Флоридада йўлбарс фаррошнинг қўлини узиб олди - дунё, янгиликлар

Eko the tiger, pictured in February 2020

Сурат манбаси, NAPLES ZOO/Reuters

Сурат тагсўзи, Йўлбарс Эко, 2020 йил феврал

Флоридадаги ҳайвонот боғида йўлбарс отиб ўлдирилган.

Бунгача у Наплес ҳайвонот боғида фаррошнинг қўлини тишлаб узиб олгани айтилмоқда.

Саккиз яшар малай йўлбарси Эко ҳайвонот боғида оғзида одам қўли билан топилган.

Маҳаллий полициячи унинг оғзидан қўлни чиқариб олмоқчи бўлган, аммо имконини тополмаган ва йўлбарсни отиб ўлдирган.

Расмийлар "у ўқ узишга мажбур эди", дейишмоқда.

Расмийларга кўра, фаррош тақиқланган ҳудудда кирган ва ҳайвонни эркалатмоқчи бўлган.

Йўлбарс уни қўлидан тишлаган ва узиб олган.

Ёши йигирмаларда бўлган йигитни шифохонага олиб кетишган.

Ўша куни ҳайвонот боғи ёпиқ бўлган.

Йиртқич ҳайвонларни эркалаш ёки овқат бериш " хатарли амал" экани эслатилган.

Ҳайвонот боғи маъмуриятига кўра, ширкат ходимлари ҳожатхона ва дўконларни тозалашлари керак, аммо ҳайвонлар яшайдиган қафасларни эмас.

Йўлбарс Экога ўқ узилганидан кейин у ўз жойи томон кетган, ҳайвонга ухлатадиган дори берилган ва кўп ўтмай унинг жони узилган.

Йўлбарс Эко бу ҳайвонот боғида 2020 йилдан бери яшаб келган.

Малай йўлбарслари хавф остида қолаётган ҳайвон турлари қаторига киритилган.

Ҳозирда дунё бўйлаб 200 га яқин малай йўлбарслари мавжуд.

Йўлбарсларнинг ҳайвонот боғларида ҳужум қилиши жуда кам учрайди.

Ўтган йил Сибирь йўлбарси ҳайвонот боғи ходимасига зиёратчилар кўз ўнгида ҳужум қилиб ўлдирган эди.

2007 йилда Сан Франциско ҳайвонот боғида қочган йўлбарс бир кишини ўлдирган ва яна икки одамга ҳужум қилиб, жиддий яралаганди.

Йўлбарс отиб ўлдирилган эди.

Мавзуга алоқадор:

Видео тагсўзи, Дронни уриб туширган йўлбарс