Jump to content

Тамаддун

From Vikipediya

Сивилизация (лотинча: „cувилис“) — фуқароликка, давлатга тааллуқли, тамаддун 1) кенг маънода — онгли мавжудотлар мавжудлигининг ҳар қандай шакли; 2) маданият сўзининг синоними. Бу термин кўпинча моддий маданият маъносида ҳам қўлланади; 3) маданиятнинг замон ва маконда чегараланган тарихий типи (Миср С.си, Месопотамия С.си ва бошқалар); 4) ёввойилик ва ваҳшийликда кейинги ижтимоий тараққиёт босқичи. "С." тушунчаси 18-асрда "маданият" тушунчаси билан узвий боғлиқ равишда пайдо бўлган. Франсуз фай-ласуф маърифатпарварлари акд ва адолатга асосланган жамиятни С.лашган жамият деб билганлар. Кўпчилик файласуфлар "С." деганда жамиятнинг моддий-техника ютуқларини, "маданият" деганда эса факат унинг маънавий қад-риятларини тушунишган. Улардан айримлари бу тушунчаларни бир-бирига қарама-қарши қўйганлар. Чунончи, О. Шпенглер фикрича, "С." ҳар қандай маданият тараққиётининг муайян тугал боскичини билдиради. С.ни бундай давр таназзули сифатида тушуниш маданиятнинг бир бутунлиги ва табиийлигига зиддир.

Тамаддун ёки сивилизация — жамиятнинг ривожланганлик даражасини кўрсатувчи тушунча, маданият, фан, техника, дин ва ҳоказони ўз ичига олади. Тамаддун инсон жамиятининг онгли эканлигига урғу бериб, уни бошқа ҳар қандай онгсиз жамиятдан фарқлайди.

„Сивилизация“ сўзи лотинчада фуқароларга оид, ижтимоий деган маъноларни англатади. Бу тушунча фанга франсуз файласуфлари томонидан нисбатан яқин вақт — икки аср олдин киритилган бўлиб, тафаккур ва эркинлик ҳукмрон бўлган жамиятларни тавсифлаш учун қўлланилган. Умуман олганда сивилизация ривожланган мамлакатлардаги иқтисодий ва ижтимоий-ҳуқуқий муносабатларнинг оқилона ташкил этилган тузуми сифатида талқин этилади. Жамият тараққиётини сивилизация нуқтаи-назаридан ўрганишда сивилизацияларнинг алмашуви назарияси муҳим ўрин тутади. Бу назария тарафдорлари қуйидаги 7 та босқичдан иборат сивилизацияни ажратиб кўрсатадилар:

  1. давомийлик муддати 30-35 асрни ўз ичига олган неолит даври;
  2. давомийлик муддати 20-23 асрни ўз ичига олган шарқий қулдорлик даври (бронза асри);
  3. давомийлик муддати 12-13 асрни ўз ичига олган антик давр (темир асри);
  4. давомийлик муддати 7 асрни ўз ичига олган эрта феодал даври;
  5. давомийлик муддати 4,5 асрни ўз ичига олган индустрлашишдан олдинги давр;
  6. давомийлик муддати 2,5 асрни ўз ичига олган индустриал даври;
  7. давомийлик муддати 1,3 асрни ўз ичига олган юқори индустрлашиш даври.

Бу қайд қилинган босқичлардан кўриниб турибдики, ушбу назарияда турли қарашлар ва ёндашувларни аралаштириш ҳолатига йўл қўйилиб, жамият тараққиёти босқичларини ажратишнинг аниқ бир мезони ёки белгиси мавжуд эмас.