Коронавирус: Элликдан ошган эркакларга вирус кўпроқ хавф соладими?

  • Мишел Робертс
  • Саломатлик масалалари бўйича муҳаррир, BBC News online
Graphic of a faceless man

Коронавирусга чалинган аксарият бир ҳафта ичида соғайиб кетиши ва тиббий парваришга муҳтож бўлмаслиги мумкин.

Аммо айрим одамларга шифохона парвариши керак бўлади.

Улар қаторида Бош вазир ҳам бўлиши мумкин.

Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон 55 ёшда ва ундаги касаллик кучайиши билан Лондондаги шифохоналардан бирига жойлаштирилди.

Унга кислород беришди, аммо сунъий нафас олдириш жиҳози, яъни вентиляторга эҳтиёж бўлмади.

К��млар жиддий бетоб бўлиши мумкин?

Айримларда касаллик оғир кечади.

Афтидан 70 ёшдан ошганлар учун коронавирус хатарлироқ бўлиб, бунда беморнинг бошқа бирор қўшимча касаллиги бўлиши ёки бўлмаслиги аҳамият касб этмайди.

Ёшдан қатъий назар, агар коронавирус юрак касаллиги бор инсонга юқадиган бўлса, унда бу одамда ҳам касаллик оғир кечади.

Биргина Буюк Британияда 1 ярим миллиондан кўпроқ одам у ёки бу касаллик туфайли коронавирусни енгил ўтказиб юборишолмаслиги айтилади.

Улар қаторида саратонга чалинган, кимё терапиясини ўтаётганлар бор.

Бу қатлам беморларга ўзларини иҳота қилиш маслаҳат берилади.

Коронавирус 50 ва 60 ёшлардаги эркакларга ҳам турлича таъсир кўрсатиши аниқланган, аммо улар хавф гуруҳига киритилмаган. Бу эса мутлақо тўғри бир ёндашув эмас.

Нимага ёши каттароқ эркаклар?

Олимларда бу саволга жавоб йўқ.

Буюк Британиядаги жонлантириш бўлимларидан олинган маълумотларга кўра, аҳволи оғирларнинг ёши 60 оралиғида.

Уларнинг аксариятида яна бошқа касалликлари, масалан юрак хасталиги ёки ортиқча вазн борлиги маълум.

27 мартга қадар Англия ва Уэлсда коронавирусга боғлиқ ўлимларни рўйхатга олган Миллий Статистика идорасига кўра, жами вафот этганлар 647 бўлса, уларнинг 44 таси ёки 7 фоизи 44-65 ёш орасида бўлган эркакларни ташкил қилган.

Ўлим ҳолатлари ёшга қараб ўзгараверади.

Ёш қанча катта бўлса, ўлим шунча кўп, аммо шунда ҳам аёллардан кўра эркаклар орасида вафот этаётганлан кўпроқ.

Хитойдан олинган маълумотларда ҳам аёллардан кўра кўпроқ эркаклар хавф гуруҳида экани кўринади.

Аммо бунда жинсдан кўра, эркакларнинг зарарли одатлари ҳам рол ўйнашини айтади олимлар.

Масалан, эркакларнинг кўпроқ кашанда бўлишлари...

Ноттингҳам универститети профессори Иан Ҳолнинг айтишича, сабаб фақат касалликлар ёки кашандаликда бўлмаслиги мумкин.

Эркаклар одатан аёлларга нисбатан кўпроқ юрак касалликлари, қанд ва ўпка касаллигига чалинадилар.

Айрим олимлар ирсият ва жинсий гормонлар ҳам рол ўйнаши мумкин дейишади.

Аёллар вирусга қарши кучлироқ иммунитет соҳибларими?

Оксфорд университетидан профессор Филип Голдерга кўра, аёл ва эркакнинг иммунитет тизимида сезиларли фарқлар борлиги эътироф этилмоқда. Бу эса турфа юқумли касалликларнинг бу икки жинсдаги оқибатларига таъсир ўтказмай қолмайди.

Коронавирус ўлдирмоқдами?

Буюк Британияда ҳар йили 600 минг одам ўлади.

Ўлим асосан беморлар ва ёши улуғларни олиб кетади, худди коронавирус каби...

Келаси йил 80 ёки ундан юқори бўлган британияликларнинг 10 фоизи ўлади, дейди Кембридж университети профессори сэр David Spiegelhalter.

Бу эса коронавирусдан қурбон бўладиганлар сони билан деярли бир хил.

Ўзингизни қандай ҳимоя қилишингиз мумкин?

Соғлом юринг, яъни, бадантарбия қилинг ва соғлом овқатланинг.

Чекувчи бўлсангиз...ташлаш учун айни муддао.

Эркаклар аёллардан кўра:

  • чекишади, нафақат сигаретлар, балки қоғозга ўраладиган тамаки
  • туз кўп ейишади
  • гўшт ёки қайта ишланган (колбаса ва ҳоказо) гўшт ейишади
  • мева ва сабзавотдан кам истеъмон қилишади
  • спиртли ичимликлар ичишади ва хатарли даражада кўп ичишлари мумкин

Коронавирус йўтал ва аксиришда ажраладиган кўринмас томчилар орқали юқади. Одатда йўтал ва аксириш орқали атрофга сачрайдиган бу томчилар ҳавога сингар экан, яқин атрофдагилар нафас олиши билан вирус уларга ўтади.

Ёки бу томчилар тушган жойга қўлингиз тегса ва кейин юзу кўзларни, оғизни шу қўл билан ушласангиз ҳам вирус ўтиши мумкин.

Йўтал ва аксирганда қоғоз рўмолча ишлатинг, юзингизга ювилмаган қўл теккизманг ва касал одамларга яқин борманг.

Коронавирус аломатлари пайдо бўлса нима қилиш керак?

Сизда нисбатан янги ва давомий йўтал пайдо бўлдими? Тана ҳароратингиз юқорими?

Унда ўзингизни етти кунга иҳота қилинг.

Агар оила аъзоларингиздан ёки сиз билан яшайдиган кимдир бу каби симптомлар пайдо бўлса, унда ҳамма 14 кун давомида ўзини иҳота қилиши керак.

Агар коронавирус аломатлари кучайса, нафас олишга қийналсангиз, унда тез ёрдамга мурожаат қилиш керак.

Коронавирус янгиликлари

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek