edit source]

  1. 1,0 1,1 1,2 1,3 "Орёл вилояти" ЎзМЕ. О-ҳарфи Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил