Дайжест. Дунё ва Ўзбекистон: АҚШ Украинани қўллайдими? ИҲК Путинга чиқмоқчи, Президент Мирзиёев Ўзбекистон конституциясини ўзгартирмоқчи - video

Россия Президенти Владимир Путин видео конференцияда

Сурат манбаси, kremlin.ru

Зеленский ва Байден Путин мақсадини муҳокама қилади

АҚШ Президенти Жо Байден Россия ҳарбий аралашуви содир бўлган тақдирда Украинага Америка қўшинларини юбориш варианти кўриб чиқилмаётганини айтди.

Путин Украина шарқидаги вазиятни нега геноцидга қиёслади - Россия ва Украина yangiliklar BBC O'zbek

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Владимир Путин билан икки соатлик суҳбатининг эртасига сўзлаган Байден Россия раҳбарига қўшни давлатга қилган ҳужуми "илгари ҳеч қачон кўрилмаган" иқтисодий оқибатларга олиб келишини очиқ айтганини билдирди. Унинг сўзларига кўра, Путин уни эшитганига шубҳаси йўқ.

Бироқ эҳтимолий ҳарбий ҳаракатлар ҳақида сўралганда, Байден АҚШнинг НАТО иттифоқчилари олдидаги маънавий ва ҳуқуқий мажбуриятлари ушбу блокка аъзо бўлмаган Украинага тааллуқли эмаслигини айтди.

"Қўшма Штатлар Россиянинг Украинага бостириб киришига қарши туриш учун бир томонлама куч ишлатиш имконияти ҳозирча йўқ", - деди Байден.

Ўз навбатида, чоршанба куни сўзга чиққан Россия Президенти Владимир Путин қўшни давлатга ҳарбий босқин қилиш ҳақида буйруқ бермоқчими, деган саволга жавоб беришдан бош тортди, бироқ НАТОнинг Россияга тобора яқинлашаётганига бефарқ қараб ўтира олмаслигини қўшимча қилди.

Жо Байден Россия ва НАТОнинг камида тўртта йирик давлати ўртасида юқори даражадаги музокаралар Москвада ташвиш уйғотадиган масалаларни муҳокама қилиш учун жума куни эълон қилинишига умид қилишини айтди.

Алоқадор мавзулар:

Журналистлар ва маҳкумлар ҳимояси учун

Россиядаги Инсон хуқуқлари кенгаши аъзолари Президент Путин билан мулоқотда журналистлар ва маҳкумлар ҳуқуқи учун чиқиш қилишмоқчи.

Владимир Путин Президент ҳузуридаги фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши аъзолари билан видеомулоқот ўтказади. Бу мулоқот ҳар йили ўтказиладиган анъанавий тадбирга айланган.

Кенгашнинг бир қанча нуфузли аъзолари ундан чиқиб кетишга мажбур бўлишгач, мулоқотга фақат "Кремль билан келишилганлар" таклиф қилинадиган бўлди.

Кенгашнинг айрим аъзолари Путин билан мустақил матбуотга босим, хусусан, Россия расмийлари кўплаб нашрлар ва алоҳида журналистларни "чет эл агенти" деб эълон қилгани, шунингдек, фаоллар ва жамоат арбобларининг яқинда ҳибсга олинишини муҳокама қилмоқчи эканликларини айтишди.

Бундан ташқари, ИҲК аъзолари президент билан Россия қамоқхоналари ва колонияларида маҳбусларга нисбатан қийноқлар ва зўравонлик ҳақидаги сўнгги хабарларни муҳокама қилишга ҳам умид қилишмоқда.

Педофилия учун қандай жазо берилиши керак?

Ўзбекистон Жиноят Кодекси

Сурат манбаси, Gazeta.uz

Ўзбекистонда 16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқада бўлган ва 16 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан ноўрин ҳатти-ҳаракатлар қилганлик учун жазо кучайтирилди. Жиноий жавобгарликка тортилишнинг энг кам ёши 13 ёшдан 14 ёшга оширилди.

Ўзбекистонда 16 ёшга тўлмаган шахслар билан жинсий алоқада бўлган ва уларга нисбатан номақбул ҳаракатлар содир этганлик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилди. Бола ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонун Ўзбекистон президенти томонидан 7 декабрь куни имзоланган. Ўзгаришлар 8 декабрдан кучга кирди.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 118, 119, 128, 129-моддаларига киритилган ўзгартиришларга кўра, ахлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш каби жиноий жавобгарлик, жазо муддатлари аввалги кодексдагига нисбатан қаттиқлаштирилган, жазо муддатлари 2 йилга оширилган.

Бундан ташқари, бу борадаги жиноятлар учун қамоқ ва жазо тайинлаш бандларига ўзгартиш киритилган. Унда жиноий жавобгарликнинг энг кам ёши 13 ёшдан 14 ёшгача оширилган.

Деновдаги портлаш терактмиди?

Деновдаги портлаган дўкон биноси

Сурат манбаси, Daryo

Бош прокуратура матбуот котиби Денов шаҳри марказида жойлашган «Инденим» савдо марказидаги портлаш бўйича теракт эҳтимоли борасидаги тахминларни рад этди.

Маҳаллий нашрларнинг маълум қилишича, савдо марказидаги ҳодиса юзасидан матбуот анжумани ўтказилган ва вилоят ҳокими Тўра Боболов ишчи гуруҳ ўрганиш ишларини олиб бораётганини, етказилган зарар қисқа муддатжа давлат томонидан тўлиқ қоплаб берилишини билдирган.

Хабарларга кўра, портлашга газ сизиб чиқиши сабаб бўлган. Портлаш оқибатида 65 та уй зарар кўрган, 6 та хонадон яшаш учун хавфли ҳолатга келган.

Ўзбекистон конституциясини яна ўзгартириш таклифи

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев

Сурат манбаси, Ўзбекистон президенти матбуот хизмати

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев давлат конституциясига қатор ўзгартишлар киритмоқчи.

Президент Шавкат Мирзиёев Конституция куни муносабати билан йўллаган табригида асосий қонунга ўзгартиришлар киритишни таклиф қилди.

Конституцияга киритиш таклиф этилаётган ўзгартиришлар орасида амалдаги «давлат — жамият — инсон» тамойилини «инсон — жамият — давлат»га ўзгартиришга, «Янги Ўзбекистон — ижтимоий давлат» тамойилини конституциявий қоида сифатида муҳрлашга, Учинчи Ренессанснинг тўрт узвий ҳалқаси бўлмиш боғча, мактаб, олий таълим ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш масалаларини конституциявий даражада мустаҳкамлаб қўйишга таклифлар саналган.

Ўзбекистон Президентининг иккинчи муддатга сайланганидан кейин асосий қонунни ўзгартиришга таклифи ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek