Jump to content

СҲАРЕит

From Vikipediya

СҲАРЕит (хитойча „众联极享“, ўзбекча таржимаси „баҳам кўр“) — бу Wи-Фи протоколга эга қурилмалар ўртасида маълумот алмашиш учун қўл келадиган бепул мобил дастурдир. Дастур ёрдамида исталган турдаги файлларни юқори тезликда бир қурилмадан иккинчи қурилмага жўнатиш мумкин, бунда ҳеч қандай мобил трафик талаб қилинмайди.[1]

Дастур ҳақида[edit | edit source]

Дастур Леново компанияси томонидан яратилган ва Wиндоwс, Маcинтош, Wиндоwс Пҳоне, Андроид ва иОС бошқарувидаги исталган қурилмага симсиз ад-ҳоc тармоғи орқали маълумот узатиш учун мўлжалланган. Дастур 39 тилда ишлай олади, хусусан, инглиз, рус, испан, италян, хитой, араб ва бошқалар. Илк бор дастур Хитойда 2012-йил июнда Анйшаре номи билан тақдим этилганди. СҲАРЕит юкланишлар бўйича ўзининг рақобатчилари бўлган Хендер, Запя, Шаре Аппс, СуперБеам, Пушбуллет орасида яққол устунликка эга. Маълумот узатишдан ташқари дастур CЛОНЕит, CЛЕАНит, СҲАРЕит СД (Wи-Фи СД cард), ЛИСТЕНит, ЛОCКит ва CОНТРОЛ хизматларини тақдим этади. Бу дастур ва шу кабилар яратилгунгача маълумот узатиш учун энг қулай ва хавфсиз усули Блуэтоотҳ ёки УСБ-флеш хотираси бўлган. Блуэтоотҳ тезлик борасида оқсоқлик қилган, УСБ-флеш хотира эса уланган қурилмадан зарарли вирусларни олиши эҳтимоли катта бўлган. Бу каби хабарлар кўпгина университетлар ва журналларда эълон қилинган. Шу сабали ҳам Леново компанияси Wи-Фи Диреcтни ишлатган ҳолда файл узатувчи дастур яратиш тўғрисида қарор қабул қилди. СҲАРЕит дастурининг 2017-йил тақдим этилган 4.0.8 версиясида логотипнинг бироз ўзгарганига гувоҳ бўлишимиз мумкин, яъни учта тўғри чизиқлар ўрнига учта учбурчак чизиқлардан фойдаланилган. СҲАРЕитнинг муҳим хусусияти — у 5 та қурилма уланиши мумкин бўлган тўғридан тўғри симсиз алоқани ҳосил қилади ва бу кичик бир тармоқни пайдо қилади.

Дастурнинг камчиликлари ва афзалликлари[edit | edit source]

СҲАРЕитнинг камчилликларидан бири бу унинг кўплаб платформаларда ишлай олишидаир, бунда ҳар сафар турли қурилмалардаги тармоқ созламаларини ўзгартириб туриш керак. Дастур сизга Wи-Фи созламаларини созлашингиз ҳақида тушунтирмайди. Дастур файл юборишда „қайноқ нуқта“ни ҳосил қилади ва айнан шу нарсани дастур созламалари орқали созлаш мумкин. Дастур тез-тез қотиб қолади ёки ишида муаммолар пайдо бўлади. Ишлатиш учун йўриқноманинг йўқлиги дастурни ишлатишда бироз қийинчиликларни юзага келтиради.

Дастур камчиликлари қуйидагилар:

  • йўриқнома кам;
  • доим ҳам ишламайди;
  • қотиб қолиш эҳтимоли бор;
  • янги юборишлар учун алоқани қайта ишга туширади.

Дастур исталган турдаги ва форматдаги маълумотларни бир қурилмадан иккинчи қурилмага юбориш хусусиятига эга. Улар расм, мусиқа, аудио, видеофайллар, дастурлар ва бошқалар бўлиши мумкин. Дастур афзалликлари қуйидагилар:

  • юқори тезлик (20 М/с гача);
  • ҳар қандай файлларни юбора олиши;
  • кўплаб платформаларда ишлай олиши ва бошқалар.

Дастур учун алоҳида лицензия олиш талаб этилмайди. Дастур ҳажми ҳозирда 5-10 МБ атрофида бўлиб, 2017-йил маълумотига кўра Плай Маркетдан 500 млндан зиёд марта юклаб олинган.[2] Бу хизмат эски қурилмадан янгисига контактлар, СМС-ММС хабарлар, мусиқа, расм, дастур ва бошқаларни нусхалаб беради.[3]

Манбалар[edit | edit source]

  1. http://www.ushareit.com ушареит.cом
  2. архив нусхаси, 2020-11-26да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2021-02-04
  3. Ш.Мустафаев