Янгиликлар: Дунё мусулмонларга мослашаяптими? Dunyo Musulmonlar Yangiliklar
- Эмб Ҳашми
- Би-би-си Жаҳон хизмати
![Zahro Rouz bassenyda](https://cdn.statically.io/img/ichef.bbci.co.uk/ace/ws/640/cpsprodpb/11C10/production/_130802727_1f1ff40c-f1a4-4fdc-a4e6-22421db636ff.jpg.webp)
Сурат манбаси, Zahra Rose
Воқеаларнинг сўнгги ривожи қизиқ...
Алоқадор мавзулар
"Қуёш остида бўлишни, витамин Д ни, йил бўйи тобланишни жуда истайман. Дам олса бўладиган, холи қолиш имкони бор ҳар ерга бориш��ан завқ оламан", дейди Заҳро Роуз.
Британиялик бу инфюенсер офтоб нурларида тобланишни истайди, айни пайтда ўзининг исломий эътиқодини сақлашни ҳам истайди.
У 30 дан ортиқ давлатга таътилда ҳалол саёҳатга борган.
Ҳалол исломий нуқтаи назардан рухсат берилган амалдир. Ҳалол туризм эса мусулмонлар ўз диний эътиқоди ва одатларини бузмаган ҳолда саёҳат қилишини англатади.
Холилик
Ислом эътиқод қилувчилар сони бўйича насронийликдан кейинги иккинчи йирик диндир. Аксар мусулмон давлатларида ўрта синф ўсиб боряпти.
Ғарбий Европа ва Шимолий Америкада мусулмонларнинг иккинчи ва учинчи авлоди ўз ота-оналарига қараганда саёҳат учун кўпроқ маблағ ажрата олади.
![Likopdagi ovqat](https://cdn.statically.io/img/ichef.bbci.co.uk/ace/ws/640/cpsprodpb/BF02/production/_130789884_halal13.jpg.webp)
Сурат манбаси, Getty Images
Бу ўсиб бораётган бозордир.
"Одатий саёҳат ва ҳалол саёҳат ўртасидаги муҳим фарқ холиликдир", дейди Заҳро Би-би-си Жаҳон хизматининг Кундалик бизнес дастурига берган интервьюсида. Айни пайтда ҳалол таомларга ҳам имконим бўлишини истайман, дея қўшимча қилади у.
Мусулмон сайёҳларни кўпроқ таом масаласи бирлаштиради. Чўчқа гўшти ва алкогол мумкин эмас.
![Hojar](https://cdn.statically.io/img/ichef.bbci.co.uk/ace/ws/640/cpsprodpb/917A/production/_131224273_803d9530-75bd-4964-bf08-3f25c57d8557.jpg.webp)
Сурат манбаси, .
Ҳожар Сужуўғли Адигузел Истанбулда уч фарзанднинг 36 ёшли онаси.
У ҳам Туркия ичида ҳалол саёҳатга чиқиш учун муаммо сезмайди. Аммо бу оила номусулмон давлати��а боргудек бўлса, аввалига уни роса ўрганишларига тўғри келади.
"Яқинда Македония ва Косовога бордик. Нонушта ва тушликни меҳмонхонада қилдик, ёки алкогол бўлмаган анъанавий жойларга бордик."
У беш маҳал намоз ўқийди ва исломий қадриятларга астойдил амал қилишга уринади.
"Ҳалол меҳмонхоналарда улар жойнамоз беришади. Одатий меҳмонхоналарга эса жойнамозни ўзим билан олиб бораман", дейди у.
"Меҳмонхоналарда ярим яланғоч одамларни кўришни истамайман. Болаларимиз бизнинг динимиз ва маданиятимизга эргашганлар орасида бўлишини истаймиз. Уларни яланғочлар юрадиган пляжларга олиб боришни истамаймиз."
Ҳожар аёлларни онлайн тадбиркорлик ва ижтимоий медиага ўргатади. У туризм саноати ҳалол сайёҳликлар учун етарлича имкониятдан фойдаланмаётганини айтади.
Катта бозор
Global Muslim Travel Index'га кўра, ҳалол туризм 2022 йилда 220 миллиард долларни ташкил этган.
![Hojar bolalari bilan](https://cdn.statically.io/img/ichef.bbci.co.uk/ace/ws/640/cpsprodpb/1093A/production/_130789876_halal10.jpg.webp)
Сурат манбаси, Hacer Sucuoglu Adiguzel
Айрим ширкатлар ҳалол туризмга ихтисослашган, бошқалари эса уни алоҳида вариант сифатида ўз хизматларига қўшган.
