Париж
Париж | |
---|---|
Шаҳар | |
48°51′24″Н 2°21′8″Э / 48.85667°Н 2.35222°Э | |
Мамлакат | Франсия |
Минтақа | Îле-де-Франcе |
Департамент | Париж |
Ички бўлиниши | 20 та аррондиссемент |
Ҳукумат | |
• Мер | Анне Ҳидалго |
Майдон | 105.4 км2 (40.7 кв ми) |
Маркази баландлиги | 131 м |
Аҳолиси (2019) |
2 165 423 |
Зичлиги | 21 000 киши/км2 |
Вақт минтақаси | УТC+1, ёзда УТC+2 |
Почта индекс(лар)и | 75001-75020, 75116 |
Париж (франсузча: Парис; франсузча талаффузи: пағи) Франсиянинг пойтахти ва аҳолиси бўйича энг йирик шаҳаридир. 2019-йил ҳолатига кўра, шаҳар аҳолиси 2 165 423 нафар кишини ташкил этади[1]. Майдони 105 км2 (41 ми2) га тенг бўлиб, жаҳондаги 34-аҳоли энг зич жойлашган шаҳардир (2020)[2]. ХВИИ асрдан бери Париж дунёнинг энг йирик молия, дипломатия, савдо-сотиқ ва мода марказларидан бири бўлиб келмоқда[3]. Бундан ташқари, Париж шаҳри Франсия аҳолисинг қарийб 19 фоизи (12 262 544 нафар киши) истиқомат қилувчи Îле-де-Франcе минтақасининг бош шаҳри ҳисобланади[4].
Тарихи
[edit | edit source]Милоддан аввалги 1-асрда ҳозирги Париж ўрнида галлар қабиласи бўлган паризийларнинг Лутеция қишлоғи бор эди[5][6]; римликлар даврида йирик савдо маркази, милодий 3—4-асрларда Паризия (франсузча: Парисии; галча: Парисиои) деб аталган („Париж“ номи шундан олинган)[7]. 497-йилдан франк қироллари қароргоҳи. Каролинглар даврида – фафлик маркази. 885—886-йилларда Париж норманнлар қамалига бардош берган. 987-йилдан Париж франсуз қироллиги пойтахти. 14—15-асрларда Париж бир қанча халқ ҳаракатлари майдонига айланган. Юз йиллик уруш даврида (1337—1453) Париж инглизлар томонидан босиб олиниб, 1436-йилгача улар қўлида бўлган. 16-асрдаги диний урушларда Парижнинг сиёсий мавқеи кучайди. 17-асрнинг ўрталарида, айниқса, 18-асрда Париж Европанинг маданий марказига айланган. Франсия— Пруссия уруши (1870—71) даврида Парижни олмон қўшинлари босиб олди. Иккинчи жаҳон уруши даврида Париж ҳитлерчиларга қаршилик кўрсатишнинг йирик марказларидан бирига айланди. Шаҳар 1944-йил 19—25-августда улардан озод қилинди.
Географияси
[edit | edit source]Иқлими
[edit | edit source]Шаҳар иқлими – юмшоқ, мўтадил, денгиз иқлими. Январнинг ўртача температураси 3,4 °C, июлники 18,8 °C. Йиллик ёғин – 645 мм.
Париж (1872 – ҳозиргача) иқлими | |||||||||||||
---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
Кўрсаткич | Ян | Фев | Март | Апр | Май | Июн | Июл | Авг | Сен | Окт | Ной | Дек | Йил |
Ўртача максимал, °C | 7,6 | 8,8 | 12,8 | 16,6 | 20,2 | 23,4 | 25,7 | 25,6 | 21,5 | 16,5 | 11,1 | 8,0 | 16,5 |
Ўртача минимал, °C | 3,2 | 3,3 | 5,6 | 7,9 | 11,1 | 14,2 | 16,2 | 16,0 | 13,0 | 9,9 | 6,2 | 3,8 | 9,2 |
Ёғингарчилик меъёри, мм | 47,6 | 41,8 | 45,2 | 45,8 | 69,0 | 51,3 | 59,4 | 58,0 | 44,7 | 55,2 | 54,3 | 62,0 | 634,3 |
Манба: Метео Франcе (1981-2010)[8], Инфоcлимат.фр[9] |
Демографияси
[edit | edit source]
|
|
|
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Манба: [10] |
Иқтисоди
[edit | edit source]Париж Франсияда ишлаб чиқариладиган саноат маҳсулотининг 1/4 қисмини беради. Саноатнинг етакчи тармоқлари: машинасозлик (хусусан, автомобилсозлик, электротехника ва электропика) ва металлсозлик. Самолёцозлик, станоксозлик, аниқ механика ва оптика буюмлари ишлаб чиқариш, ҳарбий саноат ҳам салмоқли ўрин эгаллаган. Кимё саноатида резина, дори-дармон, фотоматериаллар ишлаб чиқарилади. Парижда тайёрланган галантерея ва парфюмерия ҳамда заргарлик буюмлари, тайёр кийимлар, сафар анжомлари, туристлар учун эсдалик буюмлари дунёга машҳур. Тикувчилик, қоғоз, полиграфия, мебел, озиқ-овқат, қурилиш материаллари саноати ривожланган. Туристлар кўп келади.
