Jump to content

Хотира қурилмаси

From Vikipediya

Хотира қурилмаси – электрон ҳисоблаш машинаси (ЭҲМ), рақамли ҳисоблаш машинаси (РҲМ) ва компютерларнинг ахборотларни қайд қилиш, сақлаш ва оператор излаганда „қайтариб бериш“ учун мўлжалланган қисми. Асосан интеграл микросхемалардан иборат. Хотира қурилмасида ахборотларни қайд қилишда ахборотларни элтувчи материал (перфокарта, перфолентами механик тарзда суриш, магнит материаллар (магнит диск, магнит лента ва бошқалар) нинг магнит хоссасини ўзгартириш, диэлектрикларда электростатик зарядларни тўплаш, товуш ва ултратовуш тебранишларидан фойдаланиш, ўта ўтказувчанлик ҳодисасини қўллаш ва бошқа амаллар бажарилади.

Хотира қурилмаси, асосан, ўта оператив, оператив ва ташқи қурилмалардан иборат бўлади. Ахборотларни излаш усулига кўра, адресли (ҳар бир хотира уясига зарур рақам қўйилади ва ахборот аниқ бир адрес бўйича изланади) ҳамда ассоциатив (ахборотлар аломатлар йигиндиси бўйича изланади) хотира қурилмаси фарқланади. Хотира қурилмасининг ахборотлар ўчмайдиган (диод матрицалар, перфоленталар ва бошқалардаги ахборотлар) ва ўчадиган (магнит элтувчилар, ферромагнит ўзаклар ва бошқалардаги ахборотлар) турлари бор. Хотира қурилмасининг асосий иш кўрсаткичи бирлиги бит ёки байт (8 бит)да ўлчанадиган сиғим, яъни бир вақтда Хотира қурилмасида жойлашиши мумкин бўлган белгилар сони.

Инсон мияси энг мукаммал хотира қурилмаси ҳисобланади. Унда (10—15)109 га якин асаб ҳужайраси (уяси) – нейтронлар мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бири хотира ҳужайраси (уяси)ни ташкил қилади.

Компютернинг „мияси“ – микропроцессор маълумот ёки дастурларни айнан хотирадан олади ва натижаларни унга қайд килади. Компютер дискдан маълумотларни „ўқиб“, махсус қисмида сақлайди ва иш жараёнида ундан бевосита фойдаланиб туради. Ана шу махсус кием оператив хотира деб аталади. Компютернинг имкониятлари оператив хотира сиғимига боғлиқ. Компютерда оператив хотира 1 Мбайт ёки ундан кичик бўлса, у фақат МС ДОС ОТ муҳитида, агар 4 Мбайт бўлса, МС ДОС ОТ, Wиндоwс 3.1 муҳитида, 32 Мбайт ва ундан катта бўлса, локал тармоқдар (интернет, электрон почта – Эмаил) да ишлаши мумкин. Кўпчилик компютерларда оператив хотира орасига қўшимча КЕШхотира ўрнатилади. Кўп ишлатиладиган маълумотлар ана шу хотирага кайд килинади. ИБМ ПC компютерида яна хотиранинг БИОС (доимий хотира) ва CМОС (ярим доимий хотира) турлари мавжуд. Уларда компютер қурилмаларини текшириш дастурлари, операцион тизимни юклаш ва компютер қурилмаларига хизмат кўрсатиш вазифаларини бажариш дастурлари сақланади. Электрон техникасининг ривожланиши, бионика ютуқяаридан самарали фойдаланиш туфайли сиғими инсон мияси сиғимига яқинлашиб қоладиган хотира қурилмаси яратишга муваффақ бўлинди.

Адабиётлар[edit | edit source]

  • Холматов, Т.Х.; Тайлақов, Н.И.; Назаров, У.А.. Информатика. „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2003.