Jump to content

Секуляризация

From Vikipediya

Секуляризация (лотинча. зеасикпз-дунёвийлик)- Уйғониш даврида Европада кенг тарқалган қараш бўлиб ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида, инсон онги ва фаолиятида дунёвийлик та’сирининг кучайиб бориш жараёнини ифода этади. Рим империяси ва ўрта асларда Европада черковнинг якка ҳукмронлигига қарши шаклланган бўлиб, давлат билан черковнинг бир-биридан ажратилиши, диний ташкилот фаолият доираларининг қисқартирилиши, С.га хос хусусиятлардир. Жамият ҳаётида ўша даврда диний хизматлар ва ибодатларнинг камайиши, фуқаролик ишларини давлат ихтиёрига ўтказилиши адабиёт, сан’ат ва ахлоқда дунёвийлик ролининг ошиб бориши С. билан боғлиқ. С.- ижтимоий муносабатлар ривожи билан боғлиқ бўлиб, илм-фан ва техниканинг ўсишига тўсиқ бўлган жараёнлар ўрнини янгилик эгаллаши натижасида рўй беради. Жамият ҳаётида дин ролининг пасайиши, айниқса, Уйғониш ва Реформасия даврларида яққол кўзга ташланди. Европадаги инқилоблар черков мулкларини давлат фойдасига мусодара қилиши, динни давлатдан, мактабни черковдан ажратиш, ҳар бир фуқаронинг хоҳлаган динига э’тиқод қилиш, я’ни виждон эркинлигини та’минлаш каби мақсадларни амалга оширдилар. Янги аср сивилизацияси жаҳон халқлари ҳаётини тубдан янгилади. Бугунги кунда жамияцҳунос олимлар христиан динининг секуляр ҳолатга тушиши яқин орада барҳам топиши ёки ўз шаклини ўзгартириши ҳақидаги фикр-мулоҳазаларни билдирмоқда. Ислом ан’анавий тарқалган минтақаларда С. билан боғлиқ жараёнлар ўзига хос хусусиятларига эга[1].

Манбалар[edit | edit source]

  1. Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 337.

Адабиётлар[edit | edit source]

  • Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480 бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.