Jump to content

Убсунур

From Vikipediya

Убсунур, Убса — Монголиянинг шим.ғарбий қисмидаги оқмас шўр кўл. Шим.ғарбий қисми Тива (РФ) ҳудудида. Майдони 3350 км², 753 м баландликда жойлашган. Соҳиллари текис, чўл ландшафтли. Нояб.дан апрелгача суви музлайди. УН.га Тес, НарийнГўл дарёлари қуйилади.

УВАДА ГАЗ КОНИ — Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидаги кон, Қарши ш.дан 65 км шим.шарқда. 1968-йилда очилган, 1981-йилдан фойдаланишга топширилган. У.г.к. майдони кенглик бўйича чўзилган брахиантиклинаддан иборат. Неокомапт ярусининг бурма уз. 5,7 км, эни 3,5 км, бал. 250 м. Жанубий қанот жинсларининг ётиш бурчаги 5—6°, шим. 7—8°. Бурма 2 та ер ёриғи билан мураккаблашган, улардан биринчиси бурманинг марказий қисмидан кенглик бўйича, иккинчиси бурма чўзиқлигига кўндаланг йўналишда ўтади. Кон палеозой (30 м қалинликда), мезозой ва кайнозой ётқизикларига мансуб. Саноат миқёсидаги газ йирик ва майда заррали қумтошлардан таркиб топган, гид ва алевролит қатчалари билан қаватланган горизонтларда аниқпанган. Горизонтнинг умумий қалинлиги 37–45 м, газ ўтқазувчан қатларнинг умумий қалинлиги 15 – 20 м. Ғоваклилиги 14,6%, газга тўйинганлиги 0,62. Газ уюми қатламли, гумбазсимон, 742–748 м чуқурликда жойлашган, ўлчами 4х1,6 км, бал. 80 м. Газ дебита 63,2 дан 165,2 минг м³/сутка. Кондан ҳозирги кунда фойдаланилмокда.