Тропик орол давлат Малдив Ғарбдан келадиган мижозларга хизмат кўрсатадиган эксклюзив меҳмонхоналар билан машҳур, аммо ҳозирда бутун дунёдан ҳалол сайёҳлар сони ортиб бормоқда.
"Малдив ороллари мусулмон давлат ва бизда мусулмонлар учун қулай туризм мавжуд, - дейди орол туризм вазири доктор Абдулла Мавсум. - Ва бу сектор жуда тез ривожланмоқда."
Доктор Мавсумнинг айтишича, ҳозирда барча меҳмонхона ётоқхоналарининг чорак қисми "жамоавий асосда" ёки ��аҳаллий туризмга ажратилган.
![Maldivda cho'milayotgan bir guruh ayollar](https://cdn.statically.io/img/ichef.bbci.co.uk/ace/ws/640/cpsprodpb/22C2/production/_130789880_halal11.jpg.webp)
Сурат манбаси, Getty Images
Қонунга кўра, барча меҳмонхоналарда ходимлар учун намозхона бўлиши керак. Доктор Мавсумнинг айтишича, ундан кўпроқ сайёҳлар фойдаланмоқда.
"Кўпгина курортларда хоналарни ажратиш, хона дизайни, шунингдек, ошхонасида мусулмонлар учун қулай муҳит яратилган", дейди у.
Туризм мамлакат иқтисодининг чорак қисмидан кўпроғини ташкил қилади.
Ўзгартиришлар
Аҳолиси аксарият мусулмон давлатлар 2023 йилги Global Muslim Travel Index'да етакчилик қилади. Унда биринчи ўринни Индонезия ва Малайзия эгаллаган.
![Londondagi Landmark mehmonxonasi](https://cdn.statically.io/img/ichef.bbci.co.uk/ace/ws/640/cpsprodpb/14320/production/_130802728_7983004b-2664-41bd-a318-8f9db5724da7.jpg.webp)
Сурат манбаси, Magdy Rustum
Рўйхатга фақат иккита мусулмон бўлмаган давлат кирган: Сингапур 11-ўринда ва Буюк Британия 20-ўрин.
Лондондаги беш юлдузли Landmark меҳмонхонаси 1899 йилда очилган ва ҳозирда ҳалол гўшт таклиф этади. Меҳмонхона ходимлари, шунингдек, Яқин Шарқнинг диний ва маданий тушунчалари бўйича ўқитилган.
"Бизда алкоголли ичимликлар билан бир қаторда алкоголсиз ичимликлар ҳам бор. Барда жуда машҳур алкоголсиз коктейль ичишингиз мумкин", дейди Магди Рустум, Яқин Шарқ бўйича савдо директори.
"Бизнинг иккита киришимиз бор. Меҳмонхонанинг шимолий томонидаги кириш холироқдир.
Бизнинг Яқин Шарқдаги аксарият оилалар, айниқса аёллар, бошқаларга кўринишни ёқтирмайди, шунинг учун улар шимолий дарвоза орқали келишади.
Шунингдек, уларни ҳеч ким кўрмасдан тўғридан-тўғри хоналарига олиб борадиган махсус лифт ҳам мавжуд."
Меҳмонхонанинг бал зали тўй маросимларини ўтказиш учун мўлжалланган бўлиб, ��слом одатларига кўра меҳмонларни эркак ва аёлларга бўлиш мумкин.
Аммо бу ўзгаришларнинг барчаси қўшимча харажат талаб қилади ва инфлюенсер Заҳро Роуз буни тушунади.
![Zahro Rouz](https://cdn.statically.io/img/ichef.bbci.co.uk/ace/ws/640/cpsprodpb/16A30/production/_130802729_e5ca346c-2344-400f-acf0-69fed92c2be9.jpg.webp)
Сурат манбаси, Zahra Rose
"Мен холилик оддий таътилдан қимматроқ эканини аниқ биламан", дейди у.
"Бассейнлари аралаш бўлган ёки алоҳида бассейни ёки балкони бўлмаган хонани брон қилиш жуда осон.
"Ҳа, нархларда фарқ бўлиши тайин."
https://t.me/bbcuzbek
BBC.COM/UZBEK
Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002