Канада Ўзбекистон мигрантларига очиляптими? Россия телеканалларини тақиқлаш керакми? Байрактар Бухорода ни��а қилаяпти? Украинага иккинчи гуманитар ёрдам - O‘zbekiston, МДҲ, дунё, янгиликлар

мигрантлар

Ўзбекистонликлар энди Канадага ишлашга борадими?

Россия телеканалларини тақиқлаш тажрибаси "ўрганишга арзийди"ми?

Байрактарнинг Бухорога ташрифи фаолларни шубҳалантирди

Украинага иккинчи гуманитар ёрдам етиб борди.

Алоқадор мавзулар:

Канадада нима иш бор?

Канада Ўзбекистондан мигрантларни қишлоқ хўжалигида ишлаш учун жалб қилиши мумкин, деб хабар бермоқда ТИВ ҳузуридаги "Дунё" ахборот агентлиги.

Хабарга кўра, бу борада яқинда Ўзбекистоннинг АҚШ ва Канададаги элчиси Жавлон Ваҳобов ва Канаданинг Британия Колумбияси провинсияси қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва балиқчилик вазири Лана Попхэм томонидан музокаралар ўтказилган.

келишув

Сурат манбаси, official

Хусусан, Канада томони билан Ўзбекистондан Британия Колумбияси провинсиясида вақтинчалик/мавсумий ишчиларни ишга жойлаштириш имкониятларини муҳокама қилинган.

Маълумотда қайд этилишича, ҳар йили 12 мингга яқин мавсумий меҳнат муҳожирлари, вилоят қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш учун асосан Мексика ва бошқа Лотин Америкаси давлатларидан 5-6 ой муддатга Британия Колумбиясига келишади.

"Дунё" АА яқин кунларда Канада вазири Ўзбекистоннинг тегишли вазирлик ва идоралари ва��иллари билан онлайн учрашув ўтказиб, қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик қилиш ва Ўзбекистондан Британияга мавсумий ишчиларни жўнатиш истиқболларини янада муҳокама қилишини маълум қилган.

«Латвия тажрибаси»

Ўзбекистонлик журналист Муҳрим Аъзамхўжаев билвосита Ўзбекистон Россиянинг "тарғибот" телеканалларини мамлакатда тақиқлаши керак, деган фикрни билдирди.

"Латвиянинг электрон ОАВлар бўйича миллий кенгаши мамлакат ҳудудида трансляцияси шу вақтгача давом этиб келган Россиянинг 80 та телеканали эфирини тақиқлаш тўғрисида қарор чиқарибди. Қарор 9-июндан кучга кираркан.

Ушбу тақиқ Латвиянинг ОАВ тўғрисидаги қонунига 26-май куни киритилган ўзгартишларга мувофиқ жорий этилибди. Мазкур ўзгартишлар бошқа мамлакатларнинг суверенитетига таҳдид қилувчи хорижий давлатларнинг теледастурларини тақиқлашни назарда тутади.

Айни вақтда, кенгаш Украинадаги уруш бошланиши билан Россиядаги фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган "Дождь" телеканалига Латвия ҳудудида эфирга чиқишга рухсат берган. Бу келгусида телеканал Ригадан туриб трансляцияга чиқади, дегани, деди кенгаш раиси Иварс Аболинш.

"Дождь"ни билмадиму (Прага ва Лондоннинг ёнига Рига ҳам қўшиларкан-да), лекин хабарнинг биринчи қисмидаги латишча ташаббус менга ёқди. Тўғри, тақиқлаш яхши эмас. Лекин Путин Россияси ва унинг пропагандаси билан боғлиқ нарсаларни тақиқлаш — истисно ҳолат. Хуллас, ўрганса арзигулик хориж тажрибаси", - дейди журналист.

Байрактар Бухорода

байрактар

Сурат манбаси, Social media

Жамоатчилик фаоли ва блогери Азиза Умарованинг айтишича, Туркия Марказий Осиё учун курашни бошлаган. У Туркиянинг энг йирик дрон ишлаб чиқарувчиси Селчук Байрактар, унинг рафиқаси Сумейе Эрдўғон-Байрактар ва бир гуруҳ ��збек ёшлари "Яшасин Ўзбекистон, яшасин Туркия" дея ҳайқирган видеони жойлади.

Умарованинг айтишича, Селчук Байрактар яқинда Бухорода бўлиб ўтган туркий давлатлар ёшлари форумида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келган.

«Суратда Селчук Байрактар Бухорода, Туркий Давлатлар Ташкилоти Ёш Лидерлари Форумида. Бу Байрактар ТБ2 учувчисиз учиш аппаратини яратган ўша муҳандис. Улар жорий урушда Украинада фаол фойдаланилмоқда», - дейди жамоат фаоли.

Байрактар 1979 йилда Истанбулда туғилган. 2002 йилда Истанбул техника университетини тамомлаган. Пенсилвания университети ва Массачусетс технология институтида магистр даражасига эга. Бу дунёдаги энг яхши муҳандислик мактаби эканлигини тушунасиз.

Бугун Селчук Байрактар отаси асос солган Байкар Макинанинг техник директори ва ҳаммуаллифидир. Компания авиация саноатида ишланмалар билан шуғулланади, робототехника ва бошқарув тизимларини ишлаб чиқаради. У Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг куёви ҳам ҳисобланади. Турмуш ўртоғи Сумее Эрдўған Байрактар ва болалари билан Ўзбекистонга келди.

"Мен аждодлар ватанида эканимдан жуда хурсандман. Миллий технологиямизни тақдим этиш ва уни биз учун илмий ва маънавий манба бўлиб хизмат қилаётган ушбу ҳудуддан кўчириш учун келдим", - дейди таниқли турк муҳандиси.

Унинг орқасида слайдларда ўтмишнинг буюк аждодлари жойлашган. Ўзбек дўпписи ўртасида жойлашган Байрактар видеосида ёшлар "Яшасин Ўзбекистон!" дея ҳайқирмоқда. Яшасин Туркия!"

Умарованинг таъкидлашича, «минтақа учун кураш кучаймоқда»

Украинани қўллов

Украинанинг Закарпатя вилоятига 6 июнь куни Ўзбекистондан инсонпарварлик ёрдами етиб борган. Бу ҳақда вилоят р��ҳбари Виктор Микита хабар қилди

ёрдам

Сурат манбаси, official

Вилоят раҳбарининг маълумотига кўра, 19 тоннадан ортиқ дори-дармонлар самолёт орқали Словакиядаги гуман��тар марказга ва ундан сўнг Закарпатяга етказилган. Гуманитар ёрдамнинг умумий қиймати 1 млн доллардан ошади ва унинг ичида 12 тур 200 минг донадан ортиқ миқдордаги антибиотик ва витаминлар бор. Улар жанговар ҳудудлар ва касалхоналардаги ҳарбий шифокорларга юборилиши билдирилган.

«Кўрсатган ёрдами учун ўзбекистонлик дўстлар, тадбиркорлар, кўнгиллилар ва шахсан Украинанинг Ўзбекистондаги элчиси Николай Дорошенкога координация ва самарали гуманитар йўлак ташкил этгани учун чин дилдан миннатдорчилик билдирамиз», — деди Закарпатя раҳбари Виктор Микита.

Мазкур гуманитар ёрдам Ўзбекистондан Украинага юборилган иккинчи юкдир. Биринчиси жорий йилнинг апрель ойида етказилган 34 тоннадан ортиқ дори-дармон, индивидуал дори-дармон қутилари ва узоқ муддат сақланадиган озиқ-овқат маҳсулотлари эди.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.