Транспорти
[edit | edit source]Париж – транспорт йўлларининг йирик тугуни, даре порти. Шаҳардан бир томонга радиал кетган темир йўллар 2 қатор ҳалқа йўл билан бирлаштирилган. 3 та йирик аэропорт бор. Парижда 1900-йилдан метрополитен ишламоқда.
Шаҳар радиал-ҳалқасимон қилиб планлаштирилган. Бир-бирига боғланиб кетган, шаклан ўзига хос ансамбллар системаси шаҳар қиёфасига алоҳида хусн бағишлайди. Шаҳарнинг қадимги маркази Îле де ла Cитé („Шаҳар ороли“) бўлган. Бу ерда готика услубида қурилган Биби Марям ибодатхонаси (Нотре-Даме, 1163—1257), Сент-Шапел бутхонаси (1243—48) каби ёдгорликлар сақланган. 16—17-асрларда Париж салобатли пойтахт қиёфасига кирган. Кўчалар, майдонлар план асосида қурилган. Лоувре (1546—19-аср ўрталари), Люксембург саройи (1615—21), Сорбонна университети ва унингчеркови (1629—53), Ногиронлар уйи (1671—76), Ногиронлар собори (1680—1706), Вогезлар майдони (1606—12), Вал-деграс монастири (1645—71) бунёд этилган. 18-аср ва 19-аср бошларида Париж марказида улкан майдон барпо этилди. У Лоувре майдонини, Карусел (1806) майдонидаги аркни янги Риволи кўчаси, Тюилри боғи, Елисей майдони, де Голл майдонидаги Зафар дарвозаси (1806—37) билан бирлаштиради. Шу раённинг ғарбида турар жой кварталлари жойлашган. У Булон ўрмонига бориб тақалади. Дарёнинг чап соҳилида Пантеон (1758— 90), Бурбонлар саройи (18—19-асрлар), Гранд-Опера театри биноси (1860—75), Эиффел минораси (1889) қад кўтарган. 20-асрда Парижда замонавий меъморлик услубида Марс майдони (1908—28), Шаё саройи (1936), 60-йилларда ва 70-йилларнинг бошларида УНЕСCО биноси ва бошқа янги мажмуалар бунёд этилди. Сена дарёсига 60 дан зиёд кўприк қурилган.
Таълими
[edit | edit source]Парижда мамлакатнинг етакчи илмий тадқиқот институтлари ҳамда олий ўқув юртлари жойлашган. Париж университети (13-аср), Франсия коллежи, консерватория, кончилик, санъат мактаблари, қишлоқ хўжалиги институти, Франсия институти (таркибида 5 академия мавжуд) ва ҳ.к. бор.
Маданияти
[edit | edit source]Париж шаҳрида музейлар, 60 дан зиёд театр, консерт заллари, йирик кутубхоналар, фазони тадқиқ қилиш маркази, телемарказ ва бошқалар мавжуддир.
Маълумотларга кўра, 2021-йилда Лоувре музейига 2,8 миллион киши ташриф буюрган[12]. Ушбу музейда жаҳонга машҳур Мона Лиса (Ла Жоcонде) портрети, Венус де Мило ҳайкали, Либертй Леадинг тҳе Пеопле сурати ва ҳ.к.лар сақланади.
Парижнинг энг йирик опера театрлари: Опéра Гарниэр (тарихий Парис Опéра) ва Опéра Бастилле[13].
Бундан ташқари, шаҳарда саноат ва савдо бирлашмалари, йирик маҳаллий ва хорижий банклар, давлат маъмурий-бошқарув идоралари, сиёсий партияларнинг раҳбарлик органлари ва ҳ.к. жойлашган. Ҳар йили Парижда савдо ярмаркалари ўтказилади. Шаҳар атрофида ўрмонлар сақланган.
Париж 1900- ва 1924-йилларда 2- ва 8-Ёзги олимпиада ўйинларига мезбонлик қилган. 2024-йилги Ёзги олимпиада ўйинларига ҳам мезбонлик қилиши кутилмоқда.
Манбалар
[edit | edit source]- ↑ „Популатионс лéгалес 2019: Cоммуне де Парис (75056)“. ИНСЕЭ (2021-йил 29-декабр). 2022-йил 22-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 3-феврал.
- ↑ „Тҳе Wорлд'с Мост Денселй Популатед Cитиэс“ (эн-УС). WорлдАтлас (2020-йил 4-октябр). 2022-йил 19-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 4-март.
- ↑ „Парис | Дефинитион, Мап, Популатион, Фаcц, & Ҳисторй | Британниcа“ (эн). www.британниcа.cом. Қаралди: 2022-йил 8-август.
- ↑ „Популатион лéгале де л’Îле-де-Франcе“. ИНСЕЭ. 2021-йил 1-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 15-июл.
- ↑ Арбоис де Жубаинвилле & Доттин 1889, с. 132.
- ↑ Cунлиффе 2004, с. 201.
- ↑ Лаwренcе & Гондранд 2010, с. 25.
- ↑ „Парис–Монцоурис (984)“ (фр). Фиче Cлиматологиқуэ: Статистиқуэс 1991–2020 эт реcордс. Метео Франcе. 2018-йил 27-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 13-июл.
- ↑ „Нормес эт реcордс 1961–1990: Парис-Монцоурис (75) – алтитуде 75м“ (фр). Инфоcлимат. 2017-йил 24-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 19-май.
- ↑ Дес виллагес Cассини
- ↑ „Ла Дéфенсе, Эуропе'с ларгест бусинесс дистриcт“. Франcе.фр. 2013-йил 30-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 8-январ.
- ↑ "Виситор Фигурес 2021", „Тҳе Арт Неwспапер“, 2022-йил 5-январ.
- ↑ Лаwренcе & Гондранд 2010, с. 178.
- Адабиётлар
- Ўзбекистон миллий энсиклопедияси. Тошкент: Ўзбекистон миллий энсиклопедияси Давлат илмий нашриёти, 2000.
Ўқиш учун
[edit | edit source]- Винcент Cронин. Парис он тҳе Эве, 1900–1914. Неw Ёрк: Ҳарпер Cоллинс, 1989. ИСБН 978-0-312-04876-1.
- Винcент Cронин. Парис: Cитй оф Лигҳт, 1919–1939. Неw Ёрк: Ҳарпер Cоллинс, 1994. ИСБН 978-0-00-215191-7.
- Жеан Фавиэр. Парис (фр). Фаярд, 1997. ИСБН 978-2-213-59874-1.
- Жаcқуэс Ҳиллаирет. Cоннаиссанcе ду Виэух Парис (фр). Ривагес, 2005. ИСБН 978-2-86930-648-6.
- Cолин Жонес. Парис: Тҳе Биограпҳй оф а Cитй. Неw Ёрк: Пенгуин Викинг, 2004. ИСБН 978-0-670-03393-5.
- Бернард Марчанд. Парис, ҳистоире д'уне вилле : ХИХе-ХХе сиècле (фр). Париж: Ле Сеуил, 1993. ИСБН 978-2-02-012864-3.
- Росемарй Wакеман. Тҳе Ҳероиc Cитй: Парис, 1945–1958. Университй оф Чиcаго Пресс, 2009. ИСБН 978-0-226-87023-6.
Ҳаволалар
[edit | edit source]Париж ҳақида Википедиянинг қардош лойиҳаларида кўпроқ билиб олинг | |
Маъно ва таржималари Викилуғатда | |
Медиа файллар Викиомборда | |
Таълим ресурслари Викиверситетда | |
Хабарлар Викиянгиликларда | |
Иқтибос, мақол ва маталлар Викииқтибосда | |
Асарлар матнлари Викиманбада | |
Китоб ва дарсликлар Викикитобда |
- Париж шаҳрининг расмий вебсайти (франс.)