Янгиликлар. Ўш. Қонли июнь воқеаси: Каромат Абдуллаева Ислом Каримов халқаро комиссия тузишга чақирган этник низо доирасида қўлга олинди Qirg‘iziston O‘sh Yangiliklar

  • Шоҳруҳ Соипов
  • Мустақил журналист
Qirgi'z harbiylari

Сурат манбаси, Getty Images

Ўш шаҳар ички ишлар бошқармасининг хабар беришича, Каромат Абдуллаева 2010 йилнинг июнидаги воқеаларга гумонланиб ҳибсга олинган.

Унда айтилишича, аввалроқ қидирувда бўлган Абдуллаева Миллий хавфсизлик қўмитаси билан ҳамкорликда олиб борилган тадбирлар асосида 22 апрель куни қўлга олинган.

Алоқадор мавзулар:

Расмий баёнот

"Карамат Абдуллаева Ўш шаҳар милициясининг вақтинчалик сақлаш изоляторига олиб кирилди. У 2010 йилдаги Ўш воқеалари ташкилотчиларидан бири сифатида қидирувда бўлган. Абдуллаева 2014 йилда сиртдан 16 йилга озодликдан маҳрум этилган. Батафсил маълумот кейинроқ берилади", дейилади расмий баёнотда.

Абдуллаева 2010 йилгача Ўшдаги ўзбек миллий-маданий маркази масъул котиби бўлган.

2014 йил ноябрида Ўш шаҳар маҳкамаси 2010 йил июнь ҳодисалари бўйича ҳукм чиқарган.

Бу ҳукм жанубий Қирғизистондаги ўзбеклар етакчилари Қодиржон Ботиров, Инъомжон Абдрасулов, Қирғизистон Хотин-қизлар Конгрессининг Ўш минтақавий бўлими раиси Каромат Абдуллаева ва яна уч шахсни 2010 йил май ва июн ойларидаги қонли ҳодисаларга гижгижлаш ва бу ҳодисаларни ташкиллаштиришда айбдор деб топган.

Қирғизистон прокуратураси Қодиржон Ботиров ва Инъомжон Абдурасуловга умрбод қамоқ жазолари, Каромат Абдуллаевага нисбатан 16 йиллик озодликдан маҳрум этиш жазоси белгиланганини тасдиқлаган.

Каромат Абдуллаева бошқа ўзбек лидерлари қатори ўзига нисбатан ҳам Қирғиз ҳуқуқ-тартибот органлари илгари сурган айбловларни буткул рад этган.

Маҳкама ишида ўзининг айбини исботлайдиган бирорта исбот-далил йўқлигини урғулаган.

Қонли ҳодисалар пайти хорижда бўлган Каромат Абдуллаева Ўш шаҳар маҳкамаси устидан шикоят қилган. Аппелляция маҳкамаси узоқ вақт чўзиб келинган.

Охирги марта 2015 йилнинг 7 апрелига белгиланган ва яна бир марта суд қолдирилган.

17 апрел куни Ўш вилоят маҳкамасида эрталабки соат 10 да аппелляция маҳкамаси бошланган ва соат 10.30 да ҳакам қарорни ўқиб эшиттирган.

Вилоят маҳкамаси шаҳар суди хулосаларини ўз кучида қолдирган, Каромат Абдуллаевага нисбатан 15 йиллик қамоқ жазоси тайинлаган.

"Қайта ўрганиш"

O'sh
Сурат тагсўзи, Ҳозир Ўш тинч...

Қирғизистон Миллий ҳавфсизлик Давлат қўмитаси 2021 йилда, 2010 йилдаги Муваққат ҳукумат аъзоларига нисбатан июнь воқеалари бўйича қўзғатилган жиноий иш қайта текширилганини хабар қилган.

Маълум қилинишича, жиноий иш тартибсизлик ташкилотчиларидан бири экани айтилаётган Қодиржон Ботировнинг мамлакатдан чиқиб кетиши билан боғлиқ.

Ундан аввал президент Садир Жапаров махсус хизматга июн воқеалари материалларини қайтадан текширишни буюрган.

Жиноий иш доирасида 20га яқин сиёсатчи сўроқ қилинган. Улар орасида 2010 йилда мамлакатни бошқарган Муваққат ҳукумат аъзолари ҳам бор.

Мазкур иш доирасида президент Садир Жапаров ва махсус хизмат раҳбари ��амчибек Ташиев ҳам сўроққа олинган.

Расмий маълумотларга кўра, 2010 йил июнида юз берган Ўшдаги қонли воқеалар натижада 446 киши ҳалок бўлган, 2000га яқин киши турли даражада тан жароҳати олган. Воқеа давомида 57 киши бедарак йўқолган, уларнинг 15 дан ортиғи ҳозиргача топилмаган.

2011 йилда Абдиғани Эркебоев бошчилигидаги Миллий комиссия тартибсизликлар бўйича текширув ўтказган ва "Қодиржон Ботиров бошчилигидаги сепаратистик кучлар, мамлакатни тарк этган ўша пайтдаги президент Қурманбек Бакиев тарафдорлари ва вазиятни беқарорлаштиришдан манфаатдор ташқи кучлар қуролли хунрезлик учун масъул" деган хулосага келган.

Қодиржон Ботиров 2018 йилнинг 4 декабрида Украинанинг Одесса вилоятида вафот этган. Қурманбек Бакиев айни дамда Беларусда яшайди.

https://t.me/bbcuzbek

BBC.COM/UZBEK

Